Россия президенти Владимир Путин Саакашвилининг Украинага қайтиши тарафдори…
Яқинда Россия раҳбари Владимир Путин Украинанинг ҳозирча фаолиятини бошламаган янги президенти Владимир Зеленскийга мурожаат этиб, Грузия собиқ президенти, собиқ Одесса губернатори Михаил Саакашвилининг Украинада оёқости қилинган ҳуқуқлари қайтариб берилиши лозимлигини таъкидлади.
— Озодлик, эркинлик ҳақида гап кетганда, — деди Путин. — Сиз, Зеленский жаноблари, ишни Россиядан ёки россияликлардан эмас, балки собиқ грузин, ҳозирда ўзини украин дея ҳисоблаётган Михаил Саакашвилига мамлакат паспортини қайтариб беришдан бошланг. Ана шунда сиз Украинада инсон ҳуқуқларини қайта тиклаш учун росмана бел боғлаган ҳисобланасиз…
Зеленский ўз ўрнида Саакашвилига ижобий баҳо берди. Уни Европада яшаб, Украинадаги демократияни ҳимоя қилаётган мард деб атади. Шундан келиб чиқиб, Путиннинг маслаҳатлари яқин орада асқотиб қолишини ҳам қистириб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, Саакашвили 2017 йили Петр Порошенко ташаббуси билан Украина фуқаролигидан маҳрум этилган. 2021 йилга қадар унга Украина ичкарисига кириш тақиқлаб қўйилган.