Добавить новость
Март 2019 Апрель 2019 Май 2019 Июнь 2019 Июль 2019 Август 2019 Сентябрь 2019 Октябрь 2019 Ноябрь 2019 Декабрь 2019 Январь 2020 Февраль 2020 Март 2020 Апрель 2020 Май 2020 Июнь 2020 Июль 2020 Август 2020 Сентябрь 2020 Октябрь 2020 Ноябрь 2020 Декабрь 2020 Январь 2021 Февраль 2021 Март 2021 Апрель 2021 Май 2021 Июнь 2021 Июль 2021 Август 2021 Сентябрь 2021 Октябрь 2021 Ноябрь 2021 Декабрь 2021 Январь 2022 Февраль 2022 Март 2022 Апрель 2022 Май 2022 Июнь 2022 Июль 2022 Август 2022 Сентябрь 2022 Октябрь 2022 Ноябрь 2022 Декабрь 2022 Январь 2023 Февраль 2023 Март 2023 Апрель 2023 Май 2023 Июнь 2023 Июль 2023 Август 2023 Сентябрь 2023 Октябрь 2023
Ноябрь 2023
Декабрь 2023 Январь 2024 Февраль 2024 Март 2024 Апрель 2024 Май 2024 Июнь 2024 Июль 2024 Август 2024 Сентябрь 2024 Октябрь 2024 Ноябрь 2024 Декабрь 2024 Январь 2025 Февраль 2025 Март 2025 Апрель 2025 Май 2025 Июнь 2025 Июль 2025 Август 2025 Сентябрь 2025 Октябрь 2025 Ноябрь 2025
Декабрь 2025
Январь 2026
Февраль 2026
Март 2026 Апрель 2026
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Поиск города

