Мы в Telegram
Добавить новость
< >

Поиск города

Ничего не найдено

«Ишлайлик десак — иш, уйга қайтайлик десак — самолёт йўқ». БААда қолган 2 мингга яқин ўзбек қийин аҳволда\n\n Телеграмда ўқинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0 62

В России конфисковали имущество участника Форбс. Другие миллиардеры делают выводы об экономических приоритетах

Государству хотят передать часть отеля Four Seasons, где останавливался Такер Карлсон

Звездная внучка Ротару меняет миллионера на таинственного бойфренда

Национализация тихой сапой

Kun.uz мухбири Бирлашган Араб Амирлигида ишидан айрилган, бегона юртда тураржой ва еб-ичиш учун пул томолмай қийин аҳволда қолган, тезроқ Ўзбекистонга қайтишга кўз тикиб турган ватандошлар билан суҳбатлашди. Элмурод Каримов: — Дубай шаҳрига 2020 йилнинг 8 февраль куни келганман. У пайтда Хитойдан бошқа давлатларда ҳали вирус тарқалмаган эди. Бу даражада бўлиб кетиши хаёлимизга ҳам келмаган. Февралнинг охирлари, мартнинг 5–10-кунларида карантин бошланди, савдо жойлари бирин-кетин ёпила бошлади. Иш излагани офисларга борардик, улар бизга рад жавобини берворишади. 20 мартга бориб умуман уйдан чиқолмай қолдик. Туристик виза билан келгандим, карантин чекловлари жорий этилгунча квартирага, кўчада юришга, у офисдан бу офисга боришга деярли бор пулимни сарфлаб бўлган эдим. Дубай эса ҳар тарафлама қиммат шаҳар. Устига устак, бу ерда хасталаниб қолдим. Белимда озгина оғриқ бор эди, уни беэътибор қолдирдим. Вақт ўтиши билан оғриқ жуда кучайиб кетди. Бу ерда клиникага борсангиз, тиббий суғуртангиз бўлсагина сизни қабул қилишади. Бўлмаса, тиббий хизмат учун ё кўп пул тўланади, ёки компания томонидан ишчиларига тиббий ёрдам кўрсатилади. Шу нарсада муаммога учрадим. Менда тиббий суғурта йўқ, даволана олмадим. Сўнгги вақтларда оғриқ жуда кучайиб кетди. Мисол, Ўзбекистонда бўлсам, бир ҳафта даволанишни ичида бу бартараф бўларди. Касалхоналар қабул қилмагани, улар биздан жуда ҳам қиммат бўлгани сабабли, дорихоналарда биз излаган дорини топишнинг иложи бўлмаяпти. Ҳозир оғриқ жуда ҳам кучайган, ҳаракатланишим қийин бўлиб қолди. Таниш, дўстларимдан квартира, бошқа харажатларга пул қарз олгандим. Улар ҳам тугади. Қайта қарз сўрашга одам уялади, қолаверса, улар ҳам ҳозир зўр аҳволда эмас. Худога шукур, ёнимизда шериклар бор. Ёрдам беришяпти, қараб туришмаяпти. Бирга рўза тутяпмиз. Ҳамма харажатларни улар кўтаришяпти, ҳатто квартира ҳақигача. Менга ўхшаганлар туристик виза, ишчи визаси бўлганлар жуда кўп. Юртбошимиздан, ҳукуматимиздан илтимос қиламиз, чартер рейслар йўлга қўйиб берилса, уйга борсак. Бу мамлакат туризмга мослаштирилган. Коронавирус тарқалишни бошлагач бу ердан кўпчилик чиқиб кетди, Дубайда иқтисодиёт жуда ҳам пастлаган. Яъни, бир иш топишга ҳозирча умид йўқ. Чунки бир неча йиллардан бери ишлаётган болалар ҳам аллақачон ишларидан айрилишган ёки бўлмаса, ойлигининг 30 фоизинигина олишяпти. Бу пул нимагаям етарди? Бу жон сақлаб туришгагина етади холос, Нигора Рўзметова: — 6 март куни Дубайга кириб келганман. 