Добавить новость
Март 2019 Апрель 2019 Май 2019 Июнь 2019 Июль 2019 Август 2019 Сентябрь 2019 Октябрь 2019 Ноябрь 2019 Декабрь 2019 Январь 2020 Февраль 2020 Март 2020 Апрель 2020 Май 2020 Июнь 2020 Июль 2020 Август 2020 Сентябрь 2020 Октябрь 2020 Ноябрь 2020 Декабрь 2020 Январь 2021 Февраль 2021 Март 2021 Апрель 2021 Май 2021 Июнь 2021 Июль 2021 Август 2021 Сентябрь 2021 Октябрь 2021 Ноябрь 2021 Декабрь 2021 Январь 2022 Февраль 2022 Март 2022 Апрель 2022 Май 2022 Июнь 2022 Июль 2022 Август 2022 Сентябрь 2022 Октябрь 2022 Ноябрь 2022 Декабрь 2022 Январь 2023 Февраль 2023 Март 2023 Апрель 2023 Май 2023 Июнь 2023 Июль 2023 Август 2023 Сентябрь 2023 Октябрь 2023
Ноябрь 2023
Декабрь 2023 Январь 2024 Февраль 2024 Март 2024 Апрель 2024 Май 2024 Июнь 2024 Июль 2024 Август 2024 Сентябрь 2024 Октябрь 2024 Ноябрь 2024 Декабрь 2024 Январь 2025 Февраль 2025 Март 2025 Апрель 2025 Май 2025 Июнь 2025 Июль 2025 Август 2025 Сентябрь 2025 Октябрь 2025 Ноябрь 2025
Декабрь 2025
Январь 2026
Февраль 2026
Март 2026 Апрель 2026
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Поиск города

Ничего не найдено

Косонлик ўқитувчилар уйма-уй юриб, ёшлар ва аёллар аҳволини ўрганишга мажбурланмоқда

0 205
Қашқадарёнинг Косон туманидаги мактаблар ўқитувчиларининг бир қисми қарийб бир ойдан буён “Ёшлар дафтари” ҳамда “Аёллар дафтари”ни тўлдириш ишига мажбуран жалб этилмоқда.


Туман расмийлари “дафтарлар”ни тўлдиришга ўқитувчилар жалб этилаётганини инкор этишга уринди.


Ўқитувчилар ҳамда тиббиёт ходимлари мажбурланаётган ишлар мамлакат президентининг 2020 йил, 18 февралдаги фармонига биноан фуқаролар йиғинлари раисларига тайинланган ўринбосарларнинг бевосита хизмат вазифасидир.


Косонда мактаб ўқитувчилари ва бошқа техник ходимлар “аҳоли хатловига” жалб этилгани тўғрисидаги дастлабки хабар тумандаги мактаблардан бирида лаборант бўлиб ишлайдиган аёлдан келди.


Ишдан ҳайдалишидан кўра, турмуш ўртоғидан гап эшитиб қолишидан кўпроқ қўрқаётгани учун исми айтилмаслигини сўраган аёлнинг 7 декбарь куни Озодликка айтишича, у мактабда лаборант лавозимида 0,3 ставкада ишлайди ва 180 минг сўм (тақрибан $18) ойлик олади.


“24 кундан бери кўчама-кўча юрибман. Хонадонларга кирамиз. Биримиз паспорт маълумотларни ёзамиз. Яна биримиз ёшлар билан гаплашади. Ишлими, ишсизми, сўрайди. Бошқаси аёллар билан гаплашади. Уларнинг бўйини, вазнини, кўкрагини, қорнини ҳамшира ўлчайди. Тадбиркорлик қилмайсизми, ишламайсизми, деб сўраймиз. "Ишлайман, иш топиб беринг", дейишади. Нима дейишимизни билмай мулзам бўламиз...”


 




Лаборант аёлнинг айтишича, турли соҳа вакилларидан иборат гуруҳ хонадонларда сўровнома ҳам тўлдиради. Бу ишлар дам олиш кунлари ҳам тўхтамаяпти.


