Добавить новость
Март 2019 Апрель 2019 Май 2019 Июнь 2019 Июль 2019 Август 2019 Сентябрь 2019 Октябрь 2019 Ноябрь 2019 Декабрь 2019 Январь 2020 Февраль 2020 Март 2020 Апрель 2020 Май 2020 Июнь 2020 Июль 2020 Август 2020 Сентябрь 2020 Октябрь 2020 Ноябрь 2020 Декабрь 2020 Январь 2021 Февраль 2021 Март 2021 Апрель 2021 Май 2021 Июнь 2021 Июль 2021 Август 2021 Сентябрь 2021 Октябрь 2021 Ноябрь 2021 Декабрь 2021 Январь 2022 Февраль 2022 Март 2022 Апрель 2022 Май 2022 Июнь 2022 Июль 2022 Август 2022 Сентябрь 2022 Октябрь 2022 Ноябрь 2022 Декабрь 2022 Январь 2023 Февраль 2023 Март 2023 Апрель 2023 Май 2023 Июнь 2023 Июль 2023 Август 2023 Сентябрь 2023 Октябрь 2023
Ноябрь 2023
Декабрь 2023 Январь 2024 Февраль 2024 Март 2024 Апрель 2024 Май 2024 Июнь 2024 Июль 2024 Август 2024 Сентябрь 2024 Октябрь 2024 Ноябрь 2024 Декабрь 2024 Январь 2025 Февраль 2025 Март 2025 Апрель 2025 Май 2025 Июнь 2025 Июль 2025 Август 2025 Сентябрь 2025 Октябрь 2025 Ноябрь 2025
Декабрь 2025
Январь 2026
Февраль 2026
Март 2026 Апрель 2026
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Поиск города

