Добавить новость
Март 2019 Апрель 2019 Май 2019 Июнь 2019 Июль 2019 Август 2019 Сентябрь 2019 Октябрь 2019 Ноябрь 2019 Декабрь 2019 Январь 2020 Февраль 2020 Март 2020 Апрель 2020 Май 2020 Июнь 2020 Июль 2020 Август 2020 Сентябрь 2020 Октябрь 2020 Ноябрь 2020 Декабрь 2020 Январь 2021 Февраль 2021 Март 2021 Апрель 2021 Май 2021 Июнь 2021 Июль 2021 Август 2021 Сентябрь 2021 Октябрь 2021 Ноябрь 2021 Декабрь 2021 Январь 2022 Февраль 2022 Март 2022 Апрель 2022 Май 2022 Июнь 2022 Июль 2022 Август 2022 Сентябрь 2022 Октябрь 2022 Ноябрь 2022 Декабрь 2022 Январь 2023 Февраль 2023 Март 2023 Апрель 2023 Май 2023 Июнь 2023 Июль 2023 Август 2023 Сентябрь 2023 Октябрь 2023
Ноябрь 2023
Декабрь 2023 Январь 2024 Февраль 2024 Март 2024 Апрель 2024 Май 2024 Июнь 2024 Июль 2024 Август 2024 Сентябрь 2024 Октябрь 2024 Ноябрь 2024 Декабрь 2024 Январь 2025 Февраль 2025 Март 2025 Апрель 2025 Май 2025 Июнь 2025 Июль 2025 Август 2025 Сентябрь 2025 Октябрь 2025 Ноябрь 2025
Декабрь 2025
Январь 2026
Февраль 2026
Март 2026 Апрель 2026
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Поиск города

Ничего не найдено

Қашқадарё ҳокими уй ваъда қилганига 6 ой бўлди. Москвадан қайтган оила ҳануз ижарада яшамоқда (ВИДЕО)

0 200
Москвада карантин пайтида чиқиндилар орасидан қоғоз йиғиб, оиласига кўмаклашган 12 яшар бола эсингиздами? Бу ҳақда видео чиққач, Исломбек Боймуродов онаси ва опаси билан бирга Озодлик мухлислари ёрдамида Москвадан Шаҳрисабзга қайтганди.


Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев улар билан учрашиб, маиший муаммоларини ҳал этишни, кам таъминланган оила сифатида уй-жой беришни ваъда қилганди. Аммо ярим йил ўтсада, ҳоким ҳамон ўз ваъдаларини бажармагани маълум бўлди – оила ҳамон ночор аҳволда қолмоқда.


Шаҳрисабзлик Исломбек Боймуродов онаси ва опаси билан бирга ўтган йил ўрталарида Озодлик мухлислари ва Ўзбекистон консуллиги мутассадилари кўмагида Москвадан Шаҳрисабзга ўтган йилнинг июнида қайтганди.


12 яшар бола Москвада карантин пайтида чиқиндилар орасидан қоғоз йиғиб сотиб, оиласини боқиб келгани тўғрисида Озодлик видеолавҳа тайёрлаб, намойиш қилган. Исломбек онаси Шаҳноза ва опачаси билан Москвага 2020 йилнинг мартида келган. Оила Россияда бошланиб кетган карантин чекловлари пайтида ночор аҳволда қолган эди.


- Бундай қийин аҳволга тушиб колишимизни тушимда ҳам кўрмаганман. Ойимнинг қийналиб қолганига мен қараб тура олмадим, шунинг учун аҳлатхонада коғоз қути йиғиб, онамга ёрдам бера бошладим, - деган эди қашқадарёлик бола.


Исломбекни чиқинди контейнерида кўриб қолган наманганлик Дмитрий Вантяхов уларни Ўзбекистонга юбориш мақсадида жамоатчиликка мурожаат қилганди.


Қийин аҳволга тушган бу ўзбек оиласига кўплаб одамлар, жумладан Озодлик мухлислари ёрдам қўлини чўзди. Йиғилган маблағ эвазига Шаҳноза ўғли ва қизи билан Ўзбекистонга жўнатиб юборилган эди.




 


"Ваъдалар ваъдалигича қолди..."


Қашқадарёга етиб борган бу оилага маҳаллий ҳокимият томонидан аввалига жуда катта эътибор қаратилди.


Исломбек, унинг синглиси ва онаси билан шахсан вилоят ҳокими Зойир Мирзаев учрашиб, уларнинг маиший муаммолари ҳал этилиши, уларга кам таъминланган оила сифатида уй-жой берилишини ваъда қилди.


- Ман вилоят ҳокимиман. Россияда юрганингизни, Исломбекнинг қилган ишларини бу ердан туриб кузатдик. Сен жуда катта одам бўласан. Онангни сендан умидлари кўп - ҳаммасини рўёбга олиб чиқадиган йигит бўласан. Опа, сизга соғлик саломатлик, деган эди Қашқадарё вилоят ҳокими.


Ярим йилдан ортиқ вақт ўтиб Озодлик Шаҳноза ва унинг болаларидан хабар олиб, ҳоким Мирзаев берган ваъдалар бажарилмагани - ночор аҳволда қолаётган бу оила ҳали ҳам Шахрисабздаги “Дўстлик” маҳалласидаги квартиралардан бирида ижарада яшаётганини аниқлади.


