КУН КУЛГИСИ…
* * *
— Дада, гўшт еса одам қариб кетадими?
— Ҳа, лекин фақат 80 ёшдан кейин қарийди.
— Гўшт емаса-чи?
— Унда 40 ёшдан кейин қарийди.
* * *
Қари еврей Загс бўлимига келиб исм-фамилиясини ўзгартиришларини илтимос қилди. Загс ходими ундан сўради:
— Нима зарурати бор? Барибир яқин орада ҳалигидай… Нариги дунёга равона бўлсангиз…
— Биламан, аммо яқинда эски қабртош топиб олгандим. Шунчаки ташлаб юборгим келмаяпти.
* * *
Эр атайин асабига тегиш учун хотинининг саволларини такрорлай бошлади:
Хотин:
— Овқатландингизми?
Эр:
— Овқатландингизми?
Хотин:
— Асабимга тегманг!
Эр:
— Асабимга тегманг!
Хотин:
— Сизни севаман, жоним!
Эр:
— Овқатландим, хотин, овқатландим!
* * *
Гул дўконида.
— Синглим, менга икки дона атиргул беринг!
— Нима, бошингизга кулфат тушдими?
— Йўқ, хотиним иккита.
* * *
Ҳасадгўй вафот этиш палласида яқинларини чақириб деди:
— Ука, эсингдами, сени севимли ишингдан ҳайдашганди. Мен бошлиқларингни шунга кўндиргандим. Синглим, эслайсанми, бир пайтлар сени милиционерлар қамаб қўйишган? Ўшандаям мен сабабчи бўлгандим. Кечиринглар! Илтимос, ўлганимдан кейин оёғимни ерга қаратиб қандилга осиб қўйинглар!
Эркак оламдан ўтди. Яқинлари уни васият қилганидек, оёғини ерга қаратган ҳолда қандилга осиб қўйишди. Шу тобда эшик шарақлаб очилиб, милиционерлар кириб келишди.
— Ҳозиргина бизга шикоят қилишди. Шикоятда айтилишича, марҳумнинг мурдаси қандилга осиб қўйилибди. Мурдани масхаралаётган экансизлар!
* * *
Йигит хунуккина бир қиз билан лифтда қамалиб қолди. Қиз деди:
— Менга қаранг, агар менга тегинсангиз, бақираман!
Йигит:
— Мен ҳам!
* * *
Қайнона келинини уришяпти:
— Пол ювишни, уй йиғиштиришни билмайсан. Пиширган овқатингни еб бўлмайди. Сенинг ёшингда…
— Ойижон, менинг ёшимда-чи, сиз уч эрни ерга қўйиб улгургансиз.
* * *
Назорат иши ёзиш пайтида саккизинчи синф ўқувчиси партадошини туртиб деди:
— Муаллимамиз жа кетворган-а?
Шунда муаллима танбеҳ берди:
— Тошмат, ҳадеб пичир-пичир қилаверма! Эшматнинг ўзи ҳаммасини яхши билади.
* * *
— Азизим, сизга мени Худонинг ўзи юборган-а?
— Ҳа, шундай. Аммо қайси гуноҳларим учун юборган экан? Сира тушунмайман.
* * *
Катта кўча юзида беҳуш эркак ётибди. Унга турли миллат вакиллари турлича муносабатда бўлишади. Масалан:
Ўзбек аёли:
— Молдай ичибди-я, ярамас! Ётишини қаранглар! Уйда болалари оч ўтиргандир!?.
Немис аёли:
— Вой, манави одам ўзини ёмон ҳис қиляпти! «Тез ёрдам» чақиринглар!!!
Француз аёли:
— Ие, бу эркак кимга қарашли экан-а? Ҳеч кимга? Такси! Такси!