Добавить новость
Март 2019 Апрель 2019 Май 2019 Июнь 2019 Июль 2019 Август 2019 Сентябрь 2019 Октябрь 2019 Ноябрь 2019 Декабрь 2019 Январь 2020 Февраль 2020 Март 2020 Апрель 2020 Май 2020 Июнь 2020 Июль 2020 Август 2020 Сентябрь 2020 Октябрь 2020 Ноябрь 2020 Декабрь 2020 Январь 2021 Февраль 2021 Март 2021 Апрель 2021 Май 2021 Июнь 2021 Июль 2021 Август 2021 Сентябрь 2021 Октябрь 2021 Ноябрь 2021 Декабрь 2021 Январь 2022 Февраль 2022 Март 2022 Апрель 2022 Май 2022 Июнь 2022 Июль 2022 Август 2022 Сентябрь 2022 Октябрь 2022 Ноябрь 2022 Декабрь 2022 Январь 2023 Февраль 2023 Март 2023 Апрель 2023 Май 2023 Июнь 2023 Июль 2023 Август 2023 Сентябрь 2023 Октябрь 2023
Ноябрь 2023
Декабрь 2023 Январь 2024 Февраль 2024 Март 2024 Апрель 2024 Май 2024 Июнь 2024 Июль 2024 Август 2024 Сентябрь 2024 Октябрь 2024 Ноябрь 2024 Декабрь 2024 Январь 2025 Февраль 2025 Март 2025 Апрель 2025 Май 2025 Июнь 2025 Июль 2025 Август 2025 Сентябрь 2025 Октябрь 2025 Ноябрь 2025
Декабрь 2025
Январь 2026
Февраль 2026
Март 2026 Апрель 2026
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Поиск города

