Украина прокуратураси “Громадьске” журналистининг ўғирлаб кетилиши юзасидан иш очди
0
59
Украинанинг Запорожье вилояти прокуратураси “Громадьске” журналисти Виктория Рошинойнинг ўғирлаб кетилиши юзасидан уруш қонунлари ва урф-одатларини бузиш (Украина Жиноят кодексининг 438-моддаси 1-қисми) бўйича жиноий иш қўзғатди.
Рошинойни Россия хавфсизлик хизмати ходимлари ўғирлаб кетгани айтилмоқда.
“Тергов маълумотларига кўра, 2022 йил, 15 март куни ФСБ ва босқинчи мамлакат қуролли кучлари вакиллари Украина шарқи ва жанубидаги ҳарбий амалиётлар ҳақида материаллар тайёрлаётган “Громадьске” журналистини Бердянск шаҳрида ўғирлаб кетишган. Ҳозирча Унинг қаердалиги номаълум”, — дейилади прокуратура баёнотида.
Аввалроқ "Громадьске" ўз журналисти Виктория Рошиной билан алоқани узгани ҳақида ёзган эди.
"Икки кун давомида биз журналистни қутқариш учун барча саъй-ҳаракатларимизни ишга солдик. Лекин бу натижа бермади. Шунинг учун биз Украина ва халқаро ҳамжамиятни "Громадьске" журналисти Виктория Рошинойнинг озод этилишига қўшилишга чақирамиз", - дейилади таҳририят баёнотида.
Нашрнинг маълум қилишича, Рошиной Запорожье ва Донецк вилоятларидаги ҳарбий амалиётлар ҳақида материаллар тайёрлаган ва “икки ҳафтадан кўпроқ вақт давомида рус қўшинлари томонидан ҳар куни ўққа тутилган шаҳарда ҳақиқатда нима бўлаётгани ҳақида гапириб бериш учун Мариуполга боришни режалаётган бўлган".
12 март куни таҳририят журналист билан алоқани йўқотган.