Поиск города

Ничего не найдено

«Эл тинчлигини таъминлаш, барқарорликни сақлаш йўлида ходимларимиз ўз ҳаётини ҳам аямайди» – Пўлат Бобожонов билан катта интервью​​

0 102
«Эл тинчлигини таъминлаш, барқарорликни сақлаш йўлида ходимларимиз ўз ҳаётини ҳам аямайди» – Пўлат Бобожонов билан катта интервью​​

В России конфисковали имущество участника Форбс. Другие миллиардеры делают выводы об экономических приоритетах

Часть отеля Four Seasons и галерею "Модный сезон" могут передать государству

Приставы требуют изъять у Хотина часть отеля Four Seasons в пользу государства

Что случилось ночью, 15 апреля 2024 года


Жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жамоат тартибини сақлаш борасида амалга оширилаётган ишлар бугунги кун талабига жавоб берадими? Ички ишлар органлари олдида бугунги кунда қандай вазифалар турибди?

Шу ва бошқа саволларга жавоб топиш мақсадида ЎзА мухбири Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов билан суҳбатлашди.

Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг замирида, аввало, инсон манфаатлари, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари турибди, - дейди П.Бобожонов. Бугун барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, шу жумладан, Ички ишлар вазирлиги ҳам халқ манфаатларига хизмат қилиш, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқларини таъминлаш, жиноятчиликка қарши муросасиз курашиш йўлида фаолият юритмоқда.

Эскича иш услубидан воз кечилиб, Давлатимиз раҳбари томонидан қўйилаётган талаблар асосида иш олиб борилмоқда. Тўғри, янгича иш услубига мослаша олмаётган ходимлар ҳам учраб турибди. Аммо уларнинг ўрнини ватанпарвар, замонавий фикрлайдиган кадрлар билан тўлдиришга эътибор қаратилмоқда.

Ички ишлар органларини халқ манфаатларига хизмат қиладиган ижтимоий тузилмага айлантириш мақсадида мустаҳкам ҳуқуқий база яратилган. Жумладан, 6 қонун, Президентимизнинг 7 фармони ва 40 қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 89 қарори ҳамда 160 дан зиёд идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди.

Шу асосда маҳаллаларда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш ишларини кучайтириш мақсадида ички ишлар органларининг қуйи бўғинлари мустаҳкамланди. Хусусан, вазирлик ва ҳудудий бошқармаларини мавжуд штат бирликларининг 85 фоизи қисқартирилиб, қуйи тизим ички ишлар бўлимларига қайта тақсимланди. 30 туман-шаҳарда ҳудудий ички ишлар органларининг 160 ички ишлар бўлим (бўлинма)лари ташкил этилди.

Энг муҳими, ички ишлар органлари ўз хизмат фаолиятини парламент ва жамоатчилик назорати остида олиб бориши қатъиян белгиланди. Яъни, Ички ишлар вазири Сенатга йилда икки маротаба ахборот бериши, ҳудудий ички ишлар органлари бошлиқлари Халқ депутатларининг вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига ҳар чоракда, туман-шаҳар ИИБ бошлиқларининг ёшлар бўйича ўринбосарлари халқ депутатлари шаҳар-туман кенгашларига, профилактика инспекторлари эса маҳалла аҳолисига ҳар ойда ҳисобот бериб бориши йўлга қўйилди.

Аҳолининг барча қатлами билан манзилли иш олиб бориш мақсадида мурожаатлар билан ишлаш бўйича 256 инспектор, хотин-қизлар масалалари бўйича 364 катта инспектор лавозими жорий этилди. Жойлардаги ички ишлар органларида 89 штат бирлигидан иборат психологик таъминлаш гуруҳлари ташкил этилди.

Маҳаллаларда фуқароларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш, уларга янада яқинлашиш мақсадида ҳудудий ички ишлар органларига маҳаллий бюджет ҳисобидан Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизматларининг ҳудудий бўлинмаларига қўшимча 459 профилактика (катта) инспектори лавозимлари жорий этилди.

Фуқаролар йиғинларида ҳуқуқ-тартибот ишларини самарали ташкил этиш ва уларнинг қамровини кенгайтириш мақсадида ички ишлар органлари таркибига қўшимча жами 2 минг 570 профилактика (катта) инспектори штат бирликлари ажратилди.

Ҳудудларнинг ўзига хос тажрибалари сифатида Тошкент шаҳрида “Хавфсиз пойтахт”, Андижон вилоятида “Намунали ҳудуд”, Бухоро вилоятида “Хотин-қизлар билан ишлаш”, Фарғона вилоятида “Ёшлар билан ишлаш”, Бўка туманида “Президентнинг бешта ташаббуси”, Жиззах вилоятида “Жиноятга қарши курашиш ҳақиқати ва адолати”, Сирдарё вилоятида “Жиноятдан ҳоли маҳалла” концепциялари ҳаётга татбиқ этилди.

