КЕЛИНГ, КУЛИШАМИЗ, ТОҒА!..
* * *
АЁЛЛАРГА ФОЙДАЛИ МАСЛАҲАТ:
Агар эрингиз сизга 8 март байрамида «Эльдорадо» маиший техника воситасини совға қилган бўлса, яхшилаб ўйлаб кўринг. Текинга берилган иккинчи «Эльдорадо» кимга насиб қилдийкин?
* * *
Ўн тўрт яшар қиз онасидан сўради:
— Ойи, 8 март барча аёлларнинг байрамими?
— Ҳа, лекин 8 март куни аввал оналарни табриклаш лозим.
— Унда мени табрикланг, ойи!
* * *
Ўғил онасидан сўради:
— Ойи, совғани фақат Қорбобо тарқатади-а?
— Ҳа.
— Бизни Худо боқади, ростми?
— Рост.
— Болаларни лайлак олиб келади-а?
— Ҳа.
— Унда дадамни нега уйда олиб ўтирибмиз?
* * *
Бошлиқ ҳайдовчисидан сўради:
— Орқа ўриндиқда ўтирган малласоч қиз ким?
— Биласизми… Ҳозир ҳаммасини тушунтираман…
— Тушунтиришнинг ҳожати йўқ. Яхшиси, мени у билан тезроқ таништир!
* * *
Ҳайдовчи танишларига мақтаняпти:
— Мен машинамни шу қадар тез ҳайдайманки, кўчадаги симёғочлар теп-текис кўринади.
— Бу нима бўпти. Яқинда мен машинамда шунақанги зўр ағдарилдимки, орқадаги давлат рақамини кўрдим.
* * *
Грузин йўл патрул хизмати ходими машиналардан бирини тўхтатди. Ҳайдовчи бошқа миллат вакили эди.
— Қани, тушунтириш хати ёз. Сен тезликни оширдинг. Фақат тушунтириш хатини грузин тилида ёз.
— Ахир, мен грузин тилини билмайман.
— Менга қизиғи йўқ. Ёзасан.
Ҳайдовчи дафтарни қўлига олиб орасига битта эллик долларлик солди-да, грузинга узатди.
— Мана, биларкансан-ку! Энди қолган ярминиям ёз!
* * *
Чукча «Мерседес» сотиб олди. Аммо кўчага чиқибоқ машинани дарахтга урди. Секин машинадан тушаркан, ўзича ғудранди:
— Кўзи шунақанги катта машина-ю, дарахтни кўрмас экан-а!
* * *
Бир эркак такси тўхтатди. Рулда келишган қиз ўтирарди. Унга деди:
— Мени энг арзон фоҳишахонага олиб бор!
— Сиз ўша ердасиз.
* * *
Йўл патрул хизмати ходими «Мерседес»ни тўхтатди.
— Сиз ичгансиз. Қани, куҳ денг-чи!
Ҳайдовчи бунинг ўрнига битта юзталик доллар чиқарди.
— Негадир тушунмадим. Яна бир марта куҳланг!
Ҳайдовчи битта элликталик чиқарди.
— Йўқ, буниси ўхшамади. Биринчисидай куҳланг!
* * *
Хотин ҳайдовчилик гувоҳномасини олган куни эри ундан сўради:
— Машинага оид барча нарсаларни ўрганиб олдингми?
— Ҳа, ҳаммасини ўрганиб олдим. Лекин бир нарсага тушунмайман. Шунча от бизнинг кичкинагина машинамизга қандай қилиб сиғаркан?