Ничего не найдено

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бир йиллик фаолияти давомида қандай натижаларга эришди? — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0 277
Фото: Президент матбуот хизмати Ўзбекистонда Бундан деярли бир йил аввал, аниқроғи, 2020 йил февраль ойида жамиятдаги ижтимоий муаммоларга комплекс ёндашувчи янги давлат ташкилоти — Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилган эди. Вазирлик ишга тушганидан кейинги даврда мамлакатда яна 34 та янги маҳалла ташкил этилди, соҳа учун зарур бўлган «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институти иш бошлади ва ҳоказо. Қуйида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан «Дарё»га тақдим этилган рақамлар иш кўламини янада аниқроқ кўришга имкон беради. Оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш Ушбу йўналишда вилоятлар ва туман (шаҳар)ларда Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари фаолияти йўлга қўйилди. Намунали оила мезонларини ҳаётга жорий этиш, оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш мақсадида «Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказлари» иш бошлади. Бу чора-тадбирлар самараси ўлароқ, ажралиш ёқасига келиб қолган 20 952 оила яраштирилди, 12 851 оиланинг никоҳи қонунийлаштирилди, оилавий ажралишлар 3 559 тага камайишга эришилди. Корхона, ташкилот ва муассасаларда 34 088 та хотин-қизлар бошланғич ташкилотлари тузилди. 99 100 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди. 41 110 нафар хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолияти йўлга қўйилди. 14 мингдан зиёд хотин-қизлар доимий ишга, 179,9 минг нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига, 4,4 минг нафари тадбиркорлик соҳаларига жалб этилди. Фото: Президент матбуот хизмати 11 минг нафар хотин-қизларга банклар томонидан 1 триллион сўмдан ортиқ кредитлар ажратилишига кўмаклашилди. 3 335 нафар хотин-қизларнинг кичик бизнес лойиҳалари учун Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан жами 70 миллиард 922 миллион сўм миқдорида маблағ ажратилди. Ҳудудий хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари томонидан 39 600 нафар аёллар тикувчилик, пазандачилик, тадбиркорлик кўникмалари каби йўналишлар бўйича ўқув курсларида ўқитилди. 26 247 нафар хотин-қизлар касбга ўқитиш марказларида касбга тайёрланди. 17 448 нафар хотин-қизлар ҳунармандчилик, 12 101 нафари касаначилик соҳаларига жалб этилди. 4 873 нафар хотин-қизлар маҳаллалардаги тажрибали уста-ҳунармандларга бириктирилди ва касб-ҳунарга ўргатилди. 1 246 нафар хотин-қизларга уй-жой сотиб олиш учун Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан 21 миллиард 746 миллион сўм миқдоридаги бошланғич бадаллар тўлаб берилди. 57 217 нафар аёлларга ҳуқуқий, психологик ва тиббий ёрдамлар кўрсатилди. Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан ногиронлиги бўлган 2 425 нафар хотин-қизларга 1,9 миллиард сўмдан ортиқ маблағлар эвазига ногиронлик аравачаси, эшитиш мосламаси ва бошқа реабилитация воситалари берилди. 18 628 нафар хотин-қизларга олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этишлари учун тавсияномалар берилди, шундан 950 нафари олий таълим муассасаларига грант асосида ўқишга қабул қилинди. Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларига мурожаат қилган 14 849 нафар фуқародан 5 796 нафарига психологик, 3 680 нафарига ҳуқуқий, 503 нафарига тиббий ёрдам кўрсатилди, 1 553 нафарининг бандлиги таъминланди. Тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган 17 917 нафар хотин-қизларга «ҳимоя ордери» берилди. Узоқ муддат бола парваришида бўлган оғир шароитда яшаётган 22 459 нафар аёлларнинг манзилли рўйхатлари шакллантирилди, уларнинг 2 767 нафари тикувчиликка, 1 219 нафари пазандачиликка, 1 353 нафари ҳунармандчиликка ўқитилди, 1 541 нафари бўш вакант иш ўринларига жойлаштирилди, 4 278 нафари жамоат ишларига жалб қилинди, 2 391 нафари ўзини ўзи банд қилиб, меҳнат гувоҳномалари расмийлаштирилди, 2 641 нафари бошқа ишларга жалб қилинди. Фото: Президент матбуот хизмати 2020 йил октябрь—декабрь ойларида 6,38 миллиондан хотин-қизлар билан ўтказилган мулоқотлар натижасида 433 мингга яқин киши «Аёллар дафтари»га киритилди. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигидан маълум қилишларича, ҳозирга қадар «Аёллар дафтари»га киритилган 80 175 нафар (19 фоизи) хотин-қизларнинг муаммолари ҳал этилган. 177 та туман, шаҳарларда хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва уларни умумлаштириш учун «сектор – туман – вилоят» даражасида 198 та штаблар ташкил этилган. 7 842 та маҳалладаги 5 млн 473 минг 187 та хонадонда яшовчи 30 ёшдан юқори бўлган 5 млн 363 минг 640 нафар хотин-қизлар билан суҳбатлар ўтказилиб, ҳозирда барча анкеталарнинг электрон базаси шакллантирилмоқда. «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институти томонидан шу даврга қадар оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш, оғир вазиятга тушган оилалар билан ишлаш, суицид ҳолатларини олдини олиш, ёшлар орасида тадбиркорлик муҳити ва маданиятини шакллантиришга қаратилган 5 та ўқув-услубий қўлланма тайёрланди. Жиноятчиликни олдини олиш, хавфсиз маҳалла тизимини шакллантириш: Профилактика инспектори лавозими бўйича қўшимча 2 573 та штат бирлиги жорий этилди ва барча маҳаллаларда улар фаолияти йўлга қўйилди. Криминоген вазияти оғир бўлган 961 та ҳудудларда «маҳаллабай» дастурлар ишлаб чиқилди ҳамда Миллий гвардия ходимлари бириктирилди. Фото: Президент матбуот хизмати Маҳаллалар фаолияти билан боғлиқ бўлмаган 126 та жиноят 78 тага қисқартирилди ва олди олиниши мумкин бўлган 48 та жиноят қолдирилди. Бу ишлар натижасида 9 168 та маҳалланинг 4 488 тасида жиноят содир этилишига йўл қўйилмади, 1551 тасида жиноятчилик камайишига эришилди. Низоли оилалардаги муҳитни соғломлаштириш борасидаги ишлар натижасида 19 967 та оиланинг нотинчлигига барҳам берилди. 