Добавить новость
Ноябрь 2011
Декабрь 2011
Январь 2012
Февраль 2012
Март 2012
Апрель 2012
Май 2012
Июнь 2012
Июль 2012
Август 2012
Сентябрь 2012
Октябрь 2012
Ноябрь 2012
Декабрь 2012
Январь 2013
Февраль 2013
Март 2013
Апрель 2013
Май 2013
Июнь 2013
Июль 2013
Август 2013
Сентябрь 2013
Октябрь 2013
Ноябрь 2013
Декабрь 2013
Январь 2014
Февраль 2014
Март 2014
Апрель 2014
Май 2014 Июнь 2014
Июль 2014
Август 2014 Сентябрь 2014 Октябрь 2014 Ноябрь 2014 Декабрь 2014 Январь 2015 Февраль 2015 Март 2015 Апрель 2015 Май 2015 Июнь 2015 Июль 2015 Август 2015 Сентябрь 2015 Октябрь 2015
Ноябрь 2015
Декабрь 2015
Январь 2016
Февраль 2016 Март 2016 Апрель 2016 Май 2016 Июнь 2016 Июль 2016 Август 2016 Сентябрь 2016 Октябрь 2016 Ноябрь 2016
Декабрь 2016
Январь 2017 Февраль 2017 Март 2017 Апрель 2017 Май 2017
Июнь 2017
Июль 2017
Август 2017 Сентябрь 2017 Октябрь 2017 Ноябрь 2017
Декабрь 2017
Январь 2018
Февраль 2018
Март 2018
Апрель 2018
Май 2018
Июнь 2018
Июль 2018
Август 2018
Сентябрь 2018
Октябрь 2018
Ноябрь 2018
Декабрь 2018
Январь 2019 Февраль 2019 Март 2019 Апрель 2019 Май 2019 Июнь 2019 Июль 2019 Август 2019 Сентябрь 2019 Октябрь 2019 Ноябрь 2019 Декабрь 2019 Январь 2020 Февраль 2020 Март 2020 Апрель 2020 Май 2020 Июнь 2020 Июль 2020 Август 2020 Сентябрь 2020 Октябрь 2020 Ноябрь 2020 Декабрь 2020 Январь 2021 Февраль 2021 Март 2021 Апрель 2021 Май 2021 Июнь 2021 Июль 2021 Август 2021 Сентябрь 2021 Октябрь 2021 Ноябрь 2021 Декабрь 2021 Январь 2022 Февраль 2022 Март 2022 Апрель 2022 Май 2022 Июнь 2022 Июль 2022 Август 2022 Сентябрь 2022 Октябрь 2022 Ноябрь 2022 Декабрь 2022 Январь 2023 Февраль 2023 Март 2023 Апрель 2023 Май 2023 Июнь 2023 Июль 2023 Август 2023 Сентябрь 2023 Октябрь 2023 Ноябрь 2023 Декабрь 2023 Январь 2024 Февраль 2024 Март 2024 Апрель 2024 Май 2024 Июнь 2024 Июль 2024 Август 2024
Сентябрь 2024
Октябрь 2024 Ноябрь 2024
Декабрь 2024
Январь 2025
Февраль 2025 Март 2025 Апрель 2025 Май 2025 Июнь 2025 Июль 2025
Август 2025
Сентябрь 2025
Октябрь 2025
Ноябрь 2025
Декабрь 2025 Январь 2026 Февраль 2026 Март 2026 Апрель 2026 Май 2026
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Поиск города

Ничего не найдено

Украинадаги урушнинг кейинги босқичида нималарни кутиш мумкин?

0 37
Ғарблик экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Россия Украинадаги уч ҳафталик урушда АҚШ Афғонистон ва Ироқдаги 20 йилдан ортиқ вақт давомида йўқотган аскарларидан ҳам кўпроқ аскар йўқотди.


АҚШ ва Британия мудофаа расмийларининг айтишича, ҳозиргача 7000 дан ортиқ рус аскари ҳалок бўлган. Бу рақам қурбонлар сонининг энг паст миқдори сифатида кўрилмоқда, чунки Украина Мудофаа вазирлиги украин ҳарбийлари 14 мингдан ортиқ душман аскарини ўлдирганини айтди. Москва фақат бир марта, яъни 2 март куни 498 аскар ҳалок бўлгани ҳақида расман баёнот берган.




