Мы в Telegram
Добавить новость
< >
Октябрь 2016
Ноябрь 2016
Декабрь 2016
Январь 2017
Февраль 2017
Март 2017
Апрель 2017
Май 2017
Июнь 2017
Июль 2017
Август 2017
Сентябрь 2017
Октябрь 2017
Ноябрь 2017
Декабрь 2017
Январь 2018
Февраль 2018
Март 2018
Апрель 2018
Май 2018
Июнь 2018
Июль 2018
Август 2018
Сентябрь 2018
Октябрь 2018
Ноябрь 2018
Декабрь 2018
Январь 2019
Февраль 2019
Март 2019 Апрель 2019 Май 2019 Июнь 2019 Июль 2019 Август 2019 Сентябрь 2019 Октябрь 2019 Ноябрь 2019 Декабрь 2019 Январь 2020 Февраль 2020 Март 2020 Апрель 2020 Май 2020 Июнь 2020 Июль 2020 Август 2020 Сентябрь 2020 Октябрь 2020 Ноябрь 2020 Декабрь 2020 Январь 2021 Февраль 2021 Март 2021 Апрель 2021 Май 2021 Июнь 2021 Июль 2021 Август 2021 Сентябрь 2021 Октябрь 2021 Ноябрь 2021 Декабрь 2021 Январь 2022 Февраль 2022 Март 2022 Апрель 2022 Май 2022 Июнь 2022 Июль 2022 Август 2022 Сентябрь 2022 Октябрь 2022 Ноябрь 2022 Декабрь 2022 Январь 2023 Февраль 2023 Март 2023 Апрель 2023 Май 2023 Июнь 2023 Июль 2023 Август 2023 Сентябрь 2023 Октябрь 2023 Ноябрь 2023 Декабрь 2023 Январь 2024 Февраль 2024 Март 2024 Апрель 2024 Май 2024
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Поиск города

Ничего не найдено

Суперлига 2021 йилги мавсумида қайси мураббийларга «ҳайдалиш куйи» чалинди? — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0 59

Чемезов: «Многие предприятия находятся в состоянии „лишь бы выжить“»

Кинофестиваль и неделя дизайна. Куда сходить в Москве на неделе с 13 по 20 мая

В Центре Вознесенского открылась выставка к 100-летию Зои Богуславской

В Москве стартовали онлайн-показы фестиваля документального кино "ОЗА"

