Добавить новость

Поиск города

Ничего не найдено

Маҳалла муаммоларини эшитиш учун Call-марказ ташкил этилади

0166
Маҳалла муаммоларини эшитиш учун Call-марказ ташкил этилади
"Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг аҳоли мурожаатлари билан ишлаш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорлойиҳаси муҳокамага чиқарилди. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги марказий аппарати тузилмасида Мурожаатлар билан ишлаш бўлими ва Хотин-қизлар муаммолари билан ишлаш бўлими негизида 5 нафар штат бирлигидан иборат Вазирликнинг Мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси ҳамда Бошқарма таркибида аҳоли муаммоларини масофадан тезкор қабул қилиш ва кўриб чиқилишини мувофиқлаштириб борувчи Call-марказ ташкил этилади. Бошқарманинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланади: — аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилишда мурожаатлар билан ишлашнинг самарали тизимини ташкил қилиш; — мурожаатларнинг қонун ҳужжатлари талабларига қатъий амал қилган ҳолда тўлиқ, холис ва ўз вақтида кўриб чиқилиши ҳамда аниқланган муаммоларнинг ҳал этилишини назорат қилиш; — келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши ва ҳал этилиши устидан "маҳаллабай" тизимли мониторингини олиб бориш; — Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги тизимида мурожаатлар билан ишлашни такомиллаштириш ва самарали ташкил қилиш бўйича ташкилот ва идоралар билан ҳамкорлик ўрнатиш. Вазирликка Миллий ахборот агентлиги ва Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти, аҳамияти ва Call-марказга келиб тушаётган мурожаатларни ҳал қилиш бўйича олиб борилаётган ишларни мунтазам ёритиб бориш вазифаси юклатилган. Лойиҳа муҳокамаси жорий йилнинг 9 октябрига қадар давом этади.


Комментарии

Комментарии для сайта Cackle


Читайте также

Загрузка...
Новости последнего часа со всей страны в непрерывном режиме 24/7 — здесь и сейчас с возможностью самостоятельной быстрой публикации интересных "живых" материалов из Вашего города и региона. Все новости, как они есть — честно, оперативно, без купюр.


News-Life — паблик новостей в календарном формате на основе технологичной новостной информационно-поисковой системы с элементами искусственного интеллекта, тематического отбора и возможностью мгновенной публикации авторского контента в режиме Free Public. News-Life — ваши новости сегодня и сейчас. Опубликовать свою новость в любом городе и регионе можно мгновенно — здесь.
© News-Life — оперативные новости с мест событий по всей Украине (ежеминутное обновление, авторский контент, мгновенная публикация) с архивом и поиском по городам и регионам при помощи современных инженерных решений и алгоритмов от NL, с использованием технологических элементов самообучающегося "искусственного интеллекта" при информационной ресурсной поддержке международной веб-группы 123ru.net в партнёрстве с сайтом SportsWeek.org и проектом News24.