Поиск города

Ничего не найдено

"Меҳр дафтари". Миллий гвардияга етим болалар ҳимоясини ташкил қилиш топширилади

0 201

Суд отправил экс-главу банка «БФГ-кредит» на 7 лет в колонию за растрату

Организатору крупнейшей финансовой аферы Вьетнама запросили смертную казнь

Отключение электричества в Сочи 28 и 29 марта 2024: кто и почему останется без света

Ведомственная акция стартовала в столичном главке Росгвардии  

Вазирлар Маҳкамасининг (ВМ) етим болалар ва ота-онасиз қолган болаларни ҳимоя қилишга қаратилган қарори муҳокамаси якунига етди. Қарор бу борада шу йил августда президент имзолаган иккита қарор асосида ишлаб чиқилди. Президент, мамлакатдаги етим болалар "муаммоларини ўрганиш, ҳал қилиш ва орзу-истакларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш" учун яна битта дафтар очишга қарор қилди. Вазирлар Маҳкамаси эса президент топшириғи билан "Меҳр дафтари" тизими ҳамда бу тизимни ишга солувчи Низомни ишлаб чиқди. Ҳужжатда, етим болалар ҳисоби ва ҳимоясини ташкил қилиш Миллий гвардий, Халқ таълими ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига юкланган. Шу пайтгача, "Янги Ўзбекистон"да бунақа дафтарлардан бир нечаси бор - "Темир дафтар", "Ёшлар дафтари", "Хотин-қизлар дафтари" тизимлари ишга солинган. Шу йил 9 августда президент Шавкат Мирзиёев етим болалар ҳимоясига қаратилган икки қарорни кетма-кет имзолади: "Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида», "Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида". Бу қарорлар ортидан Вазирлар Маҳкамаси, "Меҳр дафтари" тизими фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорни 30 сентябрь куни муҳокамага қўйди, муҳокама 15 октябрда тугади. Ҳукумат қарорига биноан: Меҳрибонлик уйлари, оилавий болалар уйлари, ўқув-тарбия муассасалари, ССВ тизимидаги Болалар уйларидаги 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган етим болалар "Меҳр дафтари"га киритилади; босқичма-босқич фарзандликка, васийликка (ҳомийликка, патронатга) оладиган оилаларни рағбатлантириш чоралари кўрилади. "Меҳр дафтари"га кирадиган болалар, уларни парвариш қилаётган оилалар, ташкилотлар ва васийлар сонини аниқлаш, муаммоларини ўрганишни ташкил қилиш эса Миллий гвардия зиммасига юкланади. Бунинг учун гвардияга Халқ таълими ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамрохлик қилади. Ҳужжатда қайд этилишича, “Меҳр дафтари” тизимини ишга солиш учун ҳам "Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси" ташкил қилинади. Жамғарма эса, 2022 йил 1 январдан бошлаб : алкоголь маҳсулотларининг (пиво ва табиий вино бундан мустасно) улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар соф тушумининг уч фоизи миқдоридаги ажратмалар; ҳомийлик маблағлари; хорижий (халқаро) молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг техник кўмак маблағлари ва грантлари; қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалардан шакллантирилади. Qalampir.uz нашрининг илова қилишича, алкоголь маҳсулотлари улгуржи савдосидан тушадиган соф тушумининг 3 фоизи миқдоридаги ажратма йилига 85 млрд сўмни ташкил қилади. Шавкат Мирзиёев президентликка келганидан буён, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами "Темир дафтар", "Ёшлар дафтари", "Хотин-қизлар дафтари" каби янгича тизимларга солинмоқда. Сайлов арафасида Ўзбекистон Жаҳон Банкидан келаётган беш йилда яна қарийб 5 миллиард доллар қарз олиш ҳақидаги ҳамкорлик дастурини имзолади. Бу маблағларнинг бир қисми қашшоқликка қарши кураш стратегиясини ишлаб чиқишга сарфланади. Айни пайтда ҳукумат Мирзиёевнинг ўтган беш йилдаги ислоҳотлари давлат ғазнаси ва Ўзбекистон халқига қанчага тушгани ҳақидаги рақамларни эълон қилди. Сайлов арафасида ишга туширилган reforms.uz порталига кўра, ҳозиргача бу ислоҳотларга 114 триллион сўм ва 30 миллиард АҚШ доллари сафрланган. Бу эса аҳоли жон бошига тақсимланганда, тақрибан 1100 АҚШ долларини ташкил қилмоқда. Жаҳон банкига кўра, жон бошига ялпи ички маҳсулот ҳажми 2020 йилда 1686 долларни ташкил этган. Бу қўшни Қозоғистон аҳолисининг даромадидан беш баробарга камдир.  

Читайте также

Загрузка...

Загрузка...
Новости последнего часа со всей страны в непрерывном режиме 24/7 — здесь и сейчас с возможностью самостоятельной быстрой публикации интересных "живых" материалов из Вашего города и региона. Все новости, как они есть — честно, оперативно, без купюр.



News-Life — паблик новостей в календарном формате на основе технологичной новостной информационно-поисковой системы с элементами искусственного интеллекта, тематического отбора и возможностью мгновенной публикации авторского контента в режиме Free Public. News-Life — ваши новости сегодня и сейчас. Опубликовать свою новость в любом городе и регионе можно мгновенно — здесь.
© News-Life — оперативные новости с мест событий по всей Украине (ежеминутное обновление, авторский контент, мгновенная публикация) с архивом и поиском по городам и регионам при помощи современных инженерных решений и алгоритмов от NL, с использованием технологических элементов самообучающегося "искусственного интеллекта" при информационной ресурсной поддержке международной веб-группы 123ru.net в партнёрстве с сайтом SportsWeek.org и проектом News24.


Владимир Зеленский в Украине


Светские новости



Сегодня в Украине


Другие новости дня



Все города России от А до Я