КУН КУЛГИСИ…
* * *
Муаллима ўқувчилардан «ажойиб» сўзи иштирокида гап тузишни сўради.
Ойша:
— Кеча дадам ойимга янги кўйлак олиб берди. Ойим бу кўйлакда ажойиб эди.
Сурма:
— Бувижоним ажойиб тортлар пиширишни билади.
Эшмат:
— Кеча кечки овқат пайтида опам ҳомиладорлигини айтиб қолди. Унга жавобан дадам «Ажойиб, ажойиб!» деб қичқирди.
* * *
Солиқчи бозорда сотувчиларнинг ҳужжатларини текширяпти. Балиқчига яқин келиб сўради:
— Бу балиқларнинг ҳужжати борми?
— Нима? Балиқда ҳужжат нима қилсин? Ё ўлими ҳақидаги гувоҳномасини олиб келайми?
* * *
Қиз кечқурун шаҳар айланишга ёлғиз кетаётган дугонасига маслаҳат берди:
— Мабодо бирор йигит сенга тегажоғлик қилиб, «Яхши қиз, бугун кечқурун бўшмисиз?» деб сўраса, сен «Олдин венеролог қабулига кириб чиқишим керак, кейин бўшман» деб жавоб бергин!
* * *
— Дугонажон, сенинг эринг ҳам бирор марта кечқурун уйга келмай қолганми?
— Ҳа, бу воқеа олти йил бурун содир бўлганди… Балки қайтиб қолар…
* * *
— Қизим, ошхонага ўтиб, беш-олтита сопол товоқчалардан олиб кел!
— Нима қиласиз шунча товоқни?
— Даданг билан гаплашиб олишимиз керак.
* * *
Замонавий эртакдан.
— Дадажон, менга сафардан қирмизи атиргул олиб кели-инг!
— Қизим, жуда эзвординг-да! Ҳали бир пайтлар сенга олиб келган мўъжизали гиёҳнинг жазосини ўтаб бўлганим йўқ-ку!
* * *
Хотин иштиёқ билан кечки овқат тайёрлади. Бир косага қоврилган товуқ гўшти, бошқа косага қўзичоқнинг қоврилган гўштини кўкатларга буркаб столга тортди. Эр индамай келиб овқаттларни тушира бошлаганди, хафақон оҳангда сўради:
— Дадаси, овқат мазали бўлибдими?
— Ҳа.
— Унда овқатимни мақтаб қўймайсизми?
Эр, иккала косани ёнма-ён қўйди-да, уларга қараб деди:
— Азиз овқатлар, жудаям мазали экансиз!
* * *
Эр хотинидан сўради:
— Азизам, нега мен берган совғани кўксингга босиб юрмайсан-а?
— Азизим, сиз берган ўша совғани 9 ой кўксимга босиб юрганман. Ҳозир оёғи чиқиб қолди, ўзи юра олади.
* * *
Психолог эркакка деди:
— Хотинингиз билан жанжаллашганда, ундан баландроқ бўлишга урининг.
— Уриниб кўрганман.
— Қанақасига?
— Шунақасига. Шкафнинг устига чиқволиб жанжаллашганман.
* * *
Болакай отасига деди:
— Дада, сизга иккита саволим бор.
— Айт.
— Биринчи саволим: Сиз менга одатдагидан кўпроқ пул беришингиз мумкинми? Иккинчиси: Нега мумкин бўлмасин?