Украинанинг Донбассидаги отишмада 2 нафар украин ҳарбийси ҳалок бўлди
0
33
Украинанинг Донбас вилоятида Россияпараст сепаратчилар билан отшима пайтида 2 нафар украин ҳарбийси ҳалок бўлди ва 9 нафар ҳарбий яраланди. Бу сўнгги бир неча ой ичидаги энг катта талафот бўлди.
Билдирилишича, сепаратчилар Минск шартномаси бўйича тақиқланган артилерия тизимларидан ўқ отган. Украина ҳарбийлари уларга жавоб қайтарган. Донбассни назорат қилаётган россияпарастлар ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот бермади.
Украина шарқида жанговар ҳаракатлар 7 йилдан бери давом этмоқда. Россияпараст исёнчилар Донецк ва Луганск вилоятларининг бир қисмини ўз назорати остида сақламоқда.
Украина ва Ғарб Кремлни исёнчиларни қўллаб-қувватлаб келаётганликда айблаймоқда. Бироқ расмий Москва бу айбловларни инкор қилган.