Тизимда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилиб, “Хавфсиз шаҳар”, “Хавфсиз пойтахт”, “Хавфсиз ҳудуд”, “Хавфсиз туризмни таъминлаш”, “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш”, “Хавфсиз хонадон” концепциялари амалга оширилмоқда.

– Жамиятда жиноятдан ҳоли муҳит яратишда ички ишлар органлари ходимлари қандай ишларни амалга оширмоқда?

Коронавирус пандемияси даврида киритилган карантин чекловлари айрим оилаларнинг иқтисодий ва ижтимоий аҳволи бирмунча қийинлашишига сабаб бўлди. Афсус билан айтиш жоизки, деярли ҳар куни оила-турмуш билан боғлиқ жиноятлар содир этилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида қотилликларнинг ҳар учинчиси, оғир тан жароҳати етказиш жиноятларининг ҳар бешинчиси оила-турмуш муносабатлари доирасида юз берган.

Умуман олганда, бугунги кунда 12 мингдан ортиқ оилада ҳуқуқбузарлик келтириб чиқариши мумкин бўлган турли оила-турмуш муносабатлари доирасидаги муаммолар мавжуд бўлиб, шундан 4 минг 809 таси нотинч оила ҳисобланади.

Бу масалага жиддий эътибор қаратишимиз, сектор раҳбарлари маҳалла раисларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари ва профилактика инспекторлари билан биргаликда низоли оилаларда оилавий қадриятларни тиклаш, мавжуд низоларни қонуний ҳал этиш, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича “маҳаллабай” тарзида ишларни ташкил этишимиз лозим.

Президентимизнинг бевосита ташаббуси билан энг қуйи бўғин ҳисобланган маҳаллада хавфсиз муҳит яратиш бўйича ишлаш услуби тубдан ўзгарди. “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти қайта кўриб чиқилди. Илгари қарийб 20 фоиз маҳаллада профилактика инспектори етишмасди, бир нафар профилактика инспектори 2-3 маҳаллага хизмат қилар ва кўп ҳолларда уларга ортиқча вазифалар юклатилар эди.

Эндиликда ҳар бир маҳаллада профилактика инспектори лавозими жорий этилди. Фуқаролар йиғини раисининг ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажариш ҳам профилактика инспекторига юклатилди. Профилактика инспектори маҳалла раиси билан камида 5 йил мобайнида бирга ишлаши белгилаб қўйилди.

Маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлаш борасидаги ишларни холисона баҳолаш мақсадида Бош прокуратура билан биргаликда “маҳалла жиноят”лари алоҳида тоифага ажратиб олинди. Ҳар ойда маҳалланинг ўзида содир этилган жиноятларнинг чуқур таҳлили орқали улар уч тоифага, яъни “жиноятлар ошган”, “жиноятлар камайишига эришилмаган” ва “жиноятлар содир этилмаган” маҳаллаларга ажратилмоқда ва шу асосда куч-воситалар тақсимланмоқда.

Ўрганиш натижалари шуни кўрсатдики, аксарият жиноятлар вилоятларнинг 8-10 маҳалласи ҳиссасига тўғри келган. Шу боис криминоген жиҳатдан нисбатан оғир маҳаллаларда Миллий гвардия билан узвий ҳамкорлик йўлга қўйилди. Жиноятлар мунтазам содир этиб келинаётган маҳаллалар танлаб олиниб, уларда қўшимча патруллик йўналишлари ташкил этилди.

Натижада жорий йилнинг ўтган даврида жами маҳаллаларнинг 66 фоизида ёки 9 минг 145 маҳалладан 6 минг 61 тасида биронта ҳам жиноят содир этилмади.

Ҳар бир маҳаллани жиноятдан ҳоли ҳудудга айлантириш мақсадида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Миллий гвардия билан ҳамкорликдаги ишлар ҳам тизимли равишда давом эттирилмоқда.

– Зўровонликдан жабр кўраётган хотин-қизларга ҳимоя ордери бериш жорий этилди. Бу нечоғли самара бермоқда?

Ҳимоя ордери жабрланган хотин-қизларга давлат ҳимоясини берувчи ҳужжат ҳисобланиб, одатда 30 кун муддатга берилади ва яна 30 кунгача узайтирилиши мумкин.

Ушбу йўналишдаги ишлар Олий Мажлис Сенатининг 2019 йил якуни бўйича ўтказилган ялпи мажлисида қаттиқ танқид қилиниб, бу борадаги ишларни жадаллаштириш вазифаси юклатилган эди. Шу нуқтаи назардан ушбу ишлар яна бир бор танқидий кўриб чиқилди ва бунда профилактика инспекторларининг масъулияти оширилди.

Ўтган даврда зўравонликдан жабрланган 3 минг 592 нафар хотин-қизга ҳимоя ордери берилди ва ушбу оилалар профилактика инспекторлари томонидан назоратга олинди. Тазйиқ ўтказган ёки зўравонлик содир этган 5 минг 888 нафар шахсга нисбатан чекловлар ўрнатилди.

Шунга қарамай ижобий томонга ўзгармаслик ҳолатлари учрамоқда. Одатда, низоли оилага ҳимоя ордерини беришдан олдин, оила ҳар томонлама ўрганилиб, психологлар ёрдамида муаммосини ҳал этишга ҳаракат қилинади. Оиланинг мавжуд муаммоси ҳал этилмаган тақдирдагина ҳимоя ордери берилади. Чеклов ўрнатилган даврда ушбу оилалар билан манзилли ишлар олиб борилади. Бу давр мобайнида ушбу оиладаги асл муаммони аниқлаб, уни ҳал этиш чоралари кўрилади. Миллий қадриятлар, урф-одатларимиз асосида оиладаги муносабатни тиклаш борасида аниқ тизим асосида иш олиб борилади.

Шу ўринда ҳимоя ордерида назарда тутилган чекловларга риоя этмаслик ҳолатлари бўйича жавобгарлик масаласи юзасидан ҳам таклифлар киритилган. Ушбу норманинг қонунда ўз аксини топиши, бу тоифадаги фуқароларнинг янада масъулиятли бўлишига ва салбий ҳолатларнинг олдини олишга замин яратади.

– Сенатнинг яқинда бўлиб ўтган ялпи мажлисидаги чиқишингизда айрим турдаги жиноятлар умумий жиноятларнинг салмоқли қисмини ташкил этаётганлигини таъкидладингиз. Айнан шу масалага кенгроқ тўхталиб ўтсангиз.

Чиндан ҳам айрим турдаги жиноятлар умумий жиноятларнинг катта қисмини ташкил этаётир. Мисол учун, жорий йилнинг 7 ойида жами содир этилган жиноятларнинг ҳар учинчисини фирибгарлик, ўғирлик ва йўл-транспорт ҳодисалари ташкил этган. Ўтган даврда умумий йўл-транспорт ҳодисалари 18,7 фоизга, уларда вафот этганлар сони 10,7 фоизга, жароҳатланганлар эса 22,2 фоизга камайишига эришилган бўлсада, бу соҳада амалга оширишимиз лозим бўлган ишлар жуда кўп.

Агар қасддан содир этилган қотиллик жиноятларида охирги уч йил ва жорий йилнинг 7 ойида 1,5 минг нафардан зиёд одам вафот этган бўлса, эҳтиётсизлик оқибатида содир этилган йўл-транспорт ҳодисаларида қотилликка нисбатан беш баробар кўп ёки 7,5 мингдан зиёд фуқаро ҳалок бўлган.

Охирги йилларда йўл-транспорт ҳодисалари, айниқса оғир оқибатли ҳолатларни ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш амалиёти йўлга қўйилди. Бундан кўзланган мақсад, ўйламай қилинган ҳаракат қандай оғир оқибатларни келтириб чиқариши мумкин эканлигини ҳайдовчи ва пиёдаларга етказиш ва огоҳликка чорлашдир.

Қолаверса, ходимларнинг фуқароларга сифатли хизмат кўрсатишини таъминлаш ва муомала маданиятини ошириш учун сўнгги икки ярим йил ичида йўл-патруль хизмати ходимлари навбатдан ташқари аттестациядан ўтказилди. Фуқаролар билан мулоқотда қўпол камчиликларга ёки қонун бузилишига йўл қўйганлиги учун 142 нафар ходим ишдан бўшатилди.

Йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишдаги энг катта масалалардан бири – бу ҳайдовчилик маданияти билан боғлиқ. Рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, шу йилнинг 7 ойида 12 мингдан зиёд ҳайдовчи транспорт воситасини маст ҳолда бошқарган, 87 мингдан ортиқ пиёда йўл қоидаларини бузган, 17 минг нафарга яқини транспорт воситасини бошқариш вақтида уяли телефондан фойдаланган.

Бу рақамлар кимгадир кам аҳамиятли туюлиши мумкин. Лекин бу каби қоидабузарликлар оғир оқибатларни келтириб чиқармоқда. Битта ҳайдовчининг айби туфайли қанча фуқаро ҳаётдан бевақт кўз юммоқда, уларнинг оила аъзолари эса азият чекмоқда.

Бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида бир қатор вазифаларни амалга ошириш керак. Жумладан, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш бўйича жамоатчилик ролини кескин ошириш зарур.

Ҳайдовчиларнинг билимини ошириш учун уларни ўқитиш тизимини тубдан такомиллаштириш, йўлларнинг сифатини ошириш, фоторадарларни кўпайтириш даркор. Йўл-патруль хизмати ходимларининг кўпчилик қисми ўрта махсус маълумотга эга бўлганлиги боис уларни босқичма-босқич олий маълумотлилар билан алмаштириш ҳам кўзда тутилган.

Сўнгги йилларда фирибгарлик жиноятлари ҳам кўпайиб, уларнинг янги усуллари пайдо бўлди. Ҳар учинчи жиноят пулни фоиз эвазига кўпайтиришни ваъда берган ҳолда содир этилган. Ўқишга киритиш тўғрисидаги ваъдага ишонган икки юз нафардан ортиқ фуқаро фирибгарларнинг қурбонига айланган. Бундан ташқари, ердан фойдаланиш учун тегишли ҳужжатларни тайёрлаш ва пулларни электрон тарзда ўтказиб бериш бўйича ҳам фуқаролар фирибгарларнинг ваъдаларига ишонган.

Фирибгарлик 484 нафар илгари судланган ва 382 нафар ишсиз бўлган шахслар томонидан содир этилган. Шуларни инобатга олиб, бунга мойил шахсларни аниқлаб, уларга қонуний чора кўриш, фуқаролар орасида эса фирибгарлик жиноятларининг виктимологик жиҳатлари бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтириш лозим.

Яна бир муаммоли масалала - юз бераётган ўғрилик ва бошқа мулкий турдаги жиноятлардир. Ўтган даврда 3 минг 35 та ўғрилик жинояти содир этилиб, уларнинг 87,4 фоизи фош этилган.

Лекин мисқоллаб йиғилган мол-мулкнинг ўғирланиши фуқароларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлмоқда. Ушбу жиноятларнинг олдини олиш бўйича кўчалар, бозорлар, хонадонлар босқичма-босқич камералаштирилмоқда, тарғибот-ташвиқот ва профилактик ишлар олиб бориляпти.

Бироқ, бу ҳаракатлар ҳануз етарли самара бермаяпти. Ўтган 7 ойда 770 хонадонда ўғрилик содир этилди. 319 транспорт воситасида ўғирлик жинояти қайд этилган. Уларнинг 50 фоиздан кўпроғи мол-мулк очиқ ҳолда, қаровсиз қолдирилгани оқибатида рўй берган.

Ушбу жиноятларнинг олдини олиш мақсадида, “Жамоатчилик назорат масканлари”да “Фидокор ёшлар” аъзолари билан биргаликда хизматни тизимли ташкил этиш, кўчаларни ёритиш, камералаштириш, профилактик ҳисобдаги шахслар билан манзилли ишларни йўлга қўйиш ҳамда Миллий гвардия, маҳалла институти, жамоатчилик вакилларининг фаоллигини ошириш чораларини кўриш зарур. Шунингдек, хонадонларни Миллий гвардиянинг қўриқлов пультига уланиши ҳам мазкур жиноятларнинг олдини олишга хизмат қилади.

– Жорий йилда Чироқчи тумани ва Андижон шаҳрида ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилган нохуш ҳолатлар мамлакатимиз ички ишлар органлари имижига жуда қаттиқ зарба бўлди. Ходимлар томонидан фуқароларнинг ҳуқуқларини бузиш, уларга тазйиқ ўтказишнинг олдини олишга қаратилган қандай чоралар кўрилди?

Жорий йил 30 майда Андижон шаҳрида, январь ойида Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида ички ишлар ходимлари томонидан содир этилган жиноятлар кечириб бўлмас ҳолатдир. Бу тизим шаънига катта доғ туширди.

Уларнинг хатти-ҳаракати – халқнинг кенг муҳокамасига, ички ишлар органларига нисбатан салбий фикрлар шаклланишига ва тизимда ҳалол ишлаётган минглаб ходимлар меҳнатини пучга чиқаришга сабаб бўлди.

Барчанинг эътиборини шунга қаратмоқчиманки, агар ички ишлар бўлимига олиб келинган шахсга нисбатан жароҳат етказилганлиги аниқланса, бу фавқулодда ҳодиса сифатида баҳоланади. Зудлик билан ишчи гуруҳ тузилиб, воқеанинг барча тафсилотлари ўрганилади.

