Добавить новость
Март 2019 Апрель 2019 Май 2019 Июнь 2019 Июль 2019 Август 2019 Сентябрь 2019 Октябрь 2019 Ноябрь 2019 Декабрь 2019 Январь 2020 Февраль 2020 Март 2020 Апрель 2020 Май 2020 Июнь 2020 Июль 2020 Август 2020 Сентябрь 2020 Октябрь 2020 Ноябрь 2020 Декабрь 2020 Январь 2021 Февраль 2021 Март 2021 Апрель 2021 Май 2021 Июнь 2021 Июль 2021 Август 2021 Сентябрь 2021 Октябрь 2021 Ноябрь 2021 Декабрь 2021 Январь 2022 Февраль 2022 Март 2022 Апрель 2022 Май 2022 Июнь 2022 Июль 2022 Август 2022 Сентябрь 2022 Октябрь 2022 Ноябрь 2022 Декабрь 2022 Январь 2023 Февраль 2023 Март 2023 Апрель 2023 Май 2023 Июнь 2023 Июль 2023 Август 2023 Сентябрь 2023 Октябрь 2023
Ноябрь 2023
Декабрь 2023 Январь 2024 Февраль 2024 Март 2024 Апрель 2024 Май 2024 Июнь 2024 Июль 2024 Август 2024 Сентябрь 2024 Октябрь 2024 Ноябрь 2024 Декабрь 2024 Январь 2025 Февраль 2025 Март 2025 Апрель 2025 Май 2025 Июнь 2025 Июль 2025 Август 2025 Сентябрь 2025 Октябрь 2025 Ноябрь 2025
Декабрь 2025
Январь 2026
Февраль 2026
Март 2026 Апрель 2026
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Поиск города

Ничего не найдено

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” ҳудудлардаги ижтимоий муаммоларни ҳал этишга қаратилган мулоқотлар ўтказмоқда

0 41

Сергели туман ҳокимлигида O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси “Аёллар қаноти” ва партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси томонидан Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини хотин-қизларга тушунтириш ва унда белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъмишлаш масалаларига бағишланган амалий мулоқот ташкил этилди.

Тадбирда партиянинг Тошкент шаҳар, туман кенгашлари вакиллари, маҳаллий кенгаш депутатлари, туман ҳокимлиги, тадбиркор, ишбилармон хотин-қизлар, аҳоли вакиллари иштирок этишди.

Мулоқотда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов иштирок этиб, Мурожаатномада барча соҳалар қатори ижтимоий соҳани янада ривожлантириш, хусусан халқимиз учун фаровон ва муносиб турмуш шароитини яратиб бериш, ҳудудлардаги ижтимоий муаммоларни ҳал этишга, айниқса, ёшлар ва аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга устувор аҳамият қаратилиши борасида аниқ вазифалар белгилаб берилганини таъкидлади.

Қайд этилганидек, юртимизда кам таъминланган, етарли даромад манбаига эга бўлмаган аҳоли қатламлари ҳам мавжуд бўлиб, уларнинг даромадларини оширишда аҳоли ўртасида замонавий ишбилармонлик ва бизнес кўникмаларини шакллантириш орқалигина юксак мақсадларга эришиш мумкин.

Шуларни ҳисобга олган ҳолда жорий йилда ҳудудлардаги ижтимоий муаммоларни ҳал этишга, айниқса, ёшлар ва аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга устувор аҳамият қаратилади, микромолия хизматлари ва молиявий ресурсларга, давлат харидларига кенг йўл очиб берилади. Бундай чоралар орқали одамларимизда тадбиркор бўлишга иштиёқ ва ишонч ортади, улар кўпроқ даромад олишга интиладиган бўлади. Шунингдек, меҳнат бозорида тенг рақобатлаша олмайдиган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз фуқаролар билан тизимли иш олиб бориб, уларни касбга қайта тайёрлаш орқали муносиб иш жойи билан таъминлаш кўзда тутилмоқда. Ушбу мақсадлар учун 700 миллион доллар жалб қилинадиган бўлди. Бундан ташқари 5,5 минг нафар хотин-қизнинг кичик бизнес йўналишидаги лойиҳаларига 100 миллиард сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратилади, 1 минг 576 нафар хотин-қизга янги уй-жойларга эга бўлиши учун бюджет ҳисобидан бошланғич бадал тўлаб берилади. Бу эса мамлакатимизда хотин-қизларга қаратилаётган юксак эътиборнинг наъмунасидир.