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 2021 йилги мавсуми ўз ниҳоясига етди. Унда Жиззахнинг «Сўғдиёна» клуби иккинчи ўринни олганидан бошқа сенсация (гарчи бунинг сенсация эканлиги борасида баҳслашиш мумкин бўлса ҳам) бўлгани йўқ. Мавсум давомида бир-икки марта рўй берган оммавий муштлашувлар инобатга олинмаганда, ҳаммаси кутилганидек ва кўнгилдагидек ўтди, сўнгги, 26-тур эса бамисоли торт устидаги олча бўлди. Шунингдек, 2021 йилги мавсум давомида эътиборга арзигулик воқеалардан — мураббийларнинг истеъфолари бўлди. «Турон», «Андижон», «Металлург» (бир неча маротабадан), «Локомотив», «Сурхон», «Навбаҳор» клубларида мураббийлар алмашди. Қолганлари («Пахтакор», «Сўғдиёна», «ОКМК», «Насаф», «Бунёдкор», «Қўқон-1912», «Қизилқум», «Машъал») эса мавсумни бир мураббий билан якунлади. «Дарё» қуйида ортда қолган мавсумда Суперлигада рўй берган истеъфолар ҳақида ҳикоя қилади. Нўмон Ҳасанов — «Навбаҳор» Фото: «Навбаҳор» 2020 йилги мавсумнинг иккинчи ярмида Наманган клуби Андрей Канчельскис билан хайрлашгач, жамоада ёрдамчи мураббий сифатида ишлаб келаётган Нўмон Ҳасанов бош мураббийга айланди, бироқ у бу лавозимда узоқ қолмади. 2020 йилги мавсумни 8-ўринда якунлаган жамоа, мамлакат биринчилигининг янги мавсумини ҳам Ҳасанов бошчилигида бошлаганди. Аммо 1-турдан кейиноқ наманганликлар матбуот хизмати мутахассиснинг истеъфога чиқарилганини эълон қилди. Клуб бу қарорини қуйидагича изоҳлади: «Жорий мавсумда ўз олдига юксак мақсадлар қўйган ‘Навбаҳор’ учун ҳар бир ўйин муҳим ва финалга тенг. Аммо кутилмаганда жамоа 1-турда ўз майдонида ‘Сўғдиёна’га имкониятни бой берди (0:1). Шу боис ‘Навбаҳор’ ПФК раҳбарияти жамоа мураббийлар штабида ўзгариш қилишга қарор қилди». Унинг ўрнига шу вақтга қадар жамоада маслаҳатчи мураббий сифатида фаолият юритаётган Виктор Жалилов тайинланади. «Лочинлар» унинг қўли остида мавсумни 9-ўринда якунлади. Ноябрь ойининг сўнгида эса «Навбаҳор»да келаси мавсумдан бошлаб Самвел Бабаян бош мураббий сифатида иш бошлаши маълум бўлди. Андрей Шипилов — «Металлург» Фото: «Металлург» ФК Ҳисоб бўйича Суперлигадаги иккинчи истеъфо ҳам 1-турдан сўнг содир бўлди. «Металлург»ни бошқариб келаётган Андрей Шипилов «Сурхон»га қарши ўйиндаги мағлубиятдан кейин истеъфо сўраган. Клуб эса ўз навбатида мураббийнинг сўровини қабул қилган. Шипилов жамоани 2018 йилдан бери бошқариб келаётганди. Шипиловнинг ўрнини «Пахтакор»да ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаган Жасур Абдураимов эгаллади. Бироқ кейинчалик Абдураимов жамоани тарк этди. Отабек Ғуломхўжаев — «Андижон» Фото: «Андижон» Суперлига якунлари бўйича мусобақа жадвалида 13-ўринни эгаллаган «Андижон» мавсум бошиданоқ жиддий муаммоларга дуч кела бошлади. «Бургутлар» 5-турга келиб жамоани 2020 йилнинг ноябрь ойидан бери бошқариб келаётган Отабек Ғуломхўжаевни истеъфога чиқаришга қарор қилди. Бунга сабаб сифатида унинг бошқарувидаги футболчиларнинг қониқарсиз натижалари кўрсатилди. Шу тариқа 2001–2002 йилларда «Андижон»да футболчи сифатида тўп сурган Ғуломхўжаевнинг клубдаги мураббийлик фаолияти узоқ давом этмади. Унинг ўрнини эса Виктор Кумиков келгунга қадар Ёрқин Назаров эгаллаб турди. Аммо 2020 йилда ҳам «Андижон»да ишлаган Кумиковнинг қайтиши жамоанинг элитада қолиши учун етарли бўлмади. Исломбек Исмоилов — «Турон» Фото: «Турон» Ташкил этилганидан ҳеч қанча муддат ўтмасдан Суперлига йўлланмасини қўлга киритган «Турон», афсуски, элитада атиги бир мавсум давомида ҳаракат қилди. Жамоа мавсум бошиданоқ бир қатор ўйинларда имкониятни бой берди ва бирор марта ҳам ғалаба қозона олмади. Баъзи вазиятларда жамоанинг муваффақиятсизликларида ҳатто ҳакамлар айбланган ҳолатлар ҳам кузатилди. 