Ничего не найдено

Беш қонунда беш хил талқин, қайси бири тўғри? — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0 82
Олий Мажлис Сенатининг еттинчи ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун ҳам кўриб чиқилиши кутилмоқда. Ҳужжатда ижтимоий-иқтисодий ҳаётимиздаги бир неча муҳим масалалар инобатга олинган, айрим жазо чоралари кучайтирилиб, миллий қонунчилигимизда гендер масалаларига оид бир неча янгиликлар жорий этилмоқда. Қонун билан 8 кодекс ва 9 қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиляпти. Шунинг ўзиёқ мазкур ҳужжатда кўтарилаётган масалалар нақадар кенг кўламли эканлигини кўрсатади. Шунинг учун ҳам, қонун жойлардаги сенаторларга аввалдан юборилиб, маҳаллий Кенгаш депутатлари ва соҳа мутахассислари билан биргаликда ўрганилмоқда. Шу билан бирга, ҳудудларнинг манфаатларини инобатга олган ҳолда фикр ва тавсиялар билдириляпти. Ушбу ўзгартиришнинг айрим муҳим жиҳатларига тўхталиб ўтсак. Аввало, Меҳнат кодекси ва «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, меҳнат муносабатларида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларнинг кафолатларини муcтаҳкамлаш мақсадида аниқлаштирувчи норма киритилмоқда. Яъни Жиноят Кодексида «Меҳнат қилиш ҳуқуқини бузиш» учун жавобгарлик кўрсатилган 148-моддасининг 2-қисми янги таҳрирда «Аёлни ҳомиладорлиги ёки шахсни ёш болани парвариш қилаётганлигини била туриб, уни ишга олишдан ғайриқонуний равишда бош тортиш ёки ишдан бўшатиш» деб белгиланди. Демак, бунда шахс деган сўзни киритишдан мақсад, жабрланувчи тараф нафақат ёш боланинг онаси, балки парвариш қилаётган унга яқин бошқа шахс ҳам бўлиши мумкин. Яна бир янгилик — бу автомобиль йўлларида катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситаларининг ҳаракатланиши натижасида автомобиль йўлларининг тегишли таъмир муддатларигача бузилиши билан боғлиқ. Эндиликда юк ташувчи автотранспорт воситаларининг махсус рухсатномасиз автомобиль йўлларида юрганлиги учун маъмурий жазо чоралари назарда тутилмоқда. Қонун билан катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситаларининг ҳаракатланишида вазн ва ҳажм параметрларига риоя этмаган шахсларга маъмурий чоралар белгиланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаси янги таҳрирда ишлаб чиқилди. Қайд этиш керак, Давлат экология қўмитаси инспекторларининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш, уларнинг кўрсатмаларини бажармаслик ва бошқа ноқонуний ҳолатларнинг кўплаб учраётганлигини ҳисобга олиб, бу борадаги тегишли жавобгарликни кучайтириш мақсадида Маъмурий жавобгарлик кодекси янги модда билан тўлдирилди. Унга кўра, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари давлат инспекторининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш, шунингдек, унинг кўрсатмаларини бажармаслик учун жавобгарлик белгиланмоқда. Қонунда яна бир муҳим модда борки, у бевосита ҳозирги глобаллашув даврида хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни янада кучайтиради. Маълумки, «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида» Қонун билан ҳимоя ордери таъсис этилди. Лекин қонун ҳужжатларида ушбу ҳимоя ордерида назарда тутилган чекловларни бажармаганлик учун жавобгарлик масаласи назарда тутилмаган эди. Шу боис тазйиқ ўтказиш, зўравонлик содир этишга мойил бўлган ёки уларни содир этган шахс томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди. Бу эса мавжуд чекловларнинг бажарилишини яна бир бор кафолатлади. Яна бир масала «кўп болали оила» тушунчаси билан боғлиқ. Мазкур атама қонунларимизда 21 маротаба қўлланилган бўлса, 5 та қонунда турлича талқинда келган. Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция ҳамда «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунга кўра, бола деганда ўн саккиз ёшга тўлгунга (вояга етгунга) қадар бўлган шахс тушунилади. Қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётида «кўп болали оила» тушунчасининг бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида Оила кодексига тегишли ўзгартиш киритилди. Унга кўра, тўрт нафар ва ундан ортиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган боласи бўлган оила — кўп болали оиладир. Бунда, агар тўрт нафар ва ундан ортиқ болаларидан бир нафари ёки ундан кўпроғи таълимнинг кундузги шаклида ўқиётган ҳамда йигирма икки ёшга тўлмаган бўлса, бу оила ҳам кўп болали оила, деб ҳисобланади. Бу янги норманинг киритилиши кўп болали оилаларни ижтимоий муҳофаза қилишда катта аҳамият касб этади. Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, Қонуннинг ҳаётга татбиқ этилиши аҳолини қийнаётган бир неча муаммоларни ҳал этиш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш ва ўз навбатида, давлат органларининг ҳам бу борадаги масъулиятини оширишга хизмат қилади. Ботир МАТМУРОТОВ, Олий Мажлис Сенатининг Суд ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш масалалари қўмитаси раиси.

Читайте также

Загрузка...

Загрузка...
Новости последнего часа со всей страны в непрерывном режиме 24/7 — здесь и сейчас с возможностью самостоятельной быстрой публикации интересных "живых" материалов из Вашего города и региона. Все новости, как они есть — честно, оперативно, без купюр.



News-Life — паблик новостей в календарном формате на основе технологичной новостной информационно-поисковой системы с элементами искусственного интеллекта, тематического отбора и возможностью мгновенной публикации авторского контента в режиме Free Public. News-Life — ваши новости сегодня и сейчас. Опубликовать свою новость в любом городе и регионе можно мгновенно — здесь.
© News-Life — оперативные новости с мест событий по всей Украине (ежеминутное обновление, авторский контент, мгновенная публикация) с архивом и поиском по городам и регионам при помощи современных инженерных решений и алгоритмов от NL, с использованием технологических элементов самообучающегося "искусственного интеллекта" при информационной ресурсной поддержке международной веб-группы 123ru.net в партнёрстве с сайтом SportsWeek.org и проектом News24.


Светские новости



Сегодня в Украине


Другие новости дня



Все города России от А до Я