“Хатловга, асосан, менга ўхшаган лаборантлар, Ёшлар иттифоқи етакчилари, маънавият ва чақирувгача ёшларни тайёрлаш ўқитувчилари, ҳатто баъзи мактаблар директорлари ҳам қатнашяпти”, -деди лаборант.


Озодлик лаборант айтган директорлардан бири - 52- мактаб раҳбари Ҳалима Сатторова билан 7 декабрда гаплашди. Айтишича, у айни пайтда туман кенгаши депутати ҳамдир.




“11 кун бўлди хонадонма-хонадон юрганимга. Ҳар куни эрталаб мактабга бирров бориб, имзолашим, муҳр босишим керак бўлган ишларни бажариб, кейин келаман бу ишга. Айни шу соатда мактабдаман. Бироздан кейин кетаман хатловга. Кеча, 6 декабрь, якшанба куни 39 та хонадонга кирдик”, - деди мактаб директори. Унинг айтишича, гуруҳ таркибидаги раҳбар ходимларнинг ҳар кун кечқурун соат 7 дан 11 гача, баъзида эса 12 гача вақти ҳокимиятда мажлисда ўтади:


“Йиғилиш ўзи 1, 1,5 соатгина бўлади. Лекин биз мажлис бошланишини кутиб ўтиришга мажбурмиз”.


 




Директорнинг айтишича, баъзида ҳокимнинг ўзи, кўпинча ҳоким муовини Убайдулло Очилов ўтказадиган йиғилишларда фақат бир масала – ўтказилаётган хатлов бўйича ҳисобот эшитилади:


“Ҳар куни бир гап: масалаларинг баҳоргача ҳал бўлади, деб айтинглар халққа, ҳокимликка арз қилиб келмасинлар, дейишади”.


Косон туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Убайдулло Очилов 7 декабрда Озодлик саволларига жавоб бераркан, у ёшлар хатловига, Хотин-қизлар бўлими эса, аёллар хатловига масъул эканлигини айтди. Муовиннинг айтишича, хатловни МФЙ раисларининг тадбиркорлик бўйича ўринбосарлари, секторлар штаблари аъзолари ўтказяпти. "Ўқитувчилар ҳам жалб этилганми бу ишга", деган саволга ҳоким муовини бундай жавоб берди:


“Йўқ, йўқ, бунга ўқитувчиларни аралаштирмаймиз, улар ўз ишларини қилаверсин”.


Ҳоким муовинининг айтишича, ёши 30 гача бўлган эркаклар ва 0 ёшдан 100 ёшгача бўлган хотин-қизлар ўрганилмоқда. Муовин гап орасида хатловга тиббиёт ходимлари ҳам жалб этилганини тан олди.




Тумандаги яна бир мактабда техник ходим бўлиб ишлайдиган, педагогик маълумоти ўрта-махсус бўлгани сабабли дарс ўтишга ҳақсиз, иш ҳақига бироз қўшилсин учун 5- синфга раҳбарлик қилаётган аёл 7 декабрда Озодликка Убайдулло Очилов унинг директорига ўқитувчиларни хатловга чиқаришни телефон орқали буюрганини шахсан эшитганини, ўзи 11 ноябрдан буён хатловда юрганини билдирди. Бу ўқитувчининг айтишича, у ишлайдиган мактабда 70 га яқин ўқитувчи, 20 га яқин техник ходим ишлайди. У хатловга чиққан ва шу кунда чиқаётган 10 дан ўқитувчининг исм-фамилияларини айтиб берди.


Косон туман халқ таълими бўлими мудири Соиб Давидов ўқитувчиларнинг хатловга жалб этилаётганига оид саволни охиригача эшитмаёқ “бизда бундай ҳолат йўқ!” деб кесди. Бошқа саволларга “хат билан мурожаат қилинг, хат билан жавоб бераман”, деди.


Хўш, бу ишни ким қилиши керак?

Озодликнинг “Сизлар қатнашаётган хатлов, балки чиндан ҳам муҳим ишдир. Бироқ бу ишни қилсангиз, ўз ишингиз қолиб кетади. Хатлов ўтказиш билан ким шуғулланиши керак, деб ўйлайсиз”, деган саволига косонлик ўқитувчилар жавоб беролмади.


