“Аёллар дафтари”ни юритиш тартиби аниқланди. Дафтарга тиркалганларга имтиёзли кредит берилади
0
242
Ҳукуматнинг 2021 йил 8 январдаги “Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан “Аёллар дафтари”ни юритишнинг вақтинчалик тартиб тасдиқланди.
Маълум қилинишича, “Аёллар дафтари”га 30 ёшдан ошган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз, боқувчисини йўқотган, уйсиз, ҳуқуқий ва психологик маслаҳатга муҳтож, I ва II гуруҳ ногирони бўлган хотин-қизлар киритилади.
“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга тадбиркорлик билан шуғулланиши учун БҲМнинг 150 бараваригача (33 млн 450 минг сўм) кредитлар ажратилади.
Кредитларнинг фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкасида белгиланади.
Кредитлар 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатда Халқ банкининг туман (шаҳар) филиаллари томонидан “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг фамилия, исми, отасининг исми бўйича алфавит тартибида шакллантирилган қатъий навбат асосида ажратилади.
Шунингдек, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга БҲМнинг икки бараваридан тўрт бараваригача (446 минг сўмдан 892 минг сўмгача) бир марталик моддий ёрдам берилиши мумкин.