КУН КУЛГИСИ…
***
Беш яшар болакай дадасидан сўради:
— Дада, ойим сизга нима учун керак?
— Нимага керак бўларди? Ҳаётимнинг мазаси асалдай ширин бўлиб кетмаслиги учун.
***
Эр-хотин кечаси каравотда чалқанча ётибди. Хотин ўйлаяпти:
— Эримнинг кўнгли совияпти шекилли мендан. Негадир илгаригидек қадамига бўса олишни йиғиштирган. Наҳотки, бошқасини топиб олган бўлса?..
Эр ўйлаяпти:
— Шифтда пашша юрибди… Қизиқ… Шу пашша шифтда қандай йиқилмасдан юра оларкин-а?..
***
Болакай дадасидан сўради:
— Дада, “шоҳобча” нима?
— Шоҳобчами? Мана, масалан, сенинг тувагинг бор-а?
— Ҳа.
— Ўша тувагинг унитазимизнинг шоҳобчаси ҳисобланади.
***
Хотин:
— Азизим, агар мен ҳов анави дарёга ўзимни отсам, мени чўкишдан қутқариб қолармидингиз?
Эр:
— “Ҳа” десам, сакрармидинг?
***
Кўп болали эркак хотини ва болалари билан ресторанда кечки овқатни тановул қилиб бўлгач, официанткани чақириб сўради:
— Стол устидаги қолган овқатларни пакетга солиб бера оласизми? Итимга берардим.
— Албатта.
Шунда болалари бор овозда қичқиришди:
— Ура, ит сотиб оларканмиз!!!
***
Болалар боғчасида тарбиячи тарбияланувчиларни олтигача санашга ўргатяпти. Ҳамма санади. Эшмат тарбиячига деди:
— Мен олтидан кейингилариниям санашни биламан.
— Қани, сана-чи!
— Етти, саккиз, тўққиз, дама, корол, туз…
***
Болалар боғчасида “Сен қандай пайдо бўлгансан?”, деган саволга тарбияланувчилар жавоб беришяпти:
Тошмат:
— Мени Лайлак олиб келган!
Эшмат:
— Мени карамнинг ичидан топиб олишган!
Қўшмат:
— Менинг ота-онам бадавлат эмас. Ҳамма ишни дадамнинг ўзи бажаради!
***
Хотин эридан сўради:
— Азизим, менинг кўзларим мовий денгизни эслатадими?
— Ҳа.
— Сочларим шаршарага ўхшайдими?
— Ҳа.
— Лабларим атиргул ғунчаси каби гўзалми?
— Албатта.
— Оҳ, хушомад қилганингизда менга шунчалар ёқасизки…
***
Янги бойнинг ўғли севган қизини онасига таништиряпти:
— Ойи, бу Шаҳноза. Ажойиб тортлар, пироглар пиширади, ош дамлашни қийиб қўяди, уй йиғиштиришда унга тенг келадигани йўқ.
— Жуда яхши, ўғлим. Кунига 20 доллардан тўлайман. Сешанба, жума кунлари ишлайди.
***
Хотин энди-энди уйқуга кетаётган эрини туртиб деди:
— Ишонасизми, Африкадаги қайсидир қабила эркаклари хотинларини сотишаркан. Айтинг, сиз ҳам мени сотган бўлармидингиз?
— Бу нима деганинг, жоним? Мен сени текинга берворардим, текинга!
О. ҲАЙИТ тайёрлади