Мы в Telegram
Добавить новость
< >
Октябрь 2014
Ноябрь 2014
Декабрь 2014
Январь 2015
Февраль 2015
Март 2015
Апрель 2015
Май 2015
Июнь 2015
Июль 2015
Август 2015
Сентябрь 2015
Октябрь 2015
Ноябрь 2015
Декабрь 2015
Январь 2016
Февраль 2016
Март 2016
Апрель 2016
Май 2016
Июнь 2016
Июль 2016
Август 2016
Сентябрь 2016
Октябрь 2016
Ноябрь 2016
Декабрь 2016
Январь 2017
Февраль 2017
Март 2017
Апрель 2017
Май 2017
Июнь 2017
Июль 2017
Август 2017
Сентябрь 2017
Октябрь 2017
Ноябрь 2017
Декабрь 2017
Январь 2018
Февраль 2018
Март 2018
Апрель 2018
Май 2018
Июнь 2018
Июль 2018
Август 2018
Сентябрь 2018
Октябрь 2018
Ноябрь 2018
Декабрь 2018
Январь 2019
Февраль 2019
Март 2019 Апрель 2019 Май 2019 Июнь 2019 Июль 2019 Август 2019 Сентябрь 2019 Октябрь 2019 Ноябрь 2019 Декабрь 2019 Январь 2020 Февраль 2020 Март 2020 Апрель 2020 Май 2020 Июнь 2020 Июль 2020 Август 2020 Сентябрь 2020 Октябрь 2020 Ноябрь 2020 Декабрь 2020 Январь 2021 Февраль 2021 Март 2021 Апрель 2021 Май 2021 Июнь 2021 Июль 2021 Август 2021 Сентябрь 2021 Октябрь 2021 Ноябрь 2021 Декабрь 2021 Январь 2022 Февраль 2022 Март 2022 Апрель 2022 Май 2022
Июнь 2022
Июль 2022 Август 2022 Сентябрь 2022 Октябрь 2022 Ноябрь 2022 Декабрь 2022 Январь 2023
Февраль 2023
Март 2023 Апрель 2023 Май 2023 Июнь 2023 Июль 2023 Август 2023 Сентябрь 2023 Октябрь 2023 Ноябрь 2023 Декабрь 2023 Январь 2024 Февраль 2024
Март 2024
Апрель 2024 Май 2024
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Поиск города

Ничего не найдено

Урушнинг учинчи куни: Россиянинг ҳужуми секинлашди, Ғарб янада кўпроқ қурол юбормоқда — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0 80

LRT: Министр Кащюнас заявил, Запад недооценил способности РФ к адаптации и эволюции

В Тернополе дали условный срок патрульному, остановившему судью за превышение скорости

Основы иудаизма для "чайников" (7)

