БИ-ИР КУЛИШМАЙМИЗМИ?..
***
Бешинчи синфда ўқийдиган бола қўл телефонидан синфдошига қўнғироқ қилди.
— Бизникига кел, шахмат ўйнаймиз!
— Иложим йўқ. Мен бандман.
— Нима қиляпсан?
— Мени жазолашди, бурчакда турибман.
***
Енгилтабиат аёл ўйнаши уйига кириши билан деди:
— Азизим, мен ҳомиладорга ўхшайман. Бола кимданлигини билмадим-у, аммо сизни кўрсам кўнглим ағдарилиб кетяпти.
***
Қиз газетага эълон берди:
“Сеҳргар эркакни излаяпман. Эртакчилар безовта қилишмасин!”
***
Эр ишга кетаётиб хотинидан сўради:
— Азизам, бугун қайси пайпоғимни кийсам экан-а? Тоза-ю, йиртилганиними, кирланган-у йиртилмаганиними?
***
Эр хотинига деди:
— Бугун овқат тайёрлаб қўйгин, ишхонамдаги дўстларим келишади!
— Хўп, овқатни дўстларингиз яна қайтиб келадиган қилиб тайёрлайми, ё қайтиб қорасини кўрсатмайдиган қилиб тайёрлайми?
***
Яқин дўсти йигитдан сўради:
— Хўш, шайтоннинг йўлига кирмай қўйдингми? Шайтони лаинни ҳайдаб солдингми?
— Иложим йўқ, дўстим, ахир у билан орамизда уч фарзанд бор!
***
Хотин эрига деди:
— Тўйгача совға-саломларга кўмиб ташлагандингиз. Мана, тўй ҳам ўтди, нега совға беришни тўхтатдингиз?
— Хотин, сен балиқчи балиқни тутгач, қармоққа яна чувалчанг илганини кўрганмисан?
***
Йигит севгилисига СМС хабари ёзяпти:
— Жоним, сен учун бутун бошли океаннинг у соҳилидан бу соҳилигача дам олмасдан сузиб ўтишга, тоғларни толқон қилишга, осмондаги ойни тутиб қўлингга тутқазишга ҳам тайёрман!
— Вой, унда тезроқ кела қолинг меникига, азизим!
— Бўпти, ташқарида жала қуйяпти, тинсин, етиб бораман.
***
Врач беморга деди:
— Манави таблетканинг икки донасини кечқурун ётишдан олдин ичасиз. Агар эрталаб уйғонсангиз, яна иккитасини ичиб олинг!
***
Муаллима бешинчи синф ўқувчисидан сўради:
— Тасаввур қил, киссангда 1000 сўм пулинг бор. Сен дадангдан яна 1000 сўм сўрадинг. Ҳаммаси бўлиб киссангда неча пул бўлади?
— 1000 сўм.
— Оббо, сен-чи, Қўшмат, математикани умуман билмайсан!
— Устоз, сиз менинг дадамни билмайсиз.