Добавить новость
Март 2019 Апрель 2019 Май 2019 Июнь 2019 Июль 2019 Август 2019 Сентябрь 2019 Октябрь 2019 Ноябрь 2019 Декабрь 2019 Январь 2020 Февраль 2020 Март 2020 Апрель 2020 Май 2020 Июнь 2020 Июль 2020 Август 2020 Сентябрь 2020 Октябрь 2020 Ноябрь 2020 Декабрь 2020 Январь 2021 Февраль 2021 Март 2021 Апрель 2021 Май 2021 Июнь 2021 Июль 2021 Август 2021 Сентябрь 2021 Октябрь 2021 Ноябрь 2021 Декабрь 2021 Январь 2022 Февраль 2022 Март 2022 Апрель 2022 Май 2022 Июнь 2022 Июль 2022 Август 2022 Сентябрь 2022 Октябрь 2022 Ноябрь 2022 Декабрь 2022 Январь 2023 Февраль 2023 Март 2023 Апрель 2023 Май 2023 Июнь 2023 Июль 2023 Август 2023 Сентябрь 2023 Октябрь 2023
Ноябрь 2023
Декабрь 2023 Январь 2024 Февраль 2024 Март 2024 Апрель 2024 Май 2024 Июнь 2024 Июль 2024 Август 2024 Сентябрь 2024 Октябрь 2024 Ноябрь 2024 Декабрь 2024 Январь 2025 Февраль 2025 Март 2025 Апрель 2025 Май 2025 Июнь 2025 Июль 2025 Август 2025 Сентябрь 2025 Октябрь 2025 Ноябрь 2025
Декабрь 2025
Январь 2026
Февраль 2026
Март 2026 Апрель 2026
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Поиск города

Ничего не найдено

Хотиним уйланишимга рози бўлди, аммо…

0 223

Бир танишим бошидан ўтказган воқеани айтиб берди. Тўғриси, ҳикояси бугунги кун одамининг ақлига сиғиши қийин.

“Жума намозини ишхонамиз ёнидаги масжидда ўқийман. Жуда файзли масжид. Аммо битта камчилиги бор. Сафлар ораси сал торроқ. Фарз ўқилаётганда-ку билинмайди – ҳамма саждага бир пайтда ётиб-туради, аммо суннатларда одам қийналади. Айниқса, менга ўхшаган бўйи баланд ва қорни каттароқларга қийин. Ё оёқ билан ортингиздагининг бошини туртиб оласиз, ё сизникини туртиб юборишади. Шунинг учун иложи борича қисқароқ сажда қилишга интиламан. Баъзилар бафуржа сажда қилиш учун ортга бироз чекинади, бу пайтда ортдагига сажда қилиш машаққатли бўлиб қолади. Натижада, одам ғашинади ҳам. Кейин эса, ғашингани туфайли кўнгилга беҳаловатлик киради.

Аммо мен бу дарднинг чорасини топиб қўйганман. Бир куни сафда сиқилиб турарканман, Аллоҳ кўнглимга бир жилва қилди: “Аллоҳим, мен биродаримга кенглик қиламан, эвазига Сен менинг қабримни кенг қилгин!” деган ўйни хаёлимга солди. Шу заҳоти тангланиб-торайиб турган ичимга ёруғлик ва кенглик кирди. Ортимдаги биродарим бемалол сажда қилиши учун кўпмас, тўрт энликкина олдинга жилдим; олдимдаги кишининг ҳам ортига “калла қўйиб” хаёлини бўлмаслик учун қисқароқ сажда қилдим. Қарангки, бошқа пайтларда сиқилиб қоладиган одам энди асло қийналмасдан ётиб-турдим. Ҳатто намозда кўпинча тополмайдиган ҳаловатни туйдим. Худди Оллоҳ қабримни кенг-ёруғ қилиб қўйгандек маза қилиб намоз ўқидим.

Шу-шу ҳар жума олд-ортимдагиларга кенглик қиладиган, эвазига Оллоҳдан қабримни кенг қилишини ўтинадиган бўлдим.

Бир куни шу ҳолатимни хотинга айтиб бир мақтангим келди. Ҳикоямни эшитаркан, хотиннинг оғзидан суви қочди. Ҳаваслари кебкетди. Кейин: “Қанийди биз ҳам сизга ўхшаб гўрларимизни кенг қилолсак”, деб қолди.

–   Нега қилолмас экансан, бемалол қилоласан.

–   Қандай қилиб?

–   Бир жувон бор экан, турмуши бузилганига ўн йилча бўлибди… Ўшанга кенглик қилоласанми?

Хотин гапнинг қаёққа кетаётганини англолмай бироз ҳайрон тортиб турди. Мен давом этдим.

– Фарзанд бўлмагани учун ажрашган экан. Бугун бир ака келиб: “ўша аёлга уйланмайсизми?” деган эди, мен: “Ҳа, бўпти, уйланаман”, деб юбордим…

Энди хотиннинг рангидан қон қоча бошлади. Мен эса, жадал давом этдим.