Умумий рақамлар ноаниқ бўлса-да, Россия уруш ҳаракатларида катта муваффақиятсизликларга дуч келаётгани, жанговар руҳнинг  пастлиги ва логистика билан боғлиқ муаммолар ортиб бораётгани ҳақидаги хабарлар тобора кўпаймоқда.


Озодлик Виржиниядаги CNA таҳлил марказининг Россия тадқиқотлари дастури раҳбари, россиялик ҳарбий эксперт Майкл Кофман билан суҳбатлашди.


Озодлик: Россиянинг Украинага бостириб кирганига уч ҳафта бўлди ва украиналиклар кўп жиҳатдан Россия босқинини секинлаштиришга муваффақ бўлишди. Россия бу уруш давомида логистик ва бошқа муаммоларга дуч келмоқда. Айни пайтдаги уруш ҳолатини ва келгуси ҳафталардаги  воқеалар ривожини қандай баҳолайсиз?


Майкл Кофман: Ҳозирда урушнинг аниқ ҳолатини айтиш қийин. Уруш давом этмоқда ва жанг майдонида аслида нима содир бўлаётгани ҳақида жуда кам тасаввурга эгамиз. Менимча, Россия кучлари олдинга силжиши сустлашди.


Россиянинг урушдаги дастлабки мақсадларининг аксарияти ҳозирча амалга ошмади. Россия ўз мақсадларини Украина ҳукумати билан қандайдир сиёсий келишув асосида қайта кўриб чиқаётганга ўхшайди.


Озодлик: Россиянинг Киевни эгаллаши қийин масала деб ўйлаётганингизни ҳисобга олсак, яқин ҳафталарда Одесса ва Киев каби шаҳарларни назорат қилиш учун Россиядан катта ҳаракатлар бўлиши мумкинми? Рус ҳарбийлари секинлашди, аммо улар ҳали ҳам олға силжийдими?


Кофман: Менимча, Россия кучлари  Одессага бормайди. Ҳозир  улар Николаевни ярмигача кириб борди ва Одессага ҳужум қилишга кучлари йўқ. Украина учун ҳақиқий таҳдид Донбасс қаршисидаги Қўшма кучлар операцияси (ҚКО) да жамланган кўплаб  бригадалардир. Улар Донбассдаги кўп сонли Украина кучларини қуршаб олиб, оғир аҳволга тушириши мумкин.


Озодлик: Уруш бошида Россиянинг ривожланган  ҳаво кучлари унга катта устунлик беради, деган тахмин бор эди, аммо бу у қадар ҳал қилувчи роль ўйнамаётганга ўхшайди. Бунинг сабаби нима?


Кофман: Кўпчилик Россиядан ҳаво билан биргаликда қуруқликдаги қўшинлардан иборат қўшма қуролли операцияни кутган эди. Бунинг ўрнига, рус ҳарбийлари ҳеч қандай жанг бўлмаслигини ўйлаб, Киев режимини тезкор ўзгартириш операциясини ўтказишга ва аслида жангдан қочишга ҳаракат қилди. Шунинг учун улар кутилган нарсанинг кўпини амалга оширмади.


Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимига эга мамлакатдир. Менимча, энг катта муаммолардан бири шундаки, одамлар Украинанинг ҳақиқий ҳарбий имкониятларига кам баҳо беришди. Бу Европадаги энг йирик мунтазам армиялардан бири. Қўшма Штатлар Украинани қуроллантиришга қай даражада ёрдам берганини ҳам эътиборга олиш керак.


Озодлик радиоси: Украина НАТО давлатларидан парвозларни тақиқловчи ҳудудни жорий этишни талаб қилмоқда. Аммо биз Қўшма Штатлар ва бошқа Ғарб давлатлари Украинага ер-ҳаво ракеталари ва бошқа ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини юборганини  кўрдик. Бу урушнинг кейинги босқичида ҳал қилувчи роль ўйнайдими?


Кофман: Ҳал қилувчи омил эмас, лекин бу албатта ёрдам бериши мумкин. Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа ҳозир ҳамма нарсадан ҳам кўра кўпроқ керак. Украина ҳаво мудофааси ёмон ҳаракат қилмаяпти. Шундай экан, бу мудофаа тизимини янада қўллаб-қувватлаш анча тўғри йўл.




