Добавить новость
Март 2019 Апрель 2019 Май 2019 Июнь 2019 Июль 2019 Август 2019 Сентябрь 2019 Октябрь 2019 Ноябрь 2019 Декабрь 2019 Январь 2020 Февраль 2020 Март 2020 Апрель 2020 Май 2020 Июнь 2020 Июль 2020 Август 2020 Сентябрь 2020 Октябрь 2020 Ноябрь 2020 Декабрь 2020 Январь 2021 Февраль 2021 Март 2021 Апрель 2021 Май 2021 Июнь 2021 Июль 2021 Август 2021 Сентябрь 2021 Октябрь 2021 Ноябрь 2021 Декабрь 2021 Январь 2022 Февраль 2022 Март 2022 Апрель 2022 Май 2022 Июнь 2022 Июль 2022 Август 2022 Сентябрь 2022 Октябрь 2022 Ноябрь 2022 Декабрь 2022 Январь 2023 Февраль 2023 Март 2023 Апрель 2023 Май 2023 Июнь 2023 Июль 2023 Август 2023 Сентябрь 2023 Октябрь 2023
Ноябрь 2023
Декабрь 2023 Январь 2024 Февраль 2024 Март 2024 Апрель 2024 Май 2024 Июнь 2024 Июль 2024 Август 2024 Сентябрь 2024 Октябрь 2024 Ноябрь 2024 Декабрь 2024 Январь 2025 Февраль 2025 Март 2025 Апрель 2025 Май 2025 Июнь 2025 Июль 2025 Август 2025 Сентябрь 2025 Октябрь 2025 Ноябрь 2025
Декабрь 2025
Январь 2026
Февраль 2026
Март 2026 Апрель 2026
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Поиск города

