Добавить новость
Март 2019 Апрель 2019 Май 2019 Июнь 2019 Июль 2019 Август 2019 Сентябрь 2019 Октябрь 2019 Ноябрь 2019 Декабрь 2019 Январь 2020 Февраль 2020 Март 2020 Апрель 2020 Май 2020 Июнь 2020 Июль 2020 Август 2020 Сентябрь 2020 Октябрь 2020 Ноябрь 2020 Декабрь 2020 Январь 2021 Февраль 2021 Март 2021 Апрель 2021 Май 2021 Июнь 2021 Июль 2021 Август 2021 Сентябрь 2021 Октябрь 2021 Ноябрь 2021 Декабрь 2021 Январь 2022 Февраль 2022 Март 2022 Апрель 2022 Май 2022 Июнь 2022 Июль 2022 Август 2022 Сентябрь 2022 Октябрь 2022 Ноябрь 2022 Декабрь 2022 Январь 2023 Февраль 2023 Март 2023 Апрель 2023 Май 2023 Июнь 2023 Июль 2023 Август 2023 Сентябрь 2023 Октябрь 2023
Ноябрь 2023
Декабрь 2023 Январь 2024 Февраль 2024 Март 2024 Апрель 2024 Май 2024 Июнь 2024 Июль 2024 Август 2024 Сентябрь 2024 Октябрь 2024 Ноябрь 2024 Декабрь 2024 Январь 2025 Февраль 2025 Март 2025 Апрель 2025 Май 2025 Июнь 2025 Июль 2025 Август 2025 Сентябрь 2025 Октябрь 2025 Ноябрь 2025
Декабрь 2025
Январь 2026
Февраль 2026
Март 2026 Апрель 2026
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Поиск города

Ничего не найдено

OzodDayjest: Қотилликда айбланган “зулфия”чи қиздан давлат мукофотини қайтариб олиш талаб қилинди

0 200
Тошкентда амалга оширилган қотиллик фигурантларидан бири “зулфия”чи қиз бўлиб чиқди. Андижонда 3 йилда ҳокимликларнинг 256 та қарори ҳақиқий эмас деб топилди. Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг қайтадан сотувга қўйилиши баҳсларга сабаб бўлмоқда. Жорий ҳафта ўзбек матбуоти шу каби воқеалар ҳақида хабар берди.


__________________________________________________________


“Зулфия” мукофоти соҳибаси бўлган чемпион қиз узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилди



Тошкент шаҳрида 31 ёшли тадбиркор Равшан Раҳматуллаевни ваҳшийларча ўлдирган шахслар устидан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Бир жиноят изидан” кўрсатувида маълум қилинди.


Илгари ўғрилик ва босқинчилик жиноятлари учун судланган 31 ёшли Жамолиддин Орифбоев тадбиркор Равшан Раҳматуллаевнинг пулларини қўлга киритиш мақсадида ўзини “Имона” деб таништириб у билан Telegram орқали мулоқотга киришган. Р. Раҳматуллаев “Имона” билан учрашишга келишган. Ўз вақтида каратэ бўйича жаҳон чемпиони бўлган, 2014 йилда “Зулфия” давлат мукофотини олган Севара Абдулҳакимова учрашувга чиқиб, ўзини “Имона”нинг синглиси сифатида таништирган ва Р. Раҳматуллаевни алдаб, Ж. Орифбоевнинг Юнусободдаги уйига олиб борган. Ж. Орифбоев жиноий шериги Мирмақсуд Маҳкамов билан бирга тадбиркорни калтаклаган, алдов йўли билан унинг яқинларидан 29 минг доллар олган. Жиноий гуруҳ пировардида уни бўғиб ўлдирган ва жасадини бўлакларга бўлиб чуқурга кўмиб юборган.


Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри суди Ж. Орифбоевга 25 йил, М. Маҳкамовга 15 йил, С. Абдулҳакимовага 13 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинлаган.


Ушбу хабар ортидан ижтимоий тармоқларда С. Абдулҳакимовага берилган “Зулфия” мукофотини бекор қилиш талаби ҳам илгари сурилди. Хотин-қизлар қўмитасининг собиқ раиси, ҳозирда соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхоновага кўра, “Зулфия” мукофоти совриндорлари орасида жиноят содир этиш биринчи бор юз бермоқда. Шу боис мукофотни қайтариб олишнинг аниқ механизми йўқ.


“Демак, жиноят содир этган Севара Абдулҳакимовадан ҳам мукофоти қайтариб олинмаса керак”, деган Э.Боситхонова.


Андижонда ҳокимлар ўзини хондек тутмоқдами?!



Андижон вилояти маъмурий суди 2017 йилдан 2021 йилгача ҳокимликларнинг 256 та қарорини ҳақиқий эмас деб топган (“Ҳуррият”, 17 февраль). Хусусан, 2017 йилда 13 та, 2018 йилда 57 та, 2019 йилда 87 та, 2020 йилда 99 та қарор ноқонунчиликка зид экани расман эътироф этилган.