43 яшар Шаҳнозанинг айтишича, у ҳеч қаерга ишга жойлаша олмаяпти. узоқ-яқинда турли юмушларни бажариб, ойига 500-600 минг сўм ишлаб топади. Оила асосан шу пул, одамлар бераётган эҳсон ва боқувчисиз қолган Исломбекка бериладиган 180 минг сўм миқдоридаги нафақа пулига тирикчилик қилмоқда. Бундай нафақани Исломбекнинг опаси ҳам олган, бироқ ўтган йили ёши 14 дан ўтганидан сўнг тўлов тўхтатиб қўйилган. Оилага бир ойда кирадиган пулнинг асосий қисми коммунал тўловларга кетмоқда.


Онанинг айтишича, на Шаҳрисабз туманининг олдинги ҳокими Исроил Омонов ва на ҳозирги ҳоким Саман Ҳасановлар вилоят ҳокими Зойир Мирзаевнинг уй-жой билан таъминлаш тўғрисидаги буйруғини бажарган.


- Еттинчи ой кетяпти - бизга уй-жой ҳали берилгани йўқ. Туман ҳокимлигига бордим учрашгани, чақиришди кейин, лекин менга ҳеч қанақа ёрдам кўрсатишмади. Раҳмат, туман аёллар кенгашидан келиб ёрдам беришяпти, хабар олиб туришибди. Туман ҳокимлигидагиларнинг масъулиятсизлиги, айрим қўштирноқ ичидаги “раҳбарлардан” кўнглим қайтганлиги учун 13 йилдан бери уй ололмаяпман. Келганимдан бери ишсизман, ижара, свет-газ, сув мусор пули бор. Ёлғиз бошим билан ишсиз иккита болани ижарада қандай эплай мен? деди ёлғиз она.


Озодликка маълум бўлишича, бу оилага уй-жой ажратиш масаласи Шаҳрисабз шаҳри ва Шаҳрисабз тумани ҳокимликлари ўртасида "копток" бўлмоқда. Шаҳнозанинг айтишича, паспортидаги қайдга мувофиқ, кам таъминланганлар дафтарига киритилган унинг оиласини уй-жой билан Шаҳрисабз туман ҳокимлиги таъминлаши кераклиги айтилган.


Исломбекнинг онаси 42 ёшли Шахноза Ўзбекистонда собиқ турмуш ўртоғидан болаларга тегишли бўлган алимент пулини ундира олмагани ва уй-жойсиз қийналганидан икки вояга етмаган боласини олиб, Россияга кетишга мажбур бўлганини айтганди.


Унинг кичик фарзанди - Исломбек ҳозир Шаҳрисабздаги мактаблардан бирида 5 синфда ўқияпти.


Ўзбек мутассадилари уни “ҳарбий мактабга жойлаштириш” тўғрисидаги ваъдаларини ҳам бажармаган кўринади. Исломбек Боймуродов ҳозирча ҳарбий бўлиш орзусини четга суриб қўйишга мажбур. Ижарада туришдан чарчаган бола ўз уйида яшаш истагида.


- Ҳозирча мен 14- мактабда ўқияпман. Ўқитувчиларим яхши. Ҳамма дарсларга, тўгаракларга қатнашяпман. Катта бўлганимда онамга уй олиб бериш, кейин ҳарбий бўлишни орзу қиламан, деди Исломбек Боймуродов.


Озодлик бу мавзуга оид видеолавҳани эълон қилганидан кейин бу оилага  Шаҳрисабз туман ҳокимлиги Хотин-қизлар қўмитаси мутасаддилари, бир нечта блогер ва МФЙ вакиллари келиб хабар олиб кетгани маълум бўлди.


Ёлғиз онага эртадан (19 февраль) бошлаб боғчага фаррошлик ишига чиқиш таклиф қилинди.


- Эртага ҳужжат билан ишга бориб, эртадан ишлайман экан. "Февралдан бошлаб сиз ишга кирдингиз" дейишди, - деди Шаҳноза.

Читайте также

Загрузка...

Загрузка...
Новости последнего часа со всей страны в непрерывном режиме 24/7 — здесь и сейчас с возможностью самостоятельной быстрой публикации интересных "живых" материалов из Вашего города и региона. Все новости, как они есть — честно, оперативно, без купюр.



News-Life — паблик новостей в календарном формате на основе технологичной новостной информационно-поисковой системы с элементами искусственного интеллекта, тематического отбора и возможностью мгновенной публикации авторского контента в режиме Free Public. News-Life — ваши новости сегодня и сейчас. Опубликовать свою новость в любом городе и регионе можно мгновенно — здесь.
© News-Life — оперативные новости с мест событий по всей Украине (ежеминутное обновление, авторский контент, мгновенная публикация) с архивом и поиском по городам и регионам при помощи современных инженерных решений и алгоритмов от NL, с использованием технологических элементов самообучающегося "искусственного интеллекта" при информационной ресурсной поддержке международной веб-группы 123ru.net в партнёрстве с сайтом SportsWeek.org и проектом News24.


Светские новости



Сегодня в Украине


Другие новости дня



Все города России от А до Я