Ничего не найдено

«Андижонда юз берган воқеа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тизимини тубдан ислоҳ қилиш лозимлигини кўрсатди» — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0 50
«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Андижонда ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ҳибсга олиниб, қийноққа солиниши оқибатида вафот этган фуқаро билан боғлиқ ҳодиса юзасидан баёнот берди. “Куни кеча андижонлик фуқаро шаҳар ички ишлар бўлимининг маъмурий биносига олиб кирилганидан икки ҳафта ўтгач, касалхонада вафот этди. Жабрланувчига нисбатан жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан инсон соғлиғи ва ҳаёти учун хавфли бўлган зўравонлик қўлланилган ҳамда ҳибсда ноқонуний ушлаб турилган. Уч нафар ходимга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 206-моддаси (мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш), 234-моддаси (қонунга хилоф равишда ушлаб туриш ёки шахс эркинлигини чеклаш) ва 235-моддаси (қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ёки жазо) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Айбланувчилар ҳибсга олинган”, - дейилади баёнотда. Қайд этилишича, 2020 йил бошидан буён бу ички ишлар органларида маҳбусларга нисбатан қўлланилган қийноқ ва зўравонлик билан боғлиқ иккинчи ҳолатдир. Шу йилнинг январь ойида Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Чироқчи туман бўлимида калтакланиш натижасида 32 ёшли эркак вафот этди. Ушбу жиноятларни содир этишда гумонланган Чироқчи туман ички ишлар бўлимининг икки ходимига нисбатан жиноий иш қўзғатилди, Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари ўз хоҳишига кўра истеъфога чиқди. Гарчи 2018 йил июль ойида Самарқанд вилояти Каттақўрғон ИИБда содир этилган воқеадан сўнг (тезкор ходим томонидан аёл кишини оммавий таҳқирланиши) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бу каби нохуш ҳодисаларни аниқлаш ва олдини олиш, шунингдек, Ички ишлар органлари сафини «нопок ва тасодифий» ходимлардан тозалашга қаратилган қатъий чоралар кўрилишини маълум қилган эди, дейилади баёнотда. Таъкидланишича, бу ҳолатлар кўп жиҳатдан ўтган йилнинг декабрь ойида инсон ҳуқуқлари, шу жумладан Ўзбекистондаги вазият бўйича ўз хулосаларни эълон қилган БМТнинг Қийноқларга қарши қўмитасининг ҳам хавотирланишини тасдиқлайди. Ўзбекистон 160 дан ортиқ давлатлар қаторида БМТнинг Қийноқ ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ва жазога қарши Конвенциясининг иштирокчиси ҳисобланади. 2019 йил 28 ноябрда қабул қилинган Ўзбекистон бўйича якуний кузатувлар конвенцияни амал қилинишининг ҳам ижобий томонларини, ҳам асосий муаммоларини тавсифлайди. “Қўмита томонидан бир қатор ҳужжатларнинг қабул қилиниши ва чора-тадбирларнинг амалга оширилиши, жумладан “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги, “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги”ги қонунлар, “Жаслиқ” колониясининг ёпилиши, БМТнинг дин ёки эътиқод эркинлиги ҳамда судялар ва адвокатлар мустақиллиги бўйича махсус маърузачиларнинг республикамизга ташрифлари юқори баҳоланди. Шу билан бирга, қўмита ҳуқуқни муҳофаза қилиш, тергов ва жазони ижро этиш органларининг ташаббуси ва розилиги билан жиноий жараёнда фойдаланиш учун айбни тан олдириш ёки маълумот олишда қўлланилган қийноқ ва ғайриинсоний муомалада бўлиш ҳолатлари тўғрисидаги хабарлардан қаттиқ хавотирда эканлигини билдирди. Қўмита прокуратурага келиб тушган қийноққа оид шикоятлар 2017 йилга нисбатан 2018 йилда 10 баравар ортганига қарамай, қийноққа солганлик учун амалдорларга нисбатан қўзғатилган ишлар сони мутаносиб равишда ортмаганлигидан хавотирда. “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ ички ишлар органлари ўз вазифаларини фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш орқали амалга оширишлари белгилаб қўйилган. Шунингдек, қонунда ички ишлар органи ходимига қийноққа солиш, зўравонлик қилиш, бошқа шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситадиган тарзда муомалада бўлиш тақиқланиши, ички ишлар органининг ходими фуқарога қасддан оғриқ, жисмоний ёки маънавий азоб етказиладиган хатти-ҳаракатларга чек қўйиши шартлиги белгиланган. Бундан ташқари, 2018 йил 4 апрель куни Президент томонидан суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонуни имзоланган эди. Ушбу ҳужжатнинг энг муҳим ўзгаришларидан бири бўлиб ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомалада бўлганлик учун жавобгарлик чораларининг кучайтирилганлиги бўлган эди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги “Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб шахсни ушлаш, унга процессуал ҳуқуқларини тушунтириш, ҳимоячидан воз кечиш ҳаракатларини мажбурий тарзда видео тасвирга тушириш тартиби жорий этилиши белгиланган эди. Яна шу кундан бошлаб ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари зиммасига улар томонидан шахс ушланганидан сўнг унинг ушлангани ва ушлаб турилган жойи тўғрисида унинг оила аъзоларидан бирини, улар бўлмаган тақдирда эса, бошқа қариндошларини ёки яқин кишиларини дарҳол хабардор қилиш бўйича мажбурияти юкланиши белгиланган эди. Шу маънода тегишли идоралар томонидан қонунчиликнинг амалиётда тўғри ва ўз вақтида ижро этилиши ўта долзарб ҳисобланади. Хусусан, “Прокуратура тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, прокуратура идоралари жиноятчиликка қарши курашувчи идораларнинг қонунларни ижро этишларини назорат қилади, шунингдек, ушлаб турилганларни, қамоққа олинганларни сақлаш жойларида, жиноий жазолар ва бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чораларини ижро этиш вақтида қонунларга риоя этилиши устидан назорат амалга оширади. Шунингдек, вақтинча сақлаш ҳибсхоналари ва тергов изоляторлари ҳамда жазони ижро этиш муассасаларини видеокузатув воситалари билан жиҳозлаш муҳим аҳамиятга эга. Умуман, барча ички ишлар идораларида тергов ҳаракатларини аудио- ва видео қайд этиш тизимлари орқали олиб бориш тизимини йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ. Андижонда юз берган воқеа шуни кўрсатадики, соҳани ривожлантириш бўйича кўрилаётган чоралар етарли эмаслиги, аксинча ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тизимини тубдан ислоҳ қилиш лозимлиги, бунда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига сўзсиз риоя қилинишига, ички ишлар органлари фаолиятининг ҳисобдорлиги ва шаффофлигини таъминлашга, шу жумладан, парламент ва жамоатчилик назоратининг самарали механизмларини йўлга қўйиш ва энг асосийси, жамиятда қонун устуворлигини таъминлашга алоҳида урғу бериш кераклигини тақозо этади”, - дейилади “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати баёнотида.

Читайте также

Загрузка...

Загрузка...
Новости последнего часа со всей страны в непрерывном режиме 24/7 — здесь и сейчас с возможностью самостоятельной быстрой публикации интересных "живых" материалов из Вашего города и региона. Все новости, как они есть — честно, оперативно, без купюр.



News-Life — паблик новостей в календарном формате на основе технологичной новостной информационно-поисковой системы с элементами искусственного интеллекта, тематического отбора и возможностью мгновенной публикации авторского контента в режиме Free Public. News-Life — ваши новости сегодня и сейчас. Опубликовать свою новость в любом городе и регионе можно мгновенно — здесь.
© News-Life — оперативные новости с мест событий по всей Украине (ежеминутное обновление, авторский контент, мгновенная публикация) с архивом и поиском по городам и регионам при помощи современных инженерных решений и алгоритмов от NL, с использованием технологических элементов самообучающегося "искусственного интеллекта" при информационной ресурсной поддержке международной веб-группы 123ru.net в партнёрстве с сайтом SportsWeek.org и проектом News24.


Светские новости



Сегодня в Украине


Другие новости дня



Все города России от А до Я