Урушнинг 29-куни: Киевдаги ёғоч баррикадалар, ишдан чиқарилган рус ҳарбий техникаси, аланга ичидаги Харьков — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
0
327
Уруш пайтида бомба бошпанасига айланган Харьков метросидаги одамлар Фото: AP Photo Украинада уруш бошланганига бир ой тўлди. Харьков ўққа тутилмоқда: босқиннинг биринчи кунидан бошлаб шаҳар мудофаа ҳолатида. Украина ҳарбийлари Бердянск портига ҳарбий техника етказиб берган рус «Орск» десант кемаси чўкиб кетгани ҳақида хабар берди. Киев кўчаларида баррикадалар. Уруш бошланганидан бери Киевда 75 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди, дейди пойтахт мэри Владимир Кличко. Meduza 24 март куни уруш зонасидан олинган фотосуратларни жамлади. Киевдаги назорат-ўтказиш пунктида турган украиналик ҳарбийлар Фото: AP Photo Киевдаги ёғоч баррикадалар Фото: EPA Украина ҳарбий хизматчилари ракета парчасини кўтариб кетмоқда. Уларнинг ортида вайрон қилинган бино. Киев Фото: AFP Украиналик аскар Харьковда ҳалокатга учраган рус бронетранспортёрини кўздан кечирмоқда Фото: AP Photo Фронт чизиғида дурбин билан турган украиналик аскар, Киев вилояти Фото: Reuters Бердянск портидаги ёнғиндан тутун чиқмоқда. Украина ҳарбий-денгиз кучлари маълумотларига кўра, у ерда Россия Қора денгиз флотининг йирик десант кемаси йўқ қилинган Фото: Reuters Ён томонига «Z» ҳарфи — Россиянинг Украинадаги «махсус операцияси» рамзи туширилган зирҳли транспортёрдаги аскарлар, Мариупол Фото: Reuters Мариуполда Украинанинг «Азов» баталони аскарлари томонидан қурилган автобус баррикадалари Фото: Sopa Images Вайрон бўлган уйдан нарсаларини олиб чиқаётган эркак. Житомир Фото: AFP Ярадор украиналик аскар госпиталга олиб кирилмоқда, Киев Фото: Getty Images Рус армияси томонидан вайрон қилинган уй харобалари орасида юрган эркак, Харьков Фото: AP Photo Ёнаётган уйларнинг алангасидан ёришиб кетган Харьков осмони Фото: AFP