КЕЛИНГ БИР КУЛИШАЙЛИК !!!
***
— Қўшнижон, сигирларингизни нима билан боқасиз?
— Нега сўраяпсиз?
— Мен ҳам уларга ўхшаб озмоқчи эдим.
***
— Дадаси, дўкондан нон олишни унутибман. Чиқиб келасизми?
Эр ўн беш дақиқадан сўнг қўлида нон ва бир шиша ароқ билан кириб келиб деди:
— Хотин, ўлай агар, бугун ҳам сотувчининг қайтими йўқ экан.
***
Ота ўғлидан сўради:
— Хўш, мактабда ишлар қалай?
— Зўр, бешинчи синф билан ўртамиздаги шартнома яна бир йилга узайтирилди.
***
Лагерда дам олаётган ўқувчи ота-онасига хат ёзди:
— Кеча лагеримизда бокс бўйича мусобақа бўлганди. Шунинг учун тиш чўткаси, пастаси ва шунга ўхшаш кераксиз нарсаларни уйга жўнатаяпман.
***
Пашша бошқа бир пашшадан сўради:
— Кечирасиз, манави курси бўшми?
***
— Нега хафасан?
— Хотиним бир ойга курортга кетаяпти.
— Ҳа-а, сени тушунса бўлади.
— Йўқ, тушунмадинг. Агар ўзимни хафа бўлгандек тутмасам, фикридан қайтиши мумкин.
***
— Тошматвой, нега мушук ҳақида ёзган уй вазифанг худди акангникига ўхшайди?
— Чунки, уйимизда мушугимиз битта.
***
— Айтишларича, қизингни қўл остингда ишлайдиган ҳисобчингга берганмишсан?
— Ҳа.
— У ғирт ўғри-ку! Қачон қараса, пулларингни ўмаргани ўмарган эди.
— Тўғри, лекин энди у ўғирлаган пулларини қизимнинг қўлига тутқазади.
***
Муаллим ўқувчининг математикадан бажарган уй ишини кўриб чиқди-да, деди:
— Адашмасам, иккаламиздан биримиз ақлдан озганга ўхшаймиз.
Эртасига ўқувчи муаллиманинг столига бир қоғоз қўйди.
Муаллим:
— Бу нима?
— Менинг ақлдан озмаганим тўғрисида маълумотнома.
***
— Ишонасанми, сўнгги вақтларда менга сира уйқу беришмаяпти. Ярим кечасиям бир қўшним шовқин кўтаргани кўтарган.
— Нима, қўшнинг мусиқачими?
— Йўқ, жарроҳ.
***
Талабалар тўйида.
— Нега келин ҳеч нарса ичмаяпти?
— У пул қўшмаган.