Илгари бундай салбий ҳолатлар оммавий ахборот воситалари томонидан кенг ёритилмасди, аҳоли хабардор этилмасди ва бу бизнинг фаолиятимизга холис баҳо беришга қайсидир маънода тўсқинлик қиларди.

Ички ишлар органлари ходимлари орасида, афсуски, ўзиникини тўғри, деб билиб, нотўғри йўлдан бораётган, ўз манфаатларини халқ манфаатларидан устун қўядиган, адашган ходимлар ҳам учрамоқда. Бундайларни аниқлаб, тизимдан бўшатяпмиз, уларнинг раҳбарларига нисбатан интизомий чоралар кўряпмиз.

Хусусан, жорий йилда бевосита вазирликнинг ўз хавфсизлиги хизмати ходимлари ташаббуси билан фуқароларни ноқонуний ушлаб, зўравонлик қилиш билан боғлиқ 5 ҳолат аниқланиб, уларга нисбатан қонуний чора кўриш учун материаллар прокуратура идораларига юборилди.

Жорий йилнинг ўтган даврида Ички ишлар вазири, вазир ўринбосарлари, вазирликнинг соҳавий хизматлари раҳбарларининг ҳар бири жойларда икки-уч марта энг қуйи бўғинда хизмат қилаётган сафдор ходимларгача бўлган даражадаги шахсий таркиб билан тарбиявий-профилактик йиғилишлар ўтказди.

Тадбирларнинг якуни бўйича хизмат интизомини бузувчи 822 нафар ходимнинг хатти-ҳаракатлари меҳнат жамоалари ва ходимларнинг оила аъзолари ва ота-оналари иштирокида кўриб чиқилди. Натижада 173 нафари тизимдан бўшатилди, 114 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, 65 нафар раҳбарлар ротация қилиниб, бошқа лавозимларга ўтказилди.

Шу билан бир қаторда ўзининг кундалик хизмат фаолияти давомида бошқарларга намуна бўлиб келаётган ходимларнинг ота-оналарига миннатдорчилик билдирилиб, ташаккурномалар эълон қилинди.

Фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқлари поймол қилинишига йўл қўймаслик мақсадида барча ички ишлар органларида жами 473 та алоҳида махсус хона ташкил этилди. Ҳозирда уларнинг барчаси узлуксиз ишлайдиган видео ва овоз ёзиш мосламалари билан таъминланган.

Эндиликда ички ишлар органларига олиб келинган ҳар бир фуқаро билан фақат шу хонада суҳбат ўтказилиши ва сўроқ қилиниши ҳамда ушбу жараён видеокамераларга узлуксиз ёзиб олиниши қатъий белгилаб қўйилди. Бу ишлар учун жойлардаги ички ишлар органининг биринчи раҳбари ва тергов бўлими бошлиғи шахсан масъул этиб белгиланиб, жараён қаттиқ назоратга олинди.

Бугунги кунда амалиётда учраётган муаммолар ҳамда хорижий давлатларнинг илғор тажрибаларини ўрганиш натижасида, тергов сифатини ошириш мақсадида ёш терговчиларни камида икки ой давомида суд амалиётини ўташ тартиби жорий этилмоқда. Натижада терговчи суд муҳокамасида юзага келаётган муаммоли вазиятларни ўз кўзи билан кўриб, келгусида терговни ҳар томонлама, тўла ва холисона олиб боришда эътиборга олиши лозим бўлган барча жиҳатларга алоҳида эътибор қаратади. Муҳими, мазкур амалиёт процесс иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини тўлиқ таъминлаш учун замин яратади.

– Оммавий ахборот воситаларида, айниқса ижтимоий тармоқарда ички ишлар органлари ходимларининг фаолияти кўпроқ танқидий нуқтаи назардан ёритилмоқда. Ваҳоланки, эл тинчлиги йўлида жонини қурбон қилаётган ходимлар ҳам бор. Шундай эмасми?

Ички ишлар органи ходимларнинг асосий вазифаси - жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашдан иборат. Жамоат жойида бирор қоидабузарлик содир этган ёки бошқаларнинг тинчини бузаётган майда безорини, ёнида тиғли қуроли бор, ким биландир қасдлашган жиноятчини зарарсизлантириш, уларга тегишли чора кўриш ходимнинг вазифаси ҳисобланади.

Икки жанжаллашаётган шахсни ажратиш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Бундай вазиятларда ходим оғир-босиқлик билан муомала қилиши, вазиятга тўғри баҳо бериб, қонуний қарор қабул қилиши зарур. Биз ҳамиша ходимларни шундай мураккаб вазиятларда қандай ҳаракат қилиш борасида ўқитиб, уларга тушунтиришлар бериб борамиз.

Ҳудудларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш учун жорий йилнинг 7 ойида 1,9 миллиондан зиёд ҳуқуқбузарлик содир этган ва шахси аниқланиши лозим бўлган фуқаролар ички ишлар органларига келтирилиб, улар билан тегишли ишлар олиб борилган.

Улар асосан карантин қоидаларини бузган, оилавий можаролар ва безорилик содир этгани, жамоат жойларида маст ҳолда юргани учун ва бошқа сабаблар билан олиб келиниб, тегишли чоралар кўрилган. Бу жараёнда айрим фуқаролар ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан, уларнинг 57 нафари ходимларга фаол қаршилик кўрсатиб, турли даражадаги тан жароҳатлари етказган.

2019 йил давомида 229 нафар ходим турли даражадаги тан жароҳатлари олди, 28 нафар ходим бевосита ўз вазифасини адо этиш ва хизмат бурчини бажариш чоғида ҳаётдан кўз юмди. 2020 йилнинг 7 ойи давомида эса 12 нафар ходим хизмат бурчини бажариш чоғида вафот этди, 171 нафар ходим турли даражадаги тан жароҳатлари олди.

Улар ҳам бир оиланинг боқувчиси, кимнингдир фарзанди, кимнингдир отаси ёки ака-укаси. Лекин кўп ҳолларда тинчлик учун, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш йўлида жароҳат олиб, ногирон бўлиб қолган ёки жон фидо қилган инсонлар ҳақида гапирилмайди. Кўриниб турганидек, ходимларимизнинг кундалик иш фаолиятлари хавф-хатар билан боғлиқ. Қасамёдига содиқ ходимлар бундай қийинчиликларни енгиб ўтишга ўрганган.

Жорий йилда мамлакатимизда кузатилган табиий ва техноген офатлар давомида келиб чиққан талафотлар оқибатларини бартараф этишга ҳам маҳаллий ички ишлар органлари ходимларидан ташқари, бошқа ҳудудлардан ҳам Сирдарё вилоятига 437 нафар ва Бухоро вилоятига 182 нафар ходимларимиз жалб қилинди. Улар халқимиз мушкулини осон қилиш мақсадида бир неча ойлаб, доимий яшаш манзилларидан ва ўз оилаларидан йироқда кечаю-кундуз тинимсиз хизмат қилди.

Мустақиллик йилларида жами 1 минг 744 нафар ички ишлар органлари ходимлари “Мард ўғлон”, “Жасорат”, “Содиқ хизматлари учун” медаллари, “Мардлик”, I ва II даражали “Шон-шараф” орденлари ҳамда бошқа кўплаб Давлат мукофотлари билан тақдирлангани бежиз эмас. Фидойилик ва мардлик намуналарини кўрсатгани учун 2019 йил давомида 4 минг 359 нафар, жорий йилнинг олти ойи мобайнида эса 4 минг 210 нафар ички ишлар органлари ходимлари Ички ишлар вазирлигининг идоравий мукофотлари билан рағбатлантирилди.

Шундай экан, тизимга, ички ишлар органи ходимларига баҳо беришда биргина ҳолатдан келиб чиқиб хулоса чиқармаслик керак.

– Ички ишлар органлари учун кадрларни тайёрлаш тизими хақида ҳам тўхталиб ўтсангиз.

Ҳозирги кунда ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимларнинг 51,2 фоизи олий маълумотга эга бўлиб, шуларнинг 
14,9 фоизи юридик маълумотли мутахассислардан иборат. Шахсий таркибнинг 49,8 фоизи ўрта-махсус маълумотга эга бўлса, ходимларнинг деярли ярмини ёшлар ташкил этади.

2017-2020 йилларда ИИВ олий таълим муассасаларига 3 минг 21 нафар ёшлар ўқишга қабул қилинди. Бундан ташқари, вазирлик Академияси касбий тайёргарлик факультетини 1 минг 482 нафар ходим (шундан 887 нафар офицер, 595 нафар сержант) битириб, ички ишлар органларида турли лавозимларга тайинланди.

Вазирлигимизнинг Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги билан ўзаро келишуви асосида тор доирадаги мутахассислик бўйича 2017-2020 йилларда 80 нафарга яқин ёшлар ушбу мамлакат ИИВ олий таълим муассасаларига ўқишга юборилди.

Ходимларнинг касбий кўникмаларини ошириш мақсадида ички ишлар органларининг турли соҳавий хизматларида фаолият юритаётган 38 минг нафардан зиёд ходим малака ошириш ўқув йиғинларида ўқитилди. Шунингдек, ички ишлар органларига янгидан ишга қабул қилинган тўрт ярим минг нафарга яқин ёшлар бошланғич тайёргарлик ўқув йиғинларида ўқитилди.

