Зулфия мукофотига номзодларни бундан буён Маҳалла вазирлиги аниқлайди
0
83
Бундан буён Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодларни Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги кўрсатади. Бу борада президент Шавкат Мирзиёев 17 март куни "Президент ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш” тўғрисидаги қарорни имзолади.
Қарорга асосан Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодларни аниқлаш комиссияси эндиликда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги қошида жамоатчилик асосида фаолият кўрсатади. Комиссияга вазирнинг биринчи ўринбосари раҳбарлик қилади.
Мазкур комиссия бундан аввал Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси қошида фаолият юритган.
Ўзбекистонда истеъдодли қизларга бериладиган Зулфия мукофоти коррупция манбасига айлангани ҳақида Озодлик бир қатор хабарларни эълон қилган эди.