Подпольщик Лебедев: в Умани зафиксировали удар по складу ВСУ

Sergei Supinsky / AFP / Scanpix / LETA Шанба куни Украина ҳудудида жанглар давом этди, аммо россиялик ҳарбийлар йирик аҳоли пунктларини эгаллай олишмади. Кун ўрталарида Британия мудофаа вазирлиги россияликлар юриши секинлашгани, бунга катта эҳтимол билан таъминотдаги муаммолар сабаблиги ҳақида маълумотга эгалигини айтди. Украинада қонли тўқнашувлар давом этмоқда. Украина мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, 26 февраль куни асосий жанглар Чернигов, Суми, Мариуполь, Херсон ва Одессада кечди. Вазирлик 300 нафардан ортиқ россиялик асир тушгани ҳақида маълум қилди (Россия мудофаа вазирлиги бу маълумотларни тасдиқламаяпти). Киевда кечга яқин комендантлик соати бошланди, қоронғи тушиши билан шаҳар бўйлаб ҳаво ҳужумидан огоҳлантириш тревогалари янграй бошлади. Шунингдек, қуёш ботиши билан Харьковни баравар ўт очиш тизимларидан ўққа тута бошлашди. Куннинг асосий воқеаларидан бири - бу можаронинг кечишига таъсир кўрсатиши мумкин - шанба куни Германия ҳукумати ўз сиёсатини ўзгартириб, Украина қуролли кучларига ўлимвор қуроллар етказиб беришни бошлади. Украинага қўлда бошқариладиган танкка қарши гранатомётлар (500та) ва ер-ҳаво типидаги «Стингер» ракеталари (1000та) юборишга қарор қилинди. BBC мухбири билан суҳбатда Украина мудофаа вазирлигининг собиқ раҳбари россияликлар қуруқликдаги ҳаракатларда муваффақиятсизликка учраганидан кейин катта эҳтимол билан тактикасини ўзгартириб, авиация орқали ҳужумларга кўпроқ эътибор қаратишини тахмин қилган ва бу ҳолда «Стингер»лар жуда қўл келишини таъкидлаган. Украина томони кун охирида Бердянскдаги аэродром бой берилганини тасдиқлади. Россия кучлари бу ердан таъминот ва қўшимча кучлар етказиш учун фойдаланиши мумкин. Россиянинг SWIFT’дан узилиши ва МБ захиралари музлатилиши Шанба куни кечқурун АҚШ, ЕИ ва бошқа иттифоқчилар Украинага босқин туфайли жорий этилган санкциялар остига тушган Россия банкларини SWIFT халқаро тўлов тизимидан узишга келишиб олгани маълум бўлди. Заруратга кўра Россиядаги бошқа банклар ҳам SWIFT’дан узилиши мумкин. Олдиндан бу чорани «энг қаттиқ» чора сифатида айтиб келишаётганди. Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен эса ЕИ Россия банки активларини музлатишга тайёрланаётганини маълум қилган. «Бу уларнинг бутун дунё бўйлаб фаолиятини тўхтатади ва Россия экспорти ва импортини самарали равишда блоклайди. Биз Россия Марказий банкининг активларини фалаж қилиб қўямиз. Путин Украинани йўқ қилиш йўлига ўтди. Аммо унинг қилаётган иши аслида ўз мамлакатининг келажагини йўқ қилишдир», деган у. Унинг сўзларига кўра, бу чора Россияга «ўз ҳарбий бюджетидан фойдаланиш»га имкон бермайди. Россия банки олтин валюта захираларига кириш имкони тўсилиши уни банкларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, бозорда интервенция амалга ошириш ва рубль курсини тартибга солиш имкониятидан маҳрум қилади. Бундан ташқари, АҚШ ва унинг иттифоқчилари Россиядаги режим билан алоқадор бўлган бадавлат россияликларга сармоя эвазига чет эл фуқаролигини олиш имконини берувчи «олтин паспортлар» дастуридан воз кечмоқчи. Санкциялар самарали қўлланишини таъминлаш учун бутун гуруҳ ташкил этилган. «Биз россиялик амалдорлар ва Россия ҳукуматига яқин бўлган элита вакилларига, шунингдек уларнинг оила аъзолари ва ҳамкорларига нисбатан уларнинг бизнинг юрисдикциямиздаги активларини аниқлаш ва музлатиш учун санкциялар ва бошқа молиявий ва мажбурий чораларни қўллаш тарафдоримиз», дейилади баёнотда. «Челси» ва осмоннинг