– Жорий йил 22 майдаги Вазирлар Маҳкамасининг “Ички ишлар органларининг озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлган жазони ижро этиш фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳақида ҳам тўхталиб ўтсангиз.

Ушбу ҳукумат қарори Президентимизнинг топшириқлари бўйича, тизимда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

Амалга оширилаётган ишларга қачон одамлар холис баҳо беради? Қачонки, ислоҳотлар жараёни кенг оммага шаффоф тарзда етказилса, албатта. Бу жараёнда, оммавий ахборот воситаларининг алоҳида ўрни бор, деб ўйлайман. Лекин айрим йўналишларда чекловлар мавжудлиги бугунги кунга қадар жазони ижро этиш муассасалари фаолиятига доир баъзи бир маълумотларни кенг жамоатчиликка ошкор этиш имконини бермаётган эди.

Эътибор берган бўлсангиз, шу пайтгача сир тутиб келинган маълумотлар махфийликдан чиқарилди. Бир сўз билан айтганда, эндиликда жазони ижро этиш тизимида очиқлик, ошкоралик ва шаффофлик амалда таъминланади.

Яъни, “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган мазкур қарор билан мамлакатимизда жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналари сони, уларнинг юридик манзиллари, сақланаётган шахслар сони тўғрисидаги маълумотлар энди махфий ҳисобланмайди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, сўнгги вақтларда чет эл жазони ижро этиш тизими тажрибаси атрофлича ўрганилиб, таҳлил қилиб чиқилди. Ўрганиш натижаларига кўра, бир қатор давлатларда жазони ижро этиш тизимига оид масалаларга тегишли айрим маълумотлар интернет тармоғида умумий фойдаланиш учун очиқлиги маълум бўлди. Бу эса халқаро ташкилотлар, илмий-тадқиқот тузилмалари томонидан ушбу мамлакатлар пенитенциар тизимига доир аниқ маълумотларга асосланган рейтинглар тузиш ва унга холис баҳо бериш имконига эга бўлади.

Лондонда жойлашган Қамоқхоналарни тадқиқ қилиш халқаро маркази томонидан 2019 йилда эълон қилинган маълумотга кўра, республикамизда ҳар 100 минг аҳолига 150 нафар жазо ўтаётган шахс тўғри келиши, тизимда 43,9 минг нафар шахс сақланаётганлиги кўрсатилиб, Ўзбекистон бу борада 222 давлат ичида 105-ўринни эгаллаган.

Аслида Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар, жиноят ва жиноят-ижроия қонунчилигининг либераллаштирилиши натижасида сўнгги ўн йилликда жазо муддатини ўтаётган шахслар сони кескин қисқарди. Реал ҳолатга кўра, бугунги кунда жазони ижро этиш тизимидаги маҳкумлар сони 22,9 минг нафарни ташкил этиб, ҳар 100 минг аҳоли сонига нисбатан 67 нафар шахс тўғри келади.

Ушбу маълумотларнинг очиқланиши Ўзбекистоннинг мазкур рўйхатдаги кўрсаткичи 70 поғонага яхшиланишини кўрсатади. Ҳозирда ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси тасарруфида 43 жазони ижро этиш муассасаси ва 11 тергов ҳибсхонаси мавжуд. Муассасаларнинг 18 таси ёпиқ турдаги колония ва 25 таси манзил-колония ҳисобланади. Жазони ижро этиш тизимидаги колонияларнинг сиғимига нисбатан сақланаётганлар кўрсаткичи 56,4 фоизни ташкил қилмоқда.

Жазони ижро этиш муассасаларининг ишлаб чиқариш фаолияти, ишлаб чиқарилаётган товар маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотлар ҳам бундан буён расмий сайтларда эълон қилиб борилади. Бундан ташқари, жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахслар орасидаги ўлим ҳолатлари ҳамда тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланиладиган шахслар сони тўғрисидаги маълумотлар ҳам эндиликда махфий саналмайди.

Бу эса, ўз навбатида, мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли демократик ислоҳотларни статистик маълумотлар билан изоҳлаш ва халқаро рейтинглардаги ўрнини аниқ ифода этиш ҳамда юртдошларимиз ва хорижий экспертларнинг жазони ижро этиш тизимига оид аниқ маълумотларга эга бўлиш имконини беради.

Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, жазони ижро этиш муассасаларига қарашли корхоналарда 100 дан ортиқ турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда. Меҳнатга лаёқатли маҳкумларнинг 80 фоизга яқини фойдали меҳнатга жалб этилган. 2019 йил ва жорий йилнинг ўтган даври давомида 3 минг 559 янги иш ўрни яратилиб, 1минг 352 нафар маҳкум меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитилди ва уларга тегишли сертификатлар берилди.