– Мурожаатномада белгилаб берилган бу каби вазифалар ижросини таъминлашда партия “Аёллар қаноти” олдида ҳам катта масъулият юклайди, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Мавлуда Хўжаева. – Партия хотин-қизларни, уйда ўтирган аёлларни, ёшларни тадбиркорлик фаолиятларини бошлашларига яқиндан кўмаклашиш, имтиёзлар бериш ва шу орқали минг-минглаб янги иш ўринларини яратишни мақсад қилган. Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож опа-сингилларимизни Хотин-қизлар тадбиркорлик марказларида 5 та муҳим ташаббус доирасида қисқа ўқув курсларида ўқитиш йўлга қўйилади. Бу саъй-ҳаракатларни амалга оширишда партия тажрибали тадбиркорлар, ишбилармонлар, фермерлар ёрдамига таянган ҳолда амалга оширади.

Очиқ мулоқотда партия ва унинг Қонунчилик палатасидаги фракцияси Мурожаатномада қайд этилган ижтимоий тадбиркорлик асослари ва уни рағбатлантириш чоралари тўғрисида тегишли қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда фаоллик кўрсатиши, ушбу қонун лойиҳасини аҳоли кенг қатламлари орасида муҳокама қилган ҳолда аниқ таклифлар олиш лозимлиги таъкидланди.

Тадбирда иштирок этган тадбиркорлар, ишбилармонлар, аҳоли вакиллари депутатлар билан мулоқотда бўлиб, тадбиркорликларини бошлаши учун ер олиш, кредит ажратиш, ўқув курслари ташкил қилиш, ишга жойлашиш каби тадбиркорлик фаолиятига оид қатор таклифлари, фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди.

Мулоқот доирасида Сергели туманида фаолият юритаётган ишбилармон хотин-қизларнинг маҳсулотлар кўргазмаси ҳам ташкил этилди. Тадбирнинг натижадорлигини ошириш мақсадида пойтахтлик тадбиркорлар томонидан бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилиб, тумандаги ишсиз хотин-қизларнинг 30 нафари ўзлари қизиққан йўналишлари бўйича ишга жойлашди.

Мухтасар айтганда, давлатимиз раҳбарининг Мурожаатномасида белгилаб берилган устувор вазифаларни сидқидилдан амалга ошириш, энг чекка ҳудудларгача кириб бориб, хотин-қизларга ишбилармонлик, тадбиркорлик муҳитини шакллантириш, даромадларини янада ошириш ва бу орқали минг-минглаб аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш энг олий мақсадлардан бири саналади. Партия ана шу мақсадлар йўлида ўзининг бор куч ва имкониятини тўлиқ сафарбар этади.

O‘zLiDeP  матбуот хизмати


Читайте также

Загрузка...

Загрузка...
Новости последнего часа со всей страны в непрерывном режиме 24/7 — здесь и сейчас с возможностью самостоятельной быстрой публикации интересных "живых" материалов из Вашего города и региона. Все новости, как они есть — честно, оперативно, без купюр.



News-Life — паблик новостей в календарном формате на основе технологичной новостной информационно-поисковой системы с элементами искусственного интеллекта, тематического отбора и возможностью мгновенной публикации авторского контента в режиме Free Public. News-Life — ваши новости сегодня и сейчас. Опубликовать свою новость в любом городе и регионе можно мгновенно — здесь.
© News-Life — оперативные новости с мест событий по всей Украине (ежеминутное обновление, авторский контент, мгновенная публикация) с архивом и поиском по городам и регионам при помощи современных инженерных решений и алгоритмов от NL, с использованием технологических элементов самообучающегося "искусственного интеллекта" при информационной ресурсной поддержке международной веб-группы 123ru.net в партнёрстве с сайтом SportsWeek.org и проектом News24.


Светские новости



Сегодня в Украине


Другие новости дня



Все города России от А до Я