15 мартда қайтиб кетишимиз керак эди. Қолиб кетдик. Мана, икки ойдан бери мана шу ердаман. Атиги ўн кунга келган эдим. Анчадан бери болаларимни кўрмагандим, шу ерда ишлашади, уларни кўриш учун туристик виза билан келганман. Анча касалликларим бор. 36 йилдан бери қон босимим бор, 22 йилдан бери қанд касаллигим бор. Энди миямда ўсма ҳам пайдо бўлган, ўшаниям кўрсатиб кетмоқчи эдим. Келганимиздан кейин бу ерда карантин бўлди. Касалхоналар ҳам беморларни қабул қилмади, дўхтирлар кўригидан ҳам ўтолмадик. Қанд касаллигим борлиги учун оёғимда “диабетик товон” бор. Бу дегани бармоқларда қон айланиш умуман бўлмайди. Ўша қон томири ёрилиб, ҳозир ўрнимдан туриб юролмайдиган бўлиб қолганман. Ўзим 2-гуруҳ ногирониман. Бир ярим ойдан бери балконга ҳам чиқолмай ўтирибман. Аҳволим оғир. Болаларимнинг ҳам ҳозир иши йўқ, уйда ўтиришибди. Ейишнинг бир иложини қилиб, Аллоҳнинг берганига шукр қилиб ўтирибмиз. Қийналган жойим — менда кисталар, миома бор, ўт пуфагимда каттагина тош бор. Буйрагимда нефропатия бошланган — шулардан қўрқаман. Агар бу ерда қоладиган бўлсам, операция қилишга пулим ҳам йўқ. Оёғимни кесишга тўғри келиб турибди. Куёвим келиш учун чипталаримни олиб берганди, ҳали кетишимга чипта олишлари керак. Болаларим ҳам қийналиб қолишди. Бир ойда ичадиган дорим Ўзбекистонда жуда борса 250 мингдан 300 минг сўм бўларди. Саккиз хил дори ичаман, бу ерда 680 долларга олиб келишди. Жуда ҳам қийналиб қолдик. Душманимга ҳам раво кўрмайман бу кунларимни. Энди Ўзбекистон чегарасидан Қозоғистонга ҳам ўтмайман, деб қасам ичиб ўтирибман. Бошқа ҳеч қанақа муаммони айтмайман, ҳаммасига чидайман: майли очликка ҳам, йўқликка ҳам чидайман. Уйимга бир илож қилиб етиб олсам бўлди. Шифокорларим мени билади, мен шифокорларимни биламан. Мени 30 йилдан буён даволаётган шифокорларим бор. Агар ҳозир бу ерда оёғимни кесадиган бўлса, бу иккинчи марта кесилиши бўлади. Шунинг учун нима қилишни билмасдан қўрқиб ўтирибман. Бир илож қилиб олиб кетишса, миннатдор бўлардим. Битта мен бўлсам майли, биз яшайдиган уйда кетиши керак бўлган ёш болаликлар, ҳомиладор аёллар ҳам бор. Улар ҳам роса қийналиб, ҳатто ейишларига ҳам нарса йўқ. Ҳаммамиз мусулмонмиз, у бу нарсасига, ҳеч бўлмаса, ейдиганларини олиб келиб, ёрдам бериб туришибди. Шунга ҳам рози. Лекин ҳомиладор аёл уйига бориши керак. Президентимиздан илтимос қилиб сўраймиз, илож қилиб, бизни олиб кетсинлар. Шикоят қилаверадиган аёл эмасман, лекин ҳозир синдик десак бўлади. Дардим туфайли қийналиб ётибман. Агар иложи бўлса, чартер рейс қўйишсин, илтимос. Ғолиб Тўрақулов: — Бу ерда аёлим билан икки йилдан бери ишлаймиз. Ушбу эпидемия туфайли катта зарар кўрдик. Чунки мен ресторан соҳасида, аёлим савдо соҳасида ишлааймиз. Дубайда ҳамма нарса туризмга боғлиқ. Туристлар келмаса, ресторанлар, савдо