8-турдан кейин «Турон» бош мураббийи сифатида ишлаб келаётган Исломбек Исмоилов ўз аризасига кўра истеъфога чиқди. Унгача юқорида таъкидланганидек, унинг ҳакамлар мавзусидаги чиқишлари катта шов-шувларга сабаб бўлганди. Исмоилов кетгач, жамоани вақтинчалик польшалик мутахассис Богуслав Баниак бошқариб турди. Бироз ўтиб Игорь Шквирин янги бош мураббий сифатида таништирилди. Рифат Акромхўжаев — «Сурхон» Фото: «Championat.asia» Амал-тақал қилиб, Суперлигада жон сақлаб қолган «Сурхон» ҳам мавсумни бир мураббий билан якунламади. Мамлакат биринчилигининг 12-туридан кейин Термиз клуби мавсум бошидан бери жамоани бошқариб келаётган Рифат Акромхўжаевнинг жамоадан кетганини эълон қилди. Жамоа унинг қўл остида қониқарсиз натижалар кўрсатганига қарамай клуб Акромхўжаевнинг ўз аризасига кўра жамоа бош мураббийлигидан олингани ва бунга мутахассиснинг оилавий муаммолари сабаб бўлганини кўрсатди. Унинг ўрнини эса шу вақтга қадар клуб техник директор сифатида фаолият юритган Баҳром Ҳайдаров эгаллади. Ҳайдаров қўл остида «Сурхон» чемпионат якунлари бўйича 10-ўринни эгаллаб, элитада қолиш масаласини ҳал қилди. Игорь Шквирин — «Турон» Фото: «Турон» Суперлиганинг 10-турига келиб, «Турон»да янги мураббий иш бошлади. Клуб матбуот хизмати яқин ўтмишнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири бўлган Игорь Шквирин билан шартнома имзоланганини эълон қилинди. Унинг олдига жамоани Суперлигада олиб қолиш вазифаси қўйилди. Мутахассиснинг ўзи «Championat.asia» нашрига берган интервьюсида жамоа билан йил охиригача шартнома имзолаганини маълум қилганди. Бироқ 25 октябрь куни, мавсум тугашига 3 тур қолганида унинг ўз хоҳишига кўра ишдан бўшагани маълум қилинди. Бу қарор 23-тур доирасидаги «Бунёдкор»дан учралган мағлубиятдан (1:3) кейин клубда ташкил қилинган йиғилишда қабул қилинган. «Турон» Шквирин қўл остида 13 та ўйин ўтказиб, шундан атиги 2 тасида ғалаба қозонди, 4 та учрашувда дуранг қайд этилган бўлса, яна 7 та баҳсда жамоа мағлубиятга учради. Жасур Абдураимов — «Металлург» Фото: «Металлург» Клубда анча (маҳаллий мураббийнинг ўзбек клубида 3 йил ишлашини анча дейиш мумкин) йил давомида фаолият юритган Андрей Шипиловнинг ўрнини эгаллаган Жасур Абдураимов март—октябрь ойларида жамоани бошқарди. Жамоа унинг қўл остида мавсумни муваффақиятсиз ўтказди ва ҳатто клубнинг элитани тарк этиши эҳтимоли борлиги инкор этилмайдиган даражага етди. Бироқ 23-турга келиб, томонлар ҳамкорликни тўхтатишга қарор қилди. «Маъданчилар» матбуот хизмати Абдураимовнинг жамоадан кетишини мураббийнинг саломатлигидаги муаммолар билан боғлади. Унинг ўрнини эса Луисма Эрнандес эгаллади. Жамоа айнан испаниялик мутахассиснинг қўл остида сўнгги икки турда ғалаба қозониб, хавфли зонани тарк этишнинг уддасидан чиқди. Микаэл Секейра — «Локомотив» Фото: «Локомотив» 2021 йилнинг бошида «Локомотив» бошқарувини қабул қилиб олган Микаэл Секейра мавсум давомида «темир йўлчилар»нинг ўйинига еврофутбол ҳавосини олиб киришга ҳаракат қилди. Аммо жамоа мусобақа якунларига кўра, кучли бешликка ҳам кира олмади — 6-ўрин. Секейра октябрь ойида Суперлига 23-тури доирасида «Қўқон-1912»га қарши кечган ўйиндан кейин ҳакамлик ва тизимни кескин танқид остига олди. Ўшанда у бу тизим билан ўзбек футболининг чўкишда давом этишини айтганди. Шу қаторда унинг «Локомотив»дан кетиши ҳам кўпчиликни ҳайрон қолдирди. Боиси у чемпионат якунланишига бир тур қолганида ватани Португалияга жўнаб кетди. Мавсумнинг охирги ўйинида «темир йўлчилар»ни Денис Коростиченко бошқариб борди. Муаллиф: Билол Эркин

Читайте также

Загрузка...

Загрузка...
Новости последнего часа со всей страны в непрерывном режиме 24/7 — здесь и сейчас с возможностью самостоятельной быстрой публикации интересных "живых" материалов из Вашего города и региона. Все новости, как они есть — честно, оперативно, без купюр.



News-Life — паблик новостей в календарном формате на основе технологичной новостной информационно-поисковой системы с элементами искусственного интеллекта, тематического отбора и возможностью мгновенной публикации авторского контента в режиме Free Public. News-Life — ваши новости сегодня и сейчас. Опубликовать свою новость в любом городе и регионе можно мгновенно — здесь.
© News-Life — оперативные новости с мест событий по всей Украине (ежеминутное обновление, авторский контент, мгновенная публикация) с архивом и поиском по городам и регионам при помощи современных инженерных решений и алгоритмов от NL, с использованием технологических элементов самообучающегося "искусственного интеллекта" при информационной ресурсной поддержке международной веб-группы 123ru.net в партнёрстве с сайтом SportsWeek.org и проектом News24.


Владимир Зеленский в Украине


Светские новости



Сегодня в Украине


Другие новости дня



Все города России от А до Я