КУН КУЛГИСИ…
* * *
Беш яшар болакай онасидан сўради:
— Ойи, болалигингизда компьютерингиз бўлганми?
— Йўқ.
— ДВД ингиз-чи?
— Йўқ.
— Қўл телефонингиз-чи?
— Йўқ.
— Ойи, динозаврни кўрганмисиз?
* * *
Қиз онаси ҳақида шундай ўйлайди:
5 ёшда:
— Менинг ойим ҳамма нарсани билади!
15 ёшда:
— Ойим ҳамма нарсаниям билавермайди!
18 ёшда:
— Э, ойим ниманиям биларди?!.
30 ёшдан сўнг:
— Эҳ, ўшанда ойимга қулоқ солсам бўларкан!
* * *
Хотин эрини ахлат ташлаб келиш учун юборди. Эр кўчага шиппак, уй халатида чиқиб кетди ва улфатларини учратиб қолди. Хуллас, эрталабгача кайф-сафо қилишди. Эр эрталаб уйга кириб келди-да, хотинига деди:
— Қара, хотин, ярамаслар ахлат ташлайдиган идишни шаҳарнинг нарига четига олиб бориб ташлашибди-я!
* * *
Эркак кўчада ҳаммаёғи кўкарган дўстини учратиб қолиб сўради:
— Нима бўлди?
— Калтак едим.
— Нима сабабдан?
— Акса ургандим.
— Йўғ-э! Қаерда акса урдинг?
— Бировнинг уйида, шкаф ичида.
* * *
Ёши саксондан ошган кампир кўчада болалар аравачасини кўриб қолди-да, аравача етаклаб кетаётган жувонга кулимсираб қўйиб, ичкарига кўз ташлади ва деди:
— Вой, бу эгизакларнинг ажойиблигини! Иккаласиям ўғилми?
— Йўқ, биттаси ўғил холос. Иккинчиси қовун, холажон, қовун!
* * *
Шаҳарлик болакай яна қишлоқда яшовчи бувисиникига келди. Бувиси ундан сўради:
— Яна ота-онанг жанжаллашдими?
— Ҳа, ойим курортдан қандайдир триппер деган нарсани совғага олиб келган экан. Дадамга совға қилди, дадам Тошмат амакига, у эса бошқа қўшнисига совға қилибди. Энди ҳаммалари бир-бирлари билан уришишяпти. Тушунмадим. Ойим ё совғани кам олиб келган, ё ҳаммага баравар тарқатмаган.
* * *
Операция столида қайнота ётибди. Жарроҳ унинг куёви. Қайнота куёвга деди:
— Ўғлим, операцияни бошлашдан олдин бир нарсани билиб қўй, башарти қайнонанг бева бўлиб қолса, албатта сенинг ҳовлингга кўчиб ўтади.
* * *
Муаллима ўқувчидан сўради:
— Тез жавоб бер! Бешни саккизга қўшсак, неча бўлади?
— Йигирма уч.
— Нотўғри, ўн уч бўлади.
— Ахир, ўзингиз тез жавоб беришимни талаб қилдингиз, нотўғри жавоб беришимнимас!
* * *
— Яхши қиз, кечирасиз-у, аммо бир нарсани айтаман. Сиз жудаям гўзалсиз!
— Кечирим сўрашингизга сира ҳожат йўқ. Бунда сиз айбдор эмассиз.
* * *
— Сенми уйқудаги соҳибжамол?
— Ҳа.
— Нега унда жуда хунуксан?
— Чунки ҳозиргина уйқудан уйғондим.