марказлари ҳаммаси ёпилади. Шу сабабли ресторанларда 1-2 одамни олиб қолишдида, қолганларни ишдан бўшатиб юборишди. Бу ерда 6 ой савдо яхши бўлади, 6 ой эса йўқ. Масалан, ҳозир ўша “ўлик” мавсум бошланяпти. Шу сабабли кўпчилик туристларнинг бу ерга келиши камаяди. Улар асосан ноябрдан апрелгача бўлган даврда келишади. Ёзда жуда исиб кетади. Шу сабабли биз ҳозирги кунда 15 мартдан ишсиз қолган эр-хотинлардан биттасимиз. Дубайда эр-хотин бирга яшаши қиммат. Бир хонали уйнинг энг арзони бу ерда 700-800 доллар бўлиши мумкин. Шу сабабли ижара тўловидан жуда ҳам қийналиб қолдик. 15 мартдан буёғига ойлик олмаяпмиз, пулсизмиз. Май ойи бошланяпти, май ойи учун ҳам кимдандир қарз сўрадик. Шу сабабли элчихонадан ёрдам сўрадик, улар керакли маълумотларни беришди. Бу ердаги яқинларимиздан ҳам пул сўрашга уяламиз, чунки уларнинг аҳволини кўриб турибмиз. Уларда аҳвол танг. Икки мингдан ортиқ ўзбек муҳожирлари бўлса дейлик, шулардан 15 фоизи эр-хотинлар. Хотин, бола-чақасини олиб келган ҳам бор, эр-хотин бирга келиб фақат эркаги ишлайдиганлар ҳам бор. Уларнинг кўпчилиги ишсиз қолган. Ўзбекистондаги ака-ука, қариндошларимиздан пул сўрайлик десак, уларда ҳам вазият яхши эмас. Америкадаги қариндошимдан пул сўрасам ҳам вазият бир хил. Чунки у ерда ҳам, бу ерда ҳам шу нарса бор. Ўртача яшаш нархи бу ерда киши бошига тўрт юз доллар. Бу ижара нархи ва еб-ичиш харажатлари. Ўзбекистонда тўрт юз долларга тўрт ой яшашимиз мумкин. Шу сабабли биз аҳволимизни енгиллаштиришни илтимос қилардик. Ҳозир қайтадан ишга қабул қилинишимиз ҳам амримаҳол. Чунки ҳамма жой ёпиқ. Турист йўқ, турист йўқ бўлгани сабабли ҳеч ким ишга олмаяпти. Бу ҳолат ноябргача давом этиши мумкин, чунки бу ерда мавсум ноябрда бошланади. Ўша вақтгача ҳеч ким ишга олмайди. Юзлаб одамлар қийин аҳволда қолишди. Равшан Суннатиллаев: — Telegram’да БААмирликдаги ўзбеклар жамоасининг энг катта гуруҳларидан бирини очганмиз. Ҳозир гуруҳимизда икки мингтага яқин одам бор. Ҳақиқатан пандемия туфайли ишсиз-пулсиз қолганлар жуда кўп. Кўпчилик мендан ёрдам, маслаҳат сўраб ёзган. Мисол учун, битта андижонлик укамиз Ўзбекистондаги қайсидир агентликка иш топиш учун 800 доллар пул тўлаб, чипталарига ҳам харажат қилиб, энди ресторанга официант бўлиб ишга кирган экан. Официантларни ойлиги тахминан 350-400 доллар. Боринг, 500 доллардир, ундан ортиқ эмас. Ана шундай ишга жойлашган экан, ишга кирганига бир ой бўлмаган. 20 кунда биз сенга виза беролмаймиз, негаки, БАА давлати эпидемия сабабли виза бермаяпти, деб ишдан бўшатиб юборишибди. Энди у боланинг яшашига жойи йўқ, ейишга нони йўқ. Консуллигимизга раҳмат, ўша боламизга ҳам, бошқа қийналганларга ҳам ёрдамлари тегибди. Яна иккита турист қиз бор эди. Улар етти кунга келишганди. Айнан шу карантин пайтига тушиб қолишди. Ўттиз кундан бери шу ерда. Кета олишмаяпти. Еб-ичишга даромади, ҳеч нарсаси йўқ. Яна бир юртдошимиз менга алоқага чиқди. У аёли 