Поиск города

Ничего не найдено

Махфий қарор: Дин ишлари бўйича қўмита раиси ДХХ раиси ўринбосарига тенглаштирилди

0 135

РБК: часть расположенного у Кремля отеля могут передать государству

Отобрать все у экс-миллиардера: часть отеля Four Seasons у Кремля передадут государству

Отели экс-владельца «Югры» хотят обратить в пользу государства

Приставы открывают «Модный сезон» // Могут ли галерею «Модный сезон» и гостиницу Four Seasons передать государству

Президент Шавкат Мирзиëевнинг 2019 йил 4 сентябрь кунги махфий қарори билан мамлакатдаги диний вазият ва диндор қатламни назорат қилиш Давлат хавфсизлик хизматига топширилди. Махфий қарор нусхаси унинг ижросига бевосита алоқадор тизимлардан бири мулозими томонидан Озодликка сиздирилди¸ бу ҳужжатнинг президент имзо қўйган нусхасини ҳозирча Озодлик кўргани йўқ. ПҚ-4437м деб расмийлаштирилган қарорга мувофиқ¸ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Ўзбекистондаги диний сиëсат ва унинг ижроси учун асосий масъул тизим қилиб белгиланган. Бу қўмита раиси лавозими эса¸ қарорда ëзилишича¸ “Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ҳаракатдаги заҳира офицери билан тўлдирилади ва унинг мақоми ДХХ раиси ўринбосари лавозимига тенглаштирилади”. Қарорга мувофиқ¸ мамлакатдаги кучишлатар ва ҳокимият тизимларидан тортиб масжид имомлари ва отинойиларга қадар барча Дин ишлари бўйича қўмитага “барча зарур маълумот ва ҳужжатларни тақдим этади ва диний вазиятга оид мунтазам ҳисоб бериб боради". 2019 йил 4 сентябрь кунги қарор ДХХнинг бу вазифага де-юре қайтганини кўрсатади. Кетма-кет рақамланган бири очиқ¸ бири ëпиқ қарор Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев 2019 йилнинг 4 сентябрь куни  “Диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” деб номланганган қарорга қўл қўйди.  ПҚ-4436 деб рақамланган бу қарор матни жамоатчиликка эълон қилинди. Айни шу сана билан қабул қилингани унвонидан кўриниб турган яна бир ҳужжат “Мамлакатда диний вазиятни соғломлаштириш ва ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари”деб номланади.   ПҚ-4437м деб рақамланган бу қарор матни тепасига “МАХФИЙ” деб ëзилган. Иккала қарор моҳиятан бир-бирига яқин бўлса-да¸ афтидан ҳокимият тизимлари ички фойдаланишига мўлжалланган махфий қарорда Ўзбекистондаги жорий диний вазиятга баҳо беришда аниқ ва конкрет атамалар қўлланилган. Хусусан¸ очиқ қарор матнидаги “диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш” деган умумий ибора ўрнига¸ махфий қарорда ҳокимият тизимларига “жамиятда диний мутаассиблик ва радикаллашувнинг олдини олиш” деган конкрет топшириқ берилган. Шунингдек¸ ПҚ-4436 сонли қарор матнига Давлат хавфсизлик хизмати номи умуман киритилмаган бўлса¸ махфий қарорда¸ диний вазиятни назорат қилиш механизмини бошқариш ваколати бирламчи Давлат хавфсизлик хизматига юкланган. Диний сиëсат ва диний вазиятни назорат қилиш пирамидаси Жамиятдаги диний радикаллашув олдини олиш бўйича президент берган топшириқлар ижросига¸ асосан¸ Ички ишлар вазирлиги¸ Ëшлар иттифоқи¸ Хотин-қизлар қўмитаси¸ маҳалла кенгашлари¸ ҳокимларнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар¸ ëшлар сиëсати¸ ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари жалб қилинган. Қарорнинг Ички ишлар вазирлигига оид бандида келтирилган вазифалар орасида¸ қуйидаги топшириқ ҳам бор: “норасмий диний оқимлар сафига кириб қолганлар¸ радикал ва экстремистик оқимлар етакчиларининг шахсини аниқлаш ҳамда фаолиятига чек қўйиш чораларини кўради ва амалга оширилган тезкор тадбирлар юзасидан маълумотларни тақдим этади”. 4437м-сонли қарорда ëзилишича¸ унда белгиланган комплекс вазифалар юзасидан бу тизимларнинг барчаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисига ҳисобот беради. Бу қўмита эса¸ қарордан тушунилишича¸ Давлат хавфсизлик хизматининг жамоатчиликдан сир тутилаëтган махсус тармоғидир. “Белгилаб қўйилсинки¸ Қўмита раиси лавозими Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ҳаракатдаги заҳира офицери билан тўлдирилади ва унинг мақоми Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари лавозимига тенглаштирилади”¸ дейилади президент махфий қарорида (қорайтириш асл матнга оид – таҳр.) Қарорнинг “Ўзбекистон Республикасида диний вазиятни соғломлаштириш бўйича ҳамкорликни амалга ошириш МЕХАНИЗМИ” деб номланган иловасида бу пирамида аниқ чизиб берилган.   Диