Америкалик подполковник Украина ҳарбийларини дангаса ва пиёнисталикда айблади…
Ҳозирги пайтда Украинанинг Львов вилоятида маҳаллий ҳарбийларни қайта тайёргарликдан ўтказаётган америкалик подполковник Роберт Трейси бу мамлакат ҳарбийлари ҳақидаги илк таассуротларини маълум қилди. Унинг айтишича, Украина ҳарбийлари дангаса ва пиёниста экан.
Эслатиб ўтамиз, Роберт Трейси ўз ватанида Американинг 502- пиёда аскарлар батальонини бошқарган. Энди Украинанинг Львов вилоятидаги Яворовск полигонида маҳаллий ҳарбийларни жанговар тайёргарликдан ўтказмоқда.
— Украина қўшинларининг фожиаси техник имкониятлар камлигида эмас, — деди подполковник. — Аксинча, ҳарбийларнинг маълумотсизлиги, билимсизлиги, дангаса ва пиёнисталигидадир. Улар инглиз тилини ўрганишни хоҳламайди. Бир-бирини битта сўз билан тушунишни истамайди. Биз шунинг дастидан таржимонлар ёллашга мажбурмиз.
Иккинчи фожиа шуки, Украина ҳарбийлари ғирт дангаса экан. Ишлашни, шуғулланишни умуман хоҳлашмайди. Керак бўлса, бир-бирининг буюмини ўғирлаб сотишдан ҳам тойишмайди.
Учинчи фожиа ҳарбийларнинг пиёнисталиги билан боғлиқ. Ҳар куни спиртли ичимлик ичишади. Биз алькоголга қарши тестлар ҳам ташкил қилиб кўрдик. Фойда бермади. Оёғида тура олмас даражада ичишади. Ундайларни машғулотларга қандай қилиб қўйиб бўлади. Тақиқлаб қўйдик. Ачинарлиси, Украина қўшинларидаги командирлар, раҳбарият бу нуқсонларга кўз юмади. Демак, уларнинг ўзи ҳам пиёниста. Яна бир муаммо шуки, Украина ҳарбийларининг интеллекти жуда паст. Оддий масалаларни ҳам еча олишмайди. Бу ҳам майли. Украина армиясида коррупция кучайиб кетган. Аскарлар унвони ошиши учун командирларга албатта пора бериши керак. Бусиз оддий аскар, ёки офицер бўлса, лейтенантлигича қолиб кетаверади. Буни ҳам ўзлари оддий ҳолат деб билишаркан.
yandex. ru