Добавить новость
Март 2019 Апрель 2019 Май 2019 Июнь 2019 Июль 2019 Август 2019 Сентябрь 2019 Октябрь 2019 Ноябрь 2019 Декабрь 2019 Январь 2020 Февраль 2020 Март 2020 Апрель 2020 Май 2020 Июнь 2020 Июль 2020 Август 2020 Сентябрь 2020 Октябрь 2020 Ноябрь 2020 Декабрь 2020 Январь 2021 Февраль 2021 Март 2021 Апрель 2021 Май 2021 Июнь 2021 Июль 2021 Август 2021 Сентябрь 2021 Октябрь 2021 Ноябрь 2021 Декабрь 2021 Январь 2022 Февраль 2022 Март 2022 Апрель 2022 Май 2022 Июнь 2022 Июль 2022 Август 2022 Сентябрь 2022 Октябрь 2022 Ноябрь 2022 Декабрь 2022 Январь 2023 Февраль 2023 Март 2023 Апрель 2023 Май 2023 Июнь 2023 Июль 2023 Август 2023 Сентябрь 2023 Октябрь 2023
Ноябрь 2023
Декабрь 2023 Январь 2024 Февраль 2024 Март 2024 Апрель 2024 Май 2024 Июнь 2024 Июль 2024 Август 2024 Сентябрь 2024 Октябрь 2024 Ноябрь 2024 Декабрь 2024 Январь 2025 Февраль 2025 Март 2025 Апрель 2025 Май 2025 Июнь 2025 Июль 2025 Август 2025 Сентябрь 2025 Октябрь 2025 Ноябрь 2025
Декабрь 2025
Январь 2026
Февраль 2026
Март 2026 Апрель 2026
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Поиск города

