«„Аризангни қайтиб ол“, „Оилада бўлади-ку“, дейишмасин». Сенат раиси — оиладаги зўравонликлар ҳақида
0
305
Сенат раиси Танзила Нарбаева оиладаги зўравонлар жиноий жавобгарликка тортилиши, қонуний жазосини олиши шартлигини таъкидлади. «Маҳаллалардаги фаолларингиз ҳеч қачон: „аризангни қайтиб ол“, „оилада бўлади-ку“ дейишмасин. Ўша зўравон жазосини олиши шарт», — деди у Хотин-қизлар қўмитаси раҳбарига.