БИ-ИР КУЛИШМАЙМИЗМИ, ТОҒА?..
* * *
Эр газетада қайсидир машҳур актриса спортчига турмушга чиққани ҳақидаги хабарни ўқиб хотинига деди:
— Нега қаёқдаги анқов, аҳмоқ эркакларга дунёнинг энг гўзал қизлари учрайди-а?
Хотин эрига меҳр билан боқиб, сўнгра ўзини кўзгуга солиб деди:
— Раҳмат, азизим!
* * *
Ярим кечаси хотин эрини уйғотиб сўради:
— Каравот остида сичқон ниманидир қитирлаётгандай бўляптими?
— Нима қилай шунга? Миёвлайми?
* * *
Эшик қўнғироғи жиринглади.
— Кечирасиз, мен янги бассейн учун хайрия йиғиб юргандим.
— Гап йўқ, ҳозир бир челак сув олиб чиқиб бераман.
* * *
Болакай дадасидан сўради:
— Дада, ички иштонимнинг қаери олди, қаери орқаси?
— Сенга юз марта айтганман. Оқ доғли томони олди. Сариқ доғлиси орқаси.
* * *
Врач кичкинагина болага укол қиляпти. У йиғлай бошлаганди, врач юпатишга тушди.
— Қара, пашша! Ҳов ана!..
Укол тугаши билан болакай югуриб онасига ёпишди.
— Ойи, пашша орқамни чақиб қочди!
* * *
Беш яшар бола кўчада конфет еб ўтирганди. Бир аёл ўтиб қолди.
— Хола, конфет ейсизми?
— Майли.
— Хўш, мазалимикан?
— Жудаям.
— Қизиқ, унда итим нега тупуриб ташладийкин?
* * *
Балиқчи олтин балиқ тутиб олди. Балиқ сўради:
— Учта тилагингни айт, бажо келтираман!
— Менга темир-терсак заводи, зўр машина ва кўп хонали квартира ҳозирла!
— Кредитга оласанми, ё нақдигами?
* * *
— Тошматвой, мана бу топишмоқни топ-чи! Ҳамма нарсани билади, ҳамма нарсани кўриб туради, ҳамма нарсани эшитиб туради. У ким?
— Қўшнимиз Орзи хола.
* * *
Фойдали маслаҳат:
— Агар квартирангиздаги кранлардан сув томчилаётган бўлса, уста чақириб овора бўлманг! Пастдаги қўшнининг ўзи чақириб келади.
* * *
Эркак қўшнисиникига кирса, тухумни ғалати тарзда қовураяпти. Олдида учта плита. Тухум солинган идишни гоҳ унисига, гоҳ бунисига қўяди…
— Қўшни, тухум қовуришнинг янги усулини топдингизми дейман? — сўради у.
— Э, қанақа усул?.. Монтёр ярамас менинг уйимга светофорнинг токини улаб кетибди.