“Юқоридаги маълумотларга эътибор қаратилса, вилоятдаги мавжуд ҳокимликларнинг чиқарган ноқонуний қарорлари кейинги йилларда камаймаган, балки йил сайин ўсиб боргани кўринади. Бу нима дегани? Бу оддий бир туман ҳокими ўзини хондек тута бошлади дегани эмасми? Ақли етса-етмаса қарор чиқараверади. Амалдаги қонун билан иши йўқ”, деб ёзган газета.


Прокуратурага кўра, ўтган йилнинг ўзида Андижон тумани ҳокимининг 85 та қарори қонун талабларига зид равишда қабул қилингани аниқланиб, протест келтирилган.


“Энг ёмони, ноқонуний қарор қабул қилиб давлатни, халқни алдаётган ҳокимларга ҳеч қандай чора кўрилмаётгани бўляпти. Шунинг учун ҳам улар кўнгли нимани хоҳласа шуни қиляптими?!” дея савол қўйган “Ҳуррият” нашри.


Газетага кўра, бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун амалдаги қонунчиликда белгиланган жазо чораларини ҳокимларга ҳам қўллаш мақсадга мувофиқдир.


Нефтни қайта ишлаш заводининг такрор сотувга қўйилиши эътирозли саволлар уйғотди



Жорий йил апрель ойида Ўзбекистондаги 18 та давлат корхонаси, хусусан, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг (ФНҚИЗ) 100 фоизлик давлат улуши сотувга қўйилади (www.daryo.uz, 16 февраль). Президент томонидан 11 февраль куни имзоланган “Давлат активларини хусусийлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш тўғрисида”ги фармонда ушбу талаб кўзда тутилган.


ФНҚИЗнинг такрор сотувга қўйилиши эътирозли саволлар уйғотди. Гап шундаки, Ўзбекистон президентининг 2019 йил 10 апрелдаги қарорига кўра (ҳозирга амалда), Индонезиянинг RТ Тrans Asia Resources компанияси “Ўзнефтмаҳсулот”нинг Фарғона нефтни қайта ишлаш заводидаги 100 фоиз давлат улушини 16 миллион доллар миқдорида бошланғич тўловини амалга ошириши орқали олиши керак эди. Вазирлар Маҳкамасининг 25 апрелдаги қарори билан (у ҳам ҳамон кучда) давлат улушини амалга ошириш шартлари эълон қилинган, жумладан, ФНҚИЗ айланма маблағлари учун камида 120 миллион доллар жалб этиш белгиланган. Бундан ташқари, ўзбекистонлик Аъзам ва Омон Аслановлар заводни модернизацияси ва келажакда ривожлантиришга оид режалари билан бўлишганди. Бироқ Давлат активларини бошқариш агентлиги маълумотларига кўра, завод “Jizzakh Petroleum” МЧЖ ишончли бошқарувига берилган.


Иқтисодий мавзуларга ихтисослашган блогер Отабек Бакиров ушбу ҳолатни “ғалати” деб баҳолади.


“Аввал заводни жамоатчиликка фақат сохта Регистон ясаб, Қримда бир неча миллион долларлик дабдабали тўй ўтказган, маблағларининг келиб чиқиши шубҳали ота-бола олигархларга топширасан, кейин 1 йил ўтмай, улар балки инвестиция мажбуриятини бажармагач (бажармаслиги аввал-бошдан маълум бўлган) ёки бошқа ёпиқ келишувларга амал қилинмагач, Кипр офшори назоратидаги “Jizzakh Petroleum” МЧЖ майдонга чиқади. Кипр офшори ва унинг реал бенефициари билан қайси масалада келишув амалга ошмай қолди, буям қизиқ” деб ёзади у.


Блогер бундай шубҳали ҳолатлар сармоядорлар ишончига путур етказишидан огоҳлантиради.

Читайте также

Загрузка...

Загрузка...
Новости последнего часа со всей страны в непрерывном режиме 24/7 — здесь и сейчас с возможностью самостоятельной быстрой публикации интересных "живых" материалов из Вашего города и региона. Все новости, как они есть — честно, оперативно, без купюр.



News-Life — паблик новостей в календарном формате на основе технологичной новостной информационно-поисковой системы с элементами искусственного интеллекта, тематического отбора и возможностью мгновенной публикации авторского контента в режиме Free Public. News-Life — ваши новости сегодня и сейчас. Опубликовать свою новость в любом городе и регионе можно мгновенно — здесь.
© News-Life — оперативные новости с мест событий по всей Украине (ежеминутное обновление, авторский контент, мгновенная публикация) с архивом и поиском по городам и регионам при помощи современных инженерных решений и алгоритмов от NL, с использованием технологических элементов самообучающегося "искусственного интеллекта" при информационной ресурсной поддержке международной веб-группы 123ru.net в партнёрстве с сайтом SportsWeek.org и проектом News24.


Светские новости



Сегодня в Украине


Другие новости дня



Все города России от А до Я