2020 йилнинг ўтган 7 ойи мобайнида шундай корхоналар томонидан 100,4 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Ишлаётган ҳар бир маҳкумга ўртача 700-800 минг сўм, айрим мутахассисликлар бўйича эса, 1,5-2 миллион сўмгача ойлик маош берилмоқда.

– Пандемия шароитида эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш борасида ҳудудларда ички ишлар органлари раҳбарлари томонидан қандай чора-тадбирлар амалга оширилмоқда?

Ички ишлар бошқарма ва бўлим раҳбарлари 3-сектор раҳбари сифатида ўз ҳудудидаги барча масалаларни пухта билиши, мавжуд лойиҳаларни амалга ошириш ва юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича масъул ҳисобланади.

3-сектор ҳудудида 8,5 миллиондан зиёд аҳоли яшайди. Карантин туфайли эҳтиёжманд бўлиб қолган оилалар билан манзилли ишлар олиб бориляпти. Хусусан, 3-секторларда жами 103 мингдан зиёд эҳтиёжманд оиланинг рўйхати шакллантирилди. Ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларни ўрганиш натижасида 100 минг 469 нафар киши меҳнатга лаёқатли эканлиги аниқланиб, бугунги кунда қарийб 90,2 фоизининг бандлиги таъминланди.

Бундан ташқари, Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 30 июлдаги “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижроси юзасидан бир марталик пул маблағи берилиши учун 284 мингдан ортиқ ёрдамга муҳтож оила ва уларнинг 1 миллион 189 мингдан зиёд аъзосининг алоҳида рўйхати маҳалла вакиллари билан ҳамкорликда уйма-уй юриб шакллантирилди.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ажратилган маблағларнинг ўз эгаларига етиб боришини таъминлаш борасида ички ишлар органлари ходимлари масъулият билан фаолият олиб бормоқда.

Карантин эълон қилинган биринчи кундан эътиборан ИИВ ҳамда ҳудудий ички ишлар органларида тезкор штаблар ташкил этилди. Бу борадаги тадбирларга 24 минг нафарга яқин ходим жалб этилган. Улар асосан жамоат тартибини сақлаш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш тадбирлари ҳамда профилактик-огоҳлантирув ва тарғибот ишларини олиб бормоқда.

Суҳбатимиз якунида шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, ички ишлар органлари ходимлари шу элу юртнинг фарзандлари. Улар тизимда ишлашнинг осон эмаслигини билиб форма кийган, қасамёд қабул қилган. Ички ишлар органлари ходимлари вақти келса ўз ҳаёти ва соғлиғини хатарга қўйиб эл тинчлигини таъминлаш, барқарорликни сақлаш йўлида фидойилик билан хизмат қилади. Зеро, барчамизнинг бош мақсадимиз халқимизнинг, Президентимизнинг ишончини оқлашдир. Ушбу олий мақсад йўлида, керак бўлса, жонимизни ҳам аямаймиз.


Читайте также

В тренде на этой неделе

Эдуард Биров: Путин без громких слов начал деприватизацию

Приставы открывают «Модный сезон» // Могут ли галерею «Модный сезон» и гостиницу Four Seasons передать государству

В России конфисковали имущество участника Форбс. Другие миллиардеры делают выводы об экономических приоритетах

Национализация тихой сапой

Загрузка...

Загрузка...
Новости последнего часа со всей страны в непрерывном режиме 24/7 — здесь и сейчас с возможностью самостоятельной быстрой публикации интересных "живых" материалов из Вашего города и региона. Все новости, как они есть — честно, оперативно, без купюр.



News-Life — паблик новостей в календарном формате на основе технологичной новостной информационно-поисковой системы с элементами искусственного интеллекта, тематического отбора и возможностью мгновенной публикации авторского контента в режиме Free Public. News-Life — ваши новости сегодня и сейчас. Опубликовать свою новость в любом городе и регионе можно мгновенно — здесь.
© News-Life — оперативные новости с мест событий по всей Украине (ежеминутное обновление, авторский контент, мгновенная публикация) с архивом и поиском по городам и регионам при помощи современных инженерных решений и алгоритмов от NL, с использованием технологических элементов самообучающегося "искусственного интеллекта" при информационной ресурсной поддержке международной веб-группы 123ru.net в партнёрстве с сайтом SportsWeek.org и проектом News24.


Владимир Зеленский в Украине


Светские новости



Сегодня в Украине


Другие новости дня



Все города России от А до Я