Озодлик: Сиз юқорида Россия қўшинлари уруш бошида қўйган кўп мақсадларга эриша олмаслигини айтдингиз. Биз Украина ва Россия томонлари ўртасидаги музокараларда бироз олдинга силжиш бўлгани ҳақидаги баёнотларни эшитдик. Шунга асосланиб, жанг майдонидаги ҳаракатлар секинлашадими  ёки жадаллашади?


Кофман: Уруш, ҳозир биз кўраётгандек боши берк кўчада эмас. У ҳали ҳам давом этиши мумкин. Бизга аслида иккала томоннинг  ҳарбий кучлари ҳолати қоронғи. Менимча, биз Украина армиясидаги йўқотишлардан кўра Россия ҳарбийларининг йўқотиш даражаси ҳақида кўпроқ биламиз.  Қайсидир маънода бу икки боксчи ўртасидаги жангни томоша қилишга, аммо жангда улардан фақат биттасининг имкониятини кўришга ўхшайди.


Демак, урушнинг келажаги ҳақида гапирсак, эҳтимол, рус армияси яқин ҳафталарда ҳолдан тойиши ва танаффусга муҳтож бўлиши мумкин. Улар бўлинмаларни қайта ташкил этишлари ва қайта қуроллантиришлари керак бўлади. Бу шуни англатадики, биз келгуси ҳафталарда эҳтимол тўлиқ сиёсий келишув бўлмаса ҳам, қандайдир сулҳ битимини кўришимиз мумкин. Бу менинг тахминим.


Шу билан бирга, бу вақт давомида Россия ҳарбийларининг баъзи ҳудудларда шаҳарларни қамал қилиш орқали босим тактикасини қўллашига ва Украина сиёсий элитасига босим ўтказиш учун аҳоли турар-жойларига зарба беришини кўришимиз мумкин.




Озодлик: Юқорида айтиб ўтганларингиздан ташқари, бу уруш борасида сизни кўпроқ нима ҳайратда қолдирди?


Кофман: Уруш моҳиятан рус армиясининг катта қисмидан сир сақланганлиги жуда ҳайратланарли.  Шунинг учун ҳам рус ҳарбийлари жисмоний ва руҳий жиҳатдан тайёр эмас эди. Ҳарбий операция учун улардаги жанговар руҳ ҳам жуда паст эди. Бу ўз навбатида, албатта, устунликни Украина томонига берди. Украиналиклар катта қаршилик кўрсатди, улар ақлли жанг қилди, шаҳар жойлашувидан фойдаланиб Россия таъминот чизиқларига ҳужум қилишди.


Бундан келиб чиқадики, биз Россия армиясининг имкониятларини қайсидир маънода ошириб юборганмиз, Украинаникини эса паст баҳолаганмиз.


Афтидан, Путин  бу урушни махсус ҳарбий операция бўлади деб ўйлаганга ўхшайди. Режага  кўра,  улар бир неча кун ичида  қандайдир йўл билан режимни ўзгартиришлари ва Россиядан ташқарида Европадаги энг йирик давлат ҳукуматини ағдаришлари керак эди. Бундай тахминлар ва режалар шунчаки ўзини-ўзи алдаш эди ва амалга ошмади.

Читайте также

Загрузка...

Загрузка...
Новости последнего часа со всей страны в непрерывном режиме 24/7 — здесь и сейчас с возможностью самостоятельной быстрой публикации интересных "живых" материалов из Вашего города и региона. Все новости, как они есть — честно, оперативно, без купюр.



News-Life — паблик новостей в календарном формате на основе технологичной новостной информационно-поисковой системы с элементами искусственного интеллекта, тематического отбора и возможностью мгновенной публикации авторского контента в режиме Free Public. News-Life — ваши новости сегодня и сейчас. Опубликовать свою новость в любом городе и регионе можно мгновенно — здесь.
© News-Life — оперативные новости с мест событий по всей Украине (ежеминутное обновление, авторский контент, мгновенная публикация) с архивом и поиском по городам и регионам при помощи современных инженерных решений и алгоритмов от NL, с использованием технологических элементов самообучающегося "искусственного интеллекта" при информационной ресурсной поддержке международной веб-группы 123ru.net в партнёрстве с сайтом SportsWeek.org и проектом News24.


Светские новости



Сегодня в Украине


Другие новости дня



Все города России от А до Я