Ничего не найдено

Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусга 1 йил тўлди

0 12
Ўзбекистон Республикаси Президенти 2019 йилнинг 19 март куни илгари сурган 5 та муҳим ташаббуси доирасида ўтган 1 йил мобайнида юртимиз умумтаълим мактабларида турли тўгараклар фаолияти йўлга қўйилди. Мазкур 5 ташаббуснинг 1 йиллиги муносабати билан Халқ таълими вазирлиги томонидан ҳар бир йўналиш бўйича амалга оширилган ишлар хусусида тўхталиб ўтамиз. Бугунги кунда Республикамизда 9942 та умумтаълим мактаблари фаолият юритаётган бўлса, уларда 6 миллиондан ортиқ ўқувчилар таълим олмоқда. Шуни таъкидлашимиз жоизки, Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 ташаббус республикадаги барча таълим муассасаларигача кириб борди. Хусусан, таълим муассасаларининг 2,9 миллион нафар ўқувчилари тўгаракларга жалб қилинди. Жумладан, ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга қаратилган биринчи ташаббус доирасида 779 563 нафар ўқувчилар тўгаракларда иштирок этишмоқда. Бундан ташқари, мактабларда 2108 та ҳаваскор ёшлар театр студиялари ташкил этилиб, 198 698 нафар ўқувчилар жалб этилди. Ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган иккинчи ташаббус доирасида эса, умумтаълим мактабларининг 1,1 миллиондан ортиқ ўқувчилари спорт тўгаракларига қатнашмоқда. Шунингдек, мазкур йўналиш доирасида ташкил этилган турли спорт мусобақаларига ўқувчилар фаол иштирок этмоқда ва барча таълим муассасалари қамраб олинмоқда. Шунингдек, АҚШнинг “One-on-one basketball” компаниясининг “Harlem globetrotters” жамоасининг T.E.A.M.up дастури асосида 3 минг нафар ўқувчилар учун маҳорат сабоқлари ташкил этилди. Учинчи ташаббус – аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган бўлиб, ушбу ташаббус доирасида шу кунга қадар 444 607 нафар ўқувчиларимиз тўгаракларга жалб қилинди. Шу билан бир қаторда, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида “Intech Robotics” МЧЖ ва “Innovative Service” МЧЖ компаниялари билан “Баркамол авлод” республика ўлкашунослик ва экология марказида RoboCraft робототехника курслари ҳамда “Баркамол авлод” республика техник ижодиёт марказида Robotrek инженер-конструктор, робототехника тўгараклари фаолияти йўлга қўйилиб, 520 нафар ўқувчи-ёшлар жалб этилди. Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган тўртинчи ташаббус доирасида ташкил этилган китобхонлик клубига 264 минг ўқувчилар аъзо бўлди. Қолаверса, республикамизда ташкил этилган “Book challenge” доирасида 600 мингдан ортиқ китоблар умумтаълим мактабларига совға қилинди. Хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалаларини назарда тутилган бешинчи ташаббус доирасида ўқувчи-қизларнинг жамиятдаги фаоллиги ошириш, маънавиятини янада юксалтириш, иқтидорли қизлар сафини кенгайтириш, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида жамоатчилик асосида таълим муассасаларида “Қизларжон” клублари ташкил этилди ва унда 377 762 нафар ўқувчи-қизлар аъзо бўлди. Клуб етакчилари томонидан "Тенгдош-тенгдошга" шиори остида олиб борилаётган тарғибот ва тушунтириш ишларига алоҳида эътибор қаратилиб, ҳар бир қиз илғор ўқувчилар сафида юришга, ўқишда, жамоат ишларида фаол бўлишга интилмоқда. Бундан ташқари, Халқ таълими вазирлиги томонидан 2019 йил октябрь-декабрь ойларида “5 ташаббус мактабда” фестивали ташкил этилиб, фестивалга 2,6 млн. нафар ўқувчилар жалб этилди. Мазкур фестивалда ғолибликни қўлга киритган таълим муассасаларга спорт анжомлари, мусиқа асбоб-укалари топширилди. Шу ўринда алоҳида эътироф этиш жоизки, Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусни таълим муассасалари ва ўқувчи-ёшлар орасида кенг тарғиб қилишда маҳаллий ҳокимликлар томонидан ҳам 45,1 млрд. сўм ҳомийлик маблағлари ажратилди. Ҳозирда бешта муҳим ташаббус доирасида юртимиз умумтаълим мактабларида ташкил этилган турли тўгараклар намунали фаолият олиб бориш билан бир қаторда, ўзининг натижасини бермоқда. ОБЪЯВЛЕНИЯ Утерянный кадастр # 1724413-10-0304 на имя Бабаджанова Т.В. Считать не действительным Бабаджанова Татьяна Васильевна паспорт АА 3515755 выданный 06.12.2013 Юнусабадским РОВД прописка Юнусабад 7 - 3 - 2

Читайте также

Загрузка...

Загрузка...
Новости последнего часа со всей страны в непрерывном режиме 24/7 — здесь и сейчас с возможностью самостоятельной быстрой публикации интересных "живых" материалов из Вашего города и региона. Все новости, как они есть — честно, оперативно, без купюр.



News-Life — паблик новостей в календарном формате на основе технологичной новостной информационно-поисковой системы с элементами искусственного интеллекта, тематического отбора и возможностью мгновенной публикации авторского контента в режиме Free Public. News-Life — ваши новости сегодня и сейчас. Опубликовать свою новость в любом городе и регионе можно мгновенно — здесь.
© News-Life — оперативные новости с мест событий по всей Украине (ежеминутное обновление, авторский контент, мгновенная публикация) с архивом и поиском по городам и регионам при помощи современных инженерных решений и алгоритмов от NL, с использованием технологических элементов самообучающегося "искусственного интеллекта" при информационной ресурсной поддержке международной веб-группы 123ru.net в партнёрстве с сайтом SportsWeek.org и проектом News24.


Светские новости



Сегодня в Украине


Другие новости дня



Все города России от А до Я