ёпилиши Россиялик миллиардер Роман Абрамович шанба куни Лондоннинг «Челси» клуби бошқарувини васийлар кенгашига топширди. «Мен ҳамиша клуб манфаатларидан келиб чиқиб қарор қиламан. Мен ҳамон бу қадриятимга содиқман. Шунинг учун мен бугун бошқарувни «Челси» хайрия фонди васийларига топширяпман. Ўйлайманки, айни вақтда улар клуб, футболчилар, ходимлар ва мухлислар манфаатларини кўзлаш учун яхшироқ ҳолатда», деган миллиардер. «Челси» бош мураббийи Томас Тухель бу қарор Украинадаги уруш билан боғлиқлигини тасдиқлаган. Куннинг асосий натижаларидан бири Россия фуқаролик авиацияси учун ҳаво кенгликлари ёпилиши бўлди. Шарқий Европадаги қатор давлатлар (Польша, Чехия, Болгария, Латвия, Литва, Руминия ва Эстония) Россия авиакомпанияларига ўз осмони устидан учишни тақиқлади ва Россия ва Ғарбий Европа ўртасида ўзига хос девор ҳосил бўлди. Энди руслар ўз ҳудуди - Калининградга учиш учун ҳам Болтиқбўйи давлатларини шимолдан айланиб ўтиши талаб этилади. 26 февраль тонгида нималар бўлди? Шанба тонгида Россия Киевни тинчлик музокараларидан бош тортишда айблаб, Украинага ҳужум давом эттирилишини маълум қилди. Украина ҳукумати бу баёнотни рад этди. Украина ҳудудида шанбага ўтар кечаси ҳам аҳоли яшаш пунктларини эгаллаш учун жанглар давом этган. Ўн минглаб кишилар тунни ер остида бомбапанагоҳларда ўтказишган. Киев атрофида қуролли тўқнашувлар давом этган, аммо томонларнинг позицияларида ўзгариш бўлмаган. 25 февраль куни ўтказилиши кутилган тинчлик музокаралари ўтказилмасдан барбод бўлди. Аввалига Россия Украинани музокаралардан бош тортишда айблади. «Украина томони музокаралардан бош тортгани сабабли, биз бугун Россиянинг асосий кучларининг тегишли режа бўйича ҳаракат қилишини тиклаймиз», деган Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков. Унинг сўзларига кўра, жума куни президент Владимир Путин россиялик ҳарбийларга олдинга ҳаракатланишни тўхтатишга буйруқ берганди. Украина президенти офиси маслаҳатчиси эса, ўз навбатида, Киев Россия билан музокараларга тайёр бўлгани, аммо қабул қилиб бўлмайдиган шартлар ва ультиматумларсиз, тўлақонли музокаралар ўтказилиши кераклигини айтди. У Россия жума куни ҳарбий ҳаракатларни тўхтатганини рад этди. «Украина Москва томонидан билдирилган музокаралар позициясини эшитди. Улар бизнинг музокаралар формати бўйича қарашларимиз ва музокаралар позициямизни билишади. Шу туфайли уларнинг биз музокаралардан бош тортганимиз ҳақидаги баёноти, шунчаки уларнинг тактикасининг бир қисми. Улар музокаралар бошланмасидан уни боши берк кўчага тиқиб қўйишди. Бошқача ёндашув зарурлиги кўриниб турибди», дея Михаил Подолякнинг сўзларини келтирган BBC Украина хизмати. «Улар қуролли кучларига тўхташга буйруқ бергани ҳақидаги гаплар ёлғон, буни жума куни кечқурун ва бугун тонгда бутун дунё гувоҳ реалликнинг ўзи инкор этади», дея қўшимча қилган у. Украина қуролли кучлари матбуот хизмати аввалроқ россиялик ҳарбийлар тунда Киев ғарбидаги Ғалаба проспектидаги ҳарбий қисмга ҳужум қилганини хабар қилганди. Шунингдек, пойтахтнинг бир неча районларида ёнғинлар юзага келган. Кўп қаватли бинолардан бирига ракеталар келиб тушган. Киевнинг Жулян аэропорти яқинидаги кўп қаватли уйга ракета келиб урилган. Фото: Ukraine Emergency Ministry Николаев ва Васильков Ижтимоий тармоқлардаги хабарларга кўра, Украина жанубида - Новая Каховка ва Николаевда ҳам жанглар давом этган, рус армияси бу ҳудудга Қрим томондан кириб келган. Маҳаллий вақт билан тонгги соат 5да Николаев области администрацияси раҳбари Виталий Ким шаҳарга тунда уюштирилган ҳужум