Савол жавоби Ўзбекистон президентининг 2020 йил, 18 февралдаги фармонида мавжуд. Фармонга биноан, фуқаролар йиғини раисининг:



оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари;
ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари;
оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассис лавозимлари жорий этилган.


Фармонга 3-иловада бу ўринбосарлар ва мутахассисга 2020 йил, 1 мартдан бошлаб давлат бюджети ҳисобидан қанча иш ҳақи тўланиши белгилаб қўйилган.


Мақола ёзилаётган  пайтда 52-мактаб директори Ҳалима Сатторова Озодлик билан алоқага чиқди. Айтишича, у бугун кун бўйи хатловда юриб, яна ҳокимликка йиғилишга борган.


“Борсам, йиғилиш бошланиб қолган, мажлисни яна Убайдулло Очилов ўтказаётган экан. Ўринбосарнинг айтишича, хатлов янги йилгача давом этар эмиш. Чарчадик”, - деди мактаб директори.


Мактаб остонасидан бошланадиган... Ўзбекистон

“Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан бошланади”, деган ғоя асосида умуммиллий таълим-тарбия тизимини тубдан ислоҳ қилишга мисли кўрилмаган эътибор қаратилмоқда", дейилади президент Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 28 йиллик байрами билан мамлакат халқига 7 декабрда йўллаган табригида.


Бундан аввал Озодликка Наманган, Андижон ва Самарқанд  вилоятидаги ўқитувчилардан айни мазмундаги шикоятлар келиб тушган.  Хусусан, Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида ўқитувчиларнинг уйма-уй юриб, аҳолини рўйхатга олишга мажбурланаётганликлари ҳақидаги мурожаатлари ортидан Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов махсус баёнот билан чиққан эди. Вазир пахтачилик ўқитувчиларнинг Озодликка шикояти илова қилинган баёнотида айрим ҳокимларни "президент сиёсатига хиёнат"да айблаганди.


"Бундай ҳолатларни, нафақат Президент сиёсатига хиёнат, балки атайлаб Давлат Раҳбарини имиджини дискредитация қилишга ҳаракат деб баҳолаш керак ва ҳар бир бундай ҳолат бўйича жойлардаги мутасаддиларни керак бўлса жиноий жавобгарликка тортишгача олиб бориш зарур деб ҳисоблаймиз.


Ҳурматли ҳокимлар ва сектор раҳбарларидан халқ таълими тизими ходимларини фақат таълим сифати бўйича ишлашларига шароит яратишда ёрдам беришингизни сўраймиз! Ёрдам беришга имкониятингиз бўлмаса, илтимос, жуда бўлмаса халақит қилманг!", деб ёзган Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов 5 ноябрь куни ўзининг Фэйсбукдаги расмий саҳифасида. 

Читайте также

Загрузка...

Загрузка...
Новости последнего часа со всей страны в непрерывном режиме 24/7 — здесь и сейчас с возможностью самостоятельной быстрой публикации интересных "живых" материалов из Вашего города и региона. Все новости, как они есть — честно, оперативно, без купюр.



News-Life — паблик новостей в календарном формате на основе технологичной новостной информационно-поисковой системы с элементами искусственного интеллекта, тематического отбора и возможностью мгновенной публикации авторского контента в режиме Free Public. News-Life — ваши новости сегодня и сейчас. Опубликовать свою новость в любом городе и регионе можно мгновенно — здесь.
© News-Life — оперативные новости с мест событий по всей Украине (ежеминутное обновление, авторский контент, мгновенная публикация) с архивом и поиском по городам и регионам при помощи современных инженерных решений и алгоритмов от NL, с использованием технологических элементов самообучающегося "искусственного интеллекта" при информационной ресурсной поддержке международной веб-группы 123ru.net в партнёрстве с сайтом SportsWeek.org и проектом News24.


Светские новости



Сегодня в Украине


Другие новости дня



Все города России от А до Я