Ничего не найдено

Афғонистон: қизларга мактабга боришга рухсат йўқ, аёллар ҳуқуқларини чекловчи вазирлик тикланди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0 84
18 сентябрдан болалар мактабга қайтишди. Қизлар эса ҳозирча уйда ўтиради. Асосий муаммо шу билан боғлиқки, энди қизларни фақат аёл ўқитувчилар ўқитиши мумкин, лаёқатли аёл ўқитувчилар эса жуда кам. Афғонистонда ҳокимиятга қайтган толиблар болалар ва эркак ўқитувчиларга мактабларга қайтишга рухсат беришган, лекин қизлар ҳозирча мактабдаги машғулотлардан четлатилган. Янги ҳукуматнинг расмий вакили Забиҳулло Мужоҳид ҳукуматда қизларни синфхоналарга қайтариш бўйича режалар мавжудлигини маълум қилди, аммо айни вақтда «процедурани қайта ишлаш» жараёни, жумладан ўқитувчиларни тақсимлаш ишлари олиб борилмоқда. Шу билан биргаликда, Афғонистондаги вазият ўтган асрнинг 90-йилларига қайтиши борасида хавотирлар бор, ўшанда бутун мамлакат бўйлаб аёллар таълимига тақиқ жорий этилганди. Мактаблар фаолиятини 18 сентябрдан бошлаб тиклаш ҳақидаги расмий баёнотда барча эркак ўқитувчилар ва ўқувчилар ўз таълим муассасаларига қайтиши даркор экани кўрсатилган. Ҳозирча қизлар фақат бошланғич синфларда ўқиши мумкин, масалан, Ҳиротда бунга рухсат берилган. Сурат 2021 йил 14 сентябрда олинган. Аммо улар таълимни ўрта мактабда ҳам давом эттириши ҳозирча аниқ эмас. Афғонистонда 13 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар умумтаълим мактабларида ўқишади, уларнинг катта қисми бу даврда ўғил болалар ва қиз болалар учун алоҳида синфларда ўқишади. BBC билан суҳбатлашган ўрта мактаб ўқувчи қизларидан бири энди унда таълим олишни давом эттириш умиди йўқлиги ва келажак қоронғилик остида қолганини айтиб ўтган. «Ҳар тонгда уйғонаман ва ўзимдан сўрайман: менга яшашнинг нима кераги бор? Мен энди уйда ўтириб, менга уйланмоқчи бўлган одам эшик тақиллатишини кутишим керакми? Бу аёллар учун ҳаётнинг ягона мақсадими?» - дейди толиблар қайтишидан олдинги даврда ҳуқуқшунос бўлишни мақсад қилган қиз. Унинг отаси эса онаси саводсиз бўлгани ва эридан доимий равишда сўкиш эшитганини айтади. «Мен қизим ҳам шундай ҳолатга тушишини истамасдим», дейди у. Толибларнинг ўтган асрдаги ҳукмронлиги даврида қизлар фақат саккиз ёшгача ўқиши мумкин эди, шунда ҳам улар учун ягона фан Қуръонни ўрганиш бўлган. Бошқа бир 16 ёшли мактаб ўқувчиси мактаблар қизлар учун қайта очилмаслигидан қўрқмоқда, чунки толиблар аввал бўлгани каби аёлларга таълим олиши керакмас деб ҳисоблаши мумкин. Ҳафта бошида толиблар аёлларга университетларда ўқишга рухсат берилиши, аммо улар эркаклар билан бир хонада бўлмаслиги ҳамда янгича дресс-кодга амал қилиши кераклигини айтишганди. Аммо гап шундаки, университетларнинг аксарида шунчаки аёллар учун алоҳида аудиториялар қилишга шароит йўқ. Бундан ташқари, агар қизлар ўрта мактабларга бора олишмаса, уларда олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун етарли билимлар бўлмайди. Толиблар ҳукумати ағдарилиши ва улар яна ҳокимиятга қайтиши орасидаги 20 йил вақт давомида Афғонистонда мактаб ўқувчилари бўлган қизлар сони нолдан икки ярим миллионга етганди, аёллар саводхонлиги даражаси 30 фоиз атрофида. Бошқа томондан, бундай ўсишга асосан шаҳар аҳолиси ҳисобига эришилган. Аёллар ишлари бўйича вазирлик (собиқ) биносида энди янги пештахта ўрнатилган, унда бу бино энди Фазилатларни тарғиб қилиш ва нуқсонларга қарши курашиш вазирлигига тегишли экани айтилган. Ҳокимиятга қайтган толиблар Афғонистонда аёллар ҳуқуқлари таъминланиши, бу фақат шариат қонунлари доирасида бўлишини айтишга шошилишганди. Ҳозирча янги ҳукумат Хотин-қизлар масалалари вазирлигини ёпиб, унинг ўрнига Фазилатларни тарғиб қилиш ва нуқсонларга қарши курашиш вазирлигини тиклашди. 20 йил муқаддам бу вазирлик қатъий диний қоидаларни ижро этиш ва аёллар учун қаттиқ чекловлар қўйиш билан шуғулланган. BBC’нинг Афғонистон бўйича корреспонденти Лиз Дусетнинг фикрича, толиблар етакчилари 20 йил ичида дунё ўзгаргани ва улар ҳам ўзгариши керак бўлганини тан олган бўлса-да, берилган ваъдалар ҳамда амалда олиб борилаётган сиёсат ўртасидаги тафовут тобора аёнлашиб бормоқда.

Читайте также

Загрузка...

Загрузка...
Новости последнего часа со всей страны в непрерывном режиме 24/7 — здесь и сейчас с возможностью самостоятельной быстрой публикации интересных "живых" материалов из Вашего города и региона. Все новости, как они есть — честно, оперативно, без купюр.



News-Life — паблик новостей в календарном формате на основе технологичной новостной информационно-поисковой системы с элементами искусственного интеллекта, тематического отбора и возможностью мгновенной публикации авторского контента в режиме Free Public. News-Life — ваши новости сегодня и сейчас. Опубликовать свою новость в любом городе и регионе можно мгновенно — здесь.
© News-Life — оперативные новости с мест событий по всей Украине (ежеминутное обновление, авторский контент, мгновенная публикация) с архивом и поиском по городам и регионам при помощи современных инженерных решений и алгоритмов от NL, с использованием технологических элементов самообучающегося "искусственного интеллекта" при информационной ресурсной поддержке международной веб-группы 123ru.net в партнёрстве с сайтом SportsWeek.org и проектом News24.


Светские новости



Сегодня в Украине


Другие новости дня



Все города России от А до Я