Добавить новость
Март 2019 Апрель 2019 Май 2019 Июнь 2019 Июль 2019 Август 2019 Сентябрь 2019 Октябрь 2019 Ноябрь 2019 Декабрь 2019 Январь 2020 Февраль 2020 Март 2020 Апрель 2020 Май 2020 Июнь 2020 Июль 2020 Август 2020 Сентябрь 2020 Октябрь 2020 Ноябрь 2020 Декабрь 2020 Январь 2021 Февраль 2021 Март 2021 Апрель 2021 Май 2021 Июнь 2021 Июль 2021 Август 2021 Сентябрь 2021 Октябрь 2021 Ноябрь 2021 Декабрь 2021 Январь 2022 Февраль 2022 Март 2022 Апрель 2022 Май 2022 Июнь 2022 Июль 2022 Август 2022 Сентябрь 2022 Октябрь 2022 Ноябрь 2022 Декабрь 2022 Январь 2023 Февраль 2023 Март 2023 Апрель 2023 Май 2023 Июнь 2023 Июль 2023 Август 2023 Сентябрь 2023 Октябрь 2023
Ноябрь 2023
Декабрь 2023 Январь 2024 Февраль 2024 Март 2024 Апрель 2024 Май 2024 Июнь 2024 Июль 2024 Август 2024 Сентябрь 2024 Октябрь 2024 Ноябрь 2024 Декабрь 2024 Январь 2025 Февраль 2025 Март 2025 Апрель 2025 Май 2025 Июнь 2025 Июль 2025 Август 2025 Сентябрь 2025 Октябрь 2025 Ноябрь 2025
Декабрь 2025
Январь 2026
Февраль 2026
Март 2026 Апрель 2026
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Поиск города

Ничего не найдено

Президент тиббиёт ходимларини байрам билан табриклади

???? Каналга қўшилинг! ????

https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0 70
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати Тошкентдаги муҳташам «Туркистон» санъат саройида Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди. Олий Мажлис Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, вазирлик ва идоралар, жамоат ва халқаро ташкилотлар вакиллари, олимлар, шифокор ва ҳамширалар, маданият ва санъат намоёндалари иштирок этган маросимда давлат раҳбарининг Тиббиёт ходимларига табриги ўқиб эшиттирилди. «Юксак эҳтиром ва кўтаринки руҳ билан кутиб олинган табрикдан сўнг Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан давлатимиз раҳбарининг махсус Фармонига кўра бир гуруҳ соҳа вакилларига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева томонидан давлат мукофотлари топширилди. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов соҳа ходимларини Тиббиёт ходимлари куни билан табриклади. Эътиборли жиҳати, бу йилги тиббиёт ходимлари куни ўзгача бир шукуҳда, кенг миқёсда нишонланди. Биринчи марта президентимиз тиббиёт ходимларини самимий қутлади ва биринчи марта бир гуруҳ соҳа фидойилари давлат мукофотлари билан тақдирланди. Ушбу эътирофлар сўнгги уч йил давомида тиббиётга, шифокорларга қаратилаётган улкан эътиборнинг энг юксак чўққиси бўлди десак, муболаға қилмаган бўламиз. Тантанали тадбирда қайд этилганидек, мамлакатимизда барча соҳалари каби соғлиқни сақлаш тизимида туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, кейинги уч йил ичида соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ этиш бўйича 170дан зиёд ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Президентимиз фармони билан 2019–2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси тасдиқланиб,соҳа тараққиётида янги даврни бошлаб берди. Бугунги кунда тиббиёт тизимидаги янгиланишлар ғоятда жадаллашган. Хусусан, соҳани молиялаштириш ҳажми бир неча баробарга оширилди. Масалан, 2017 йилда соҳага 7,1 триллион сўм йўналтирилган бўлса, 2019 йилда соҳага 12,1 триллион сўм йўналтирилди. Сўнгги уч йилда 1300дан ортиқ даволаш муассасаларида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилган. Жорий йилда инвестиция дастури доирасида 237та объектда қурилиш-таъмирлаш ишлари жадал амалга оширилмоқда. Сўнгги уч йилда қўшимча аллергология, онкология, нефрология ва буйрак трансплантацияси, неврология ва инсульт, травматалогия ва ортопедия ҳамда нейрохирургия каби қатор йўналишларда илмий-амалий тиббиёт марказлари фаолияти ташкил этилиши ҳисобига аҳолига ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатаётган тиббиёт марказлар сони 16тага етди. Уларда энг замонавий даволаш усуллари, жумладан, дунё тиббиётида ҳам ноёб бўлган мураккаб жарроҳлик амалиётлари муваффақиятли бажарилмоқда. Охирги йилларда ҳомиладор аёллар ва чақалоқларни перинатал ҳамда неонатал скринингдан ўтказиш орқали уларда туғма ва ирсий касалликларни эрта аниқлаш тизими йўлга қўйилгани, ҳатто энг кам вазнли гўдакларни ҳам парвариш ва реабилитация қилиш муваффақиятли амалга оширилаётгани ҳам таҳсинга лойиқ. Бундан ташқари, тиббиёт илм-фани, тиббий-илмий марказларнинг хориждаги нуфузли илм-фан муассасалари билан алоқалари ҳам жадал ривожланмоқда. Тадбирда мукофотланганлар соғлиқни сақлаш соҳасини изчил ривожлантириш, шифокорлар меҳнатини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш борасида кўрсатилаётган доимий эътибор ва ғамхўрлик учун президентимизга ўз миннатдорликларини билдирдилар. Беморни нафақат дори-дармон, балки ширин сўз, қайноқ меҳр билан дарддан фориғ этишга, малҳам бўлишга шошилган шифокорларимиз учун мана шундай эъзоз-у эҳтиромлар ярашади. Улуғларимиз «Тиббиёт барча санъатлар ичида энг улуғидир» дея, Алишер Навоий ҳазратлари эса «Ширин сўзли моҳир табиб тан хасталигига шифодур» дея бежизга лутф этмаган. Ана шундай шарафли ва масъулиятли касб фидойиларини такрор-такрор шарафлашдан, эътироф этишдан чарчамаймиз. Ҳамиша халқимиз ардоғида бўлинг, азиз, тиббиёт ходимлари!», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида. Байрам санъат усталари концерти билан якунланди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А. Абдувахитов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э. Боситханова иштирок этди.

Читайте также

Загрузка...

Загрузка...
Новости последнего часа со всей страны в непрерывном режиме 24/7 — здесь и сейчас с возможностью самостоятельной быстрой публикации интересных "живых" материалов из Вашего города и региона. Все новости, как они есть — честно, оперативно, без купюр.



News-Life — паблик новостей в календарном формате на основе технологичной новостной информационно-поисковой системы с элементами искусственного интеллекта, тематического отбора и возможностью мгновенной публикации авторского контента в режиме Free Public. News-Life — ваши новости сегодня и сейчас. Опубликовать свою новость в любом городе и регионе можно мгновенно — здесь.
© News-Life — оперативные новости с мест событий по всей Украине (ежеминутное обновление, авторский контент, мгновенная публикация) с архивом и поиском по городам и регионам при помощи современных инженерных решений и алгоритмов от NL, с использованием технологических элементов самообучающегося "искусственного интеллекта" при информационной ресурсной поддержке международной веб-группы 123ru.net в партнёрстве с сайтом SportsWeek.org и проектом News24.


Светские новости



Сегодня в Украине


Другие новости дня



Все города России от А до Я