–  Мана, қара, ҳозир қанчадан-қанча жувонлар эрсиз, оиласиз. Уларнинг айби нима? Ахир улар ҳам оила қилгиси, фарзанд кўргиси келади. Лекин қани уларга шу бахтни берадиган эркак? Агар оилали йигит яна битта аёлга уйланса ва хотини кундошига кенглик қилса, эвазига Оллоҳдан қабри кенг бўлишини сўраса, Аллоҳ, шак-шубҳасиз, унга шу неъматни ато этажак. Шу нарсага ишонган аёлга кундошлик асло мусибат бўлиб кўринмайди. Нафсни кўндиришнинг энг осон йўли Оллоҳ учун қилинган ҳеч бир иш мукофотсиз қолмаслигини унутмаслик… Мана, сенинг олдингда катта бир иш турибди, хоҳласанг, уни ўзингга зулм қилиб ол, хоҳласанг, мукофот қилиб…

Шу гапларни айтарканман, хотиннинг боши эгилиб кетди, ҳатто кўзларига ёш сизди. Мен у ёшларни норозилик аломати деб ўйладим. Бир пас жим қолдик. Кейин қўлим билан иягидан тутиб, бошини кўтардим, овутишга бир нарсалар айтмоқчи бўлдим, лекин у оғзимдан гапимни олди, кўзларимга тикилган кўйи:

–  Адажониси, мен розиман. Мен ўша аёлга кенглик қилай, Оллоҳим менинг гўримни кенг қилсин. Розиман. Фарзанд кўрсангизлар, кўрарсизлар, кўрмасангизлар, мана, учта ўғил бор, бирортасини берармиз, келин билан хизматингизни қилар, – деди.

Хотинимга олдиндан ярим ҳазил-ярим чин қилиб, “уйланаман”, деб юрардим. Шунинг учун уйланишимга жуда тўполон қилиб юбормаса ҳам, ҳарҳолда бунчалик гўзал тарзда розилик беради, деб ўйламаган эдим…”

Дўстимнинг гапларини эшитиб, ҳайратдан ёқамни ушладим. Агар уни яхши билмаганимда, гапларига ишонмаслигим ҳам мумкин эди. Лекин Оллоҳ бизни ўзаро аҳил бўлишга, ухувват қилишга, кўмаклашишга буюрган ва эвазига кўз кўриб, қулоқ эшитмаган мукофотлар ваъда қилганини биламиз-ку. Мана, озгина яхшилик илинишнинг мукофоти! Шундан кейин уйимиздаги аёлларнинг, ўғил-қизларнинг итоатсизлиги илдизи ўзимизда эмасмикан, деган хаёл келди.

Ростанам, ўзимиз бир гуноҳни қилиб туриб, унга ўнта оқлов топамиз, аммо худди шу гуноҳни бир дўстимиз қилса, бизнинг ҳузуримизда унга узр йўқ! Ҳолбуки, Раббимиз бизни бутунлай бошқача йўл тутишга буюрган-ку. Мана, бир биродаримиз тутумини сал ўзгартириб, Оллоҳ чақирган ухувват сари бир қадам ташлаган эди, бугун ақлимизга сиғмайдиган мукофотга ноил бўлиб турибди.

Аллоҳ-Аллоҳ! Бунчалар яхшисан?! Бизни ҳам яхшилардан қилгил! Омийн!

***

Айтгандай, бир савол қолиб кетяпти, шуни ҳам очиқлаб кетақолай.

Дўстимдан:

– Хўш, унда нега уйланмадингиз? – деб сўрадим.

– Э, – деди у кулиб, – бориб ўша жувон билан кўришдим, гаплашдим, аммо не тонгки, у менга тегишни истамади.

– Ана холос. Унда, бошқа есирлар ҳам кўп-ку, ёки ўшандан бошқасига рози бўлмадими кеннойи? – деб ҳазиллашдим.

–  Йўқ, кейин бошқасини таклиф қилишди, фейсбукда боракан. Мессенжердан “Ассалому алайкум”, деб хат ёздим. Ундан “ваалайкум” келгунича ўзим касал бўлиб қолдим. Шу билан уйланиш қолиб кетди. Аммо мен хотин олмасам ҳам, хотин мукофотини олиб бўлди-ёв…

Ҳазил-ҳузул билан хайр-хўшлашдик. Йўқотган нарсамни топгандай ичим анча ёришиб қайтдим.

Абдуғафур Искандар, azon.uz


Читайте также

Загрузка...

Загрузка...
Новости последнего часа со всей страны в непрерывном режиме 24/7 — здесь и сейчас с возможностью самостоятельной быстрой публикации интересных "живых" материалов из Вашего города и региона. Все новости, как они есть — честно, оперативно, без купюр.



News-Life — паблик новостей в календарном формате на основе технологичной новостной информационно-поисковой системы с элементами искусственного интеллекта, тематического отбора и возможностью мгновенной публикации авторского контента в режиме Free Public. News-Life — ваши новости сегодня и сейчас. Опубликовать свою новость в любом городе и регионе можно мгновенно — здесь.
© News-Life — оперативные новости с мест событий по всей Украине (ежеминутное обновление, авторский контент, мгновенная публикация) с архивом и поиском по городам и регионам при помощи современных инженерных решений и алгоритмов от NL, с использованием технологических элементов самообучающегося "искусственного интеллекта" при информационной ресурсной поддержке международной веб-группы 123ru.net в партнёрстве с сайтом SportsWeek.org и проектом News24.


Светские новости



Сегодня в Украине


Другие новости дня



Все города России от А до Я