КЕЛИНГ БИР КУЛИШАЙЛИК
***
Икки таниш учрашиб қолиб завжалари ҳақида гаплашишаяпти:
— Хотиним ўзининг эски юбкасидан менга бўйинбоғ тикиб берди.
— Меники бўлса, эски бўйинбоғимни қаердандир топиб олиб, ўзига юбка тикиб олибди.
***
Эр:
— Бу қанақа овқат ўзи? Ичида гўшт умуман кўринмайди-ку!
Хотин:
— Мен бу овқатни бувингиз раҳматлининг таомнома китоби асосида тайёрлаганман.
Эр:
— Ўша китобда нима деб ёзилган экан?
Хотин:
— “Ўн тийинга гўшт олинг!”, деб ёзилган экан.
***
Эр хотинига деди:
— Худди аҳмоқларга ўхшаб гапирасан-а!
— Мен сизга тушунадиган қилиб гапираяпман.
***
Эр хотини билан жанжаллашиб қолди-ю, кутилмаганда кийимларини йиғиштириб деди:
— Мен кетаяпман! Сен билан яшагандан кўра, кўчаларда ўлиб кетганим яхши.
Орадан ҳеч қанча ўтмай у уйга қайтиб келди-да, деди:
— Омадинг бор экан! Ташқарида жала қуйяпти.
***
— Хотининг билан яна уришдингми?
— Шунақа хотин билан уришмай бўларканми? Қачон қараса, гапимнинг тескарисини гапираверади.
— Қанақасига?
— Масалан, кечқурун уйга келиб: “Хайрли кеч!” десам, у менга қовоғини уйиб қарайди-да: “Хайрли тонг!” дейди.
***
Эркакнинг эски таниши меҳмонга келди. Уй эгаси хотинига юзланиб деди:
— Ойим, қуёшим! Илтимос, чой олиб келгин!
Бироздан сўнг:
— Ўзимнинг қуёнчам, овқатни сузгин!
Шунда меҳмон деди:
— Қара, хотининг билан кўп йиллардан бери бирга яшайсан-у, ҳалиям қуёшим, ойим, қуёнчам деб эркалайсан-а! Севги бўлса шунчалик бўлар-да!
— Қанақа севги? Бундан беш йил олдин унинг исмини унутиб қўйганман.
***
Мухбир ўткинчидан сўради:
— Айтинг-чи, сиз аёл ва эркак орасида тенглик мавжуд бўлишига қарши эмасмисиз?
— Мен-ку, қарши эмасман! Аммо хотинимдан ҳам сўраб кўринг-чи! У бунга йўл қўярмикан-йўқмикан?
***
— Дадаси, газетада ёзишларича, бева аёллар яхши уй бекаси бўлишармиш!
— Нима, энди сен яхши уй бекаси бўлишинг учун ўзимни осайми?
***
Эри янги пальто олиб бермаган хотин деди:
— Ўлиб қоламан. Ана унда сизга ўлимим пальтодан ўн баробар қимматга тушади!
— Тўғри. Лекин мен бир марта харажат қиламан. Кейин ортиқча сарфлар ҳеч қачон бўлмайди.