313 178 та объектга видеокузатув камералари ўрнатилиши ташкил этилди. 240 нафар қидирувдаги шахслар ушланди, 3 824 та жиноят улар томонидан фош этилди. 8 615 нафар шахслар реабилитация марказларига жойлаштирилди. 4 956 нафар қаровсиз вояга етмаганлар ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларига жойлаштирилди. Профилактик ҳисобда турган 2 190 нафар аёлларга шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни қайта тиклашда кўмаклашилди. Профилактик ҳисобда турган 4 014 нафар вояга етмаганлар профилактик ҳисобдан чиқарилди. Аҳоли бандлигини таъминлаш Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан ҳамкорликда 1,08 миллиондан зиёд фуқаронинг бандлиги таъминланди, 519,2 минг нафари жамоат ишларига жалб қилинди, 71,9 минг ортиқ шахсга ишсизлик нафақалари тайинланди. 371,2 минг нафар фуқарога ўзини ўзи банд қилиш орқали уларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари расмийлаштиришга кўмаклашилди. 70 173 нафар фуқаролар ҳунармандчилик, оилавий тадбиркорлик, касаначилик, томорқа билан шуғулланиш каби йўналишларга жалб этилди. Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича 187 610 нафар фуқарога кредит олишга, 41 230 нафарига субсидиялар ажратишга кўмаклашилди. Фото: Президент матбуот хизмати Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан ҳамкорликда 467 минг 079 нафар меҳнат миграциясидан қайтиб келган фуқаролардан 268 минг 267 нафарининг бандлигини таъминлашга кўмаклашилди. Аҳолининг томорқа ерларида 305,4 минг гектар эртаки, 241,3 минг гектар такрорий экин, 162,3 минг гектар тўқсонбости услида пиёз, саримсоқ пиёз ва совуққа чидамли экинлар экиш ташкил этилди. 244,7 минг аҳоли томорқаларида жами 6,9 минг гектар майдондан иборат иссиқхоналар барпо этилди. 751 539 та имконияти чекланган оилалар хонадонларининг 28,8 минг гектар ер майдонига картошка, полиз ва сабзавот экинларини экишда ҳамда 15,3 мингта хонадонда жами 651,4 гектар майдонда иссиқхона қуриш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда амалий ёрдам кўрсатилди. Давлат дастури асосида 10 641 нафар фуқарога жами 5 847,9 гектар қишлоқ хўжалиги оборотидан чиқиб кетган ерлар қишлоқ хўжаликлари маҳсулотларини етиштириш учун тақсимлаб берилди ҳамда 198 та қишлоқ хўжалиги кооперацияларига бириктирилди. Пандемия шароитида 163 408 та эҳтиёжманд оилага ғалладан бўшаган ерлардан 64 808,1 гектар ер майдони такрорий экин экиш учун ажратилди. «Бир маҳалла – бир маҳсулот» тамойили асосида 1254 та маҳалла сабзавотчиликка, 359 та маҳалла картошкачиликка, 86 та маҳалла полизчиликка, 746 та маҳалла боғдорчиликка, 132 та маҳалла лимончиликка, 443 та маҳалла чорвачиликка, 134 та маҳалла паррандачиликка, 44 та маҳалла асаларичиликка, 4 та маҳалла қуёнчиликка ихтисослаштирилди. Фото: Президент матбуот хизмати Енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун 2 548 та хонадонга 16,4 миллиард сўм субсидия; суғориш воситаларини харид қилиш учун 379 та хонадонга 1,6 миллиард сўм, уруғликлар ва кўчатлар сотиб олиш учун 162 та хонадонга 222,2 миллион сўм миқдорда кредит ажратишда кўмаклашилди. Сув таъминоти оғир бўлган шаҳар ва туманлар 104 та туман ва шаҳалардардаги 956 та маҳалла фуқаролар йиғинларда 1 215 та вертикал суғориш қудуқлари қазиб берилди. Фуқаролар йиғинлари ҳудудларида 6,6 млн. дона мевали ва 5,4 млн. дона манзарали дарахт кўчатлари экилди ва маҳалла ҳудудларида жами 7,6 минг гектар майдонда кичик боғлар яратилди. Бу ишлар натижаси ўлароқ, кам таъминланган 174 258 та оилани «Темир дафтар»дан чиқаришга эришилди. Юқорида келтирилган рақамлар — вазирлик томонидан бир йилда амалга оширилган салмоқли ишларнинг бир қисми, холос. Жумладан, пандемия оқибатида даромадидан айрилган аҳолига ва Сардоба сув тошқинидан жабр кўрганларга кўрсатилган ёрдам ҳам алоҳида бир катта мавзу. Бироқ бу ҳақда бошқа сафар.

Читайте также

Загрузка...

Загрузка...
Новости последнего часа со всей страны в непрерывном режиме 24/7 — здесь и сейчас с возможностью самостоятельной быстрой публикации интересных "живых" материалов из Вашего города и региона. Все новости, как они есть — честно, оперативно, без купюр.



News-Life — паблик новостей в календарном формате на основе технологичной новостной информационно-поисковой системы с элементами искусственного интеллекта, тематического отбора и возможностью мгновенной публикации авторского контента в режиме Free Public. News-Life — ваши новости сегодня и сейчас. Опубликовать свою новость в любом городе и регионе можно мгновенно — здесь.
© News-Life — оперативные новости с мест событий по всей Украине (ежеминутное обновление, авторский контент, мгновенная публикация) с архивом и поиском по городам и регионам при помощи современных инженерных решений и алгоритмов от NL, с использованием технологических элементов самообучающегося "искусственного интеллекта" при информационной ресурсной поддержке международной веб-группы 123ru.net в партнёрстве с сайтом SportsWeek.org и проектом News24.


Светские новости



Сегодня в Украине


Другие новости дня



Все города России от А до Я