қайтарилганини маълум қилди. Кейинроқ у шаҳарликларга мурожаат қилиб, баррикадалар ўрнатиш ва мудофаага тайёрланиш зарурлиги ҳақида айтди. Васильков шаҳри мэри (Киев яқинида) Наталья Баласянович тунда шаҳарда ҳарбий қисмлар ва авиабазалар учун қаттиқ жанглар кечганини маълум қилди. Расмийларнинг сўзларига кўра, Россия армияси аэродромга десант туширишга ҳаракат қилган. Бошқа аҳоли пунктлари раҳбарлари ҳам шанбага ўтар кечаси Россия ҳарбийларининг шундай уринишлари ҳақида хабар берган, аммо бу уринишлар россияликлар учун муваффақиятсиз якунланган. Харьковда тун хотиржам ўтмаган. Ҳаво ҳужуми ҳақидаги тревогалар тинмаган, шаҳарликларнинг кўп қисми иккинчи кундирки бомбапанагоҳларда қолишган. «Мой Харьков» хабарига кўра, шанбага ўтар кечаси темирйўл станцияси ўққа тутилган. Шанба тонгида Винница, Умани, Ровно, Луцк, Львов ва Херсонда ҳам тревогалар янграган. Бу эса Украинанинг бутун ҳудудлари бўйлаб - шарқ, жануб ва ғарбда ҳам ҳужумлар давом этганини англатади. Янги санкциялар ва Россияни SWIFT’дан ўчиришга тайёргарлик Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба ЕИ мамлакатлари Россияни SWIFT халқаро тўлов тизимидан ўчириш учун ҳаракат бошлагани ҳақида ёзган. «Расмий қарор ҳозирча қабул қилинмади, аммо қарор қабул қилиш ва бу санкцияларни қўллаш учун техник тайёргарлик аллақачон бошланган», дея ёзди у фейсбукда. АҚШ президенти Жо Байден Украинага зудлик билан 600 млн доллар ҳажмидаги ёрдамни етказиб бериш тўғрисидаги фармонини имзолади. Шундан 350 млн долларни Байден ҳарбий эҳтиёжлар учун ажратган. Бу қарор шуниси билан аҳамиятлики, Оқ уй уни Конгресс билан олдиндан келишмаган ҳолда қабул қилди. АҚШ ҳукумати мураккаб вазиятда ёрдамни кечиктирмаслик кераклиги билан изоҳлаган. Шунингдек, АҚШ украинлар президенти Владимир Зеленскийга эвакуация бўйича ёрдам таклиф этган, аммо у рад этган. Washington Post хабарига кўра, Вашингтон Зеленский Владимир Путиннинг биринчи рақамли нишони экани ва уни исталган дақиқада Киевдан олиб кетишга тайёрлигини маълум қилган. ОАВ маълумотига кўра, дунёнинг 27 мамлакати, жумладан НАТО аъзолари Украинага қуроллар етказиб беришга тайёр. Германия учинчи давлатларга Германияда ишлаб чиқарилган қуролларни етказиб беришга рухсат берган. Литвадан илк партиялар Украинага етказилган.

Читайте также

Загрузка...

Загрузка...
Новости последнего часа со всей страны в непрерывном режиме 24/7 — здесь и сейчас с возможностью самостоятельной быстрой публикации интересных "живых" материалов из Вашего города и региона. Все новости, как они есть — честно, оперативно, без купюр.



News-Life — паблик новостей в календарном формате на основе технологичной новостной информационно-поисковой системы с элементами искусственного интеллекта, тематического отбора и возможностью мгновенной публикации авторского контента в режиме Free Public. News-Life — ваши новости сегодня и сейчас. Опубликовать свою новость в любом городе и регионе можно мгновенно — здесь.
© News-Life — оперативные новости с мест событий по всей Украине (ежеминутное обновление, авторский контент, мгновенная публикация) с архивом и поиском по городам и регионам при помощи современных инженерных решений и алгоритмов от NL, с использованием технологических элементов самообучающегося "искусственного интеллекта" при информационной ресурсной поддержке международной веб-группы 123ru.net в партнёрстве с сайтом SportsWeek.org и проектом News24.


Владимир Зеленский в Украине


Светские новости



Сегодня в Украине


Другие новости дня



Все города России от А до Я