8 ойлик ҳомиладор эканини айтди. “Нима қилишга бошим ишламаяпти, қандай ҳаракат қиламан?” деяпти. Чунки туғиш учун бу ерда 10 минг доллар керак. Бу госпиталга тўланадиган маблағ. “Ишимни йўқотган бўлсам, аёлимга қандай қилиб бундай шароит яратиб бераман, Ўзбекистонга Қозоғистон орқали кетсам бўлмайдими, ёки бошқа йўллари йўқми?” деди. Хуллас, бундай мурожаатлар кўп бўляпти. Умумий айтмоқчи бўлган гапим – Ўзбекистон Республикасининг мутасадди идоралари раҳбариятга, Транспорт вазирлигига, эшитишимча, Вазирлар Маҳкамасида ташкил қилинган махсус комиссия бор экан, улар хорижий давлатларда қийналиб қолган юртдошларимиз учун чартер рейс ташкил қилиш режаларини тузишаётган экан. Сизлардан илтимос: БААдаги биз ўзбекларнинг, юртдошларимизнинг ҳам вазиятини ўрганиб чиқинглар. Нимагаки, БААда яшаш биринчидан, ниҳоятда қиммат, иккинчидан, ишини йўқотган одамлар масалан, Россиядаги каби битта хонада 2-3 киши бўлиб яшаб кетиш иложи йўқ. Бу ерда ундай мумкин эмас. Кўчага чиқиб, ўзига бошпана топай деса, пандемия даврида давлат томонидан қўйилган катта жарималар бор, масалан, ниқобсиз юрган одамга минг дирҳам жарима. Минг дирҳам — 270 доллар. Бу ерда яшаб кетиш йўлини топишнинг иложи йўқ. Россияга борганларнинг ўзлари ҳужжатларини тайёрлашади, бу ерда иш берувчи ҳужжат қилиб беради. Энг камида 2 минг доллар кетади. Табиийки, иш берувчиларнинг ўзини иши юрмаганидан кейин бу ҳеч кимга қизиқ эмас. Очиқдан-очиқ бўшатиб юборишди. Ҳозир БААдаги 1800–2000 га яқин ўзбек муҳожирлари кетиш илинжида турибди. Ишини йўқотмай ўтирганлари ҳам бор, атиги 5 фоиз. Қолган 95 фоиз одам ватанга кетмоқчи. Жамшид Ниёзов суҳбатлашди.

Читайте также

Загрузка...

Загрузка...
Новости последнего часа со всей страны в непрерывном режиме 24/7 — здесь и сейчас с возможностью самостоятельной быстрой публикации интересных "живых" материалов из Вашего города и региона. Все новости, как они есть — честно, оперативно, без купюр.



News-Life — паблик новостей в календарном формате на основе технологичной новостной информационно-поисковой системы с элементами искусственного интеллекта, тематического отбора и возможностью мгновенной публикации авторского контента в режиме Free Public. News-Life — ваши новости сегодня и сейчас. Опубликовать свою новость в любом городе и регионе можно мгновенно — здесь.
© News-Life — оперативные новости с мест событий по всей Украине (ежеминутное обновление, авторский контент, мгновенная публикация) с архивом и поиском по городам и регионам при помощи современных инженерных решений и алгоритмов от NL, с использованием технологических элементов самообучающегося "искусственного интеллекта" при информационной ресурсной поддержке международной веб-группы 123ru.net в партнёрстве с сайтом SportsWeek.org и проектом News24.


Владимир Зеленский в Украине


Светские новости



Сегодня в Украине


Другие новости дня



Все города России от А до Я