БИ-ИР КУЛИШМАЙМИЗМИ, ТОҒА?..
* * *
Квартирада телефон жиринглади. Эркак гўшакни кўтарди ва қуйидагиларни эшитди:
— Азизим, биз ўғилли бўлдик!
— Худойим-ей, қандай бахт!.. Кечирасиз, ким гапиряпти?
* * *
Икки енгилтабиат қиз фикр алмашишяпти:
— Менга қара, кеча зўр мижозга дуч келдим.
— Хўш, хўш?.. Гапириб бер-чи!
— Хуллас… У тун бўйи берилиб хуррак отди.
* * *
Грузин кўчада кетаётиб, келишган бир қизни кўриб қолди ва танишишга қарор қилди.
— Яхши қиз, бугун ҳаво яхши-а?
Қиз индамади.
— Кеча ҳаво ёмон эди, ёмғир ёққанди.
Қиз яна индамади.
— Яхши қиз, қизиқ, эртага ҳаво қандай бўларкан-а?
Қиз шартта орқасига ўгирилиб жавоб қилди:
— Мен-чи, фоҳишаман, об-ҳаво маълумоти бюроси эмасман!
* * *
Йигит севган қизига деди:
— Неча кундан бери бўса бермайсан. Тошмисан?
— Сиз-чи? Шол бўлганмисиз?
* * *
Йигит қизга севги изҳор қиляпти:
— Азизам, мен дўстим Жаҳонгир каби бадавлат эмасман. Чет элларда қўша-қўша уйларим, чўнтагим тўла долларларим йўқ. Лекин сени жонимдан ортиқ севаман!
— Мен ҳам сизни севаман… Айтганча, ўша Жаҳонгир деган дўстингиз билан таништириб қўймайсизми?
* * *
Оқшом. Йигит севгилисини қучиб деди:
— Жоним! Мен сени севаман!
— Вой, нима қиляпсиз? Ҳозир бақираман!
— Ие, бақирсанг, ота-онанг учрашаётганимизни билиб қолишади-ку!
— Вой, қуриб кетсин! Буёғини ўйламабман-ку!
* * *
Йигит:
— Билмадим, сизнинг муҳаббатингизни қозона олармиканман?
Қиз:
— Бу ўзингизга боғлиқ. Шу кунгача кўпчилик менинг муҳаббатимни қозона олган.
* * *
Эркак:
— Майли, яхши йигит, қизимни сиз билан дискотекага жўнатаман. Аммо билиб қўйинг, менинг қизим жуда тарбия кўрган қизлардан. Уч кун ичида уйда бўлиши шарт!
* * *
Хотин жазмани билан уйда ўтирганди. Эри келиб қолди-ю, жазманини шкафга беркитди. Жазман ярим тунгача шкафда ўтириб, охири зериккач, секин аёллар пальтосини кийди-да, ташқарига чиқди. Ана шунда аёлнинг эри уйғониб кетиб, сўради:
— Кимсан?
— Куяман.
— Унда нега хотинимнинг пальтосини кийиб олдинг.
— Ҳозирча қорним тўйди. Уйда ерман.
* * *
Икки дугона суҳбатидан:
— Биласанми, мен чет элдан келтирилган диванимизни сотиб юбормоқчиман.
— Нега?
— Ўша диванга қарадим дегунча, эримга қилган хиёнатларим ёдимга тушади.
— Уф-ф! Агар эримга қилган хиёнатларимни эслатаверади десам, менинг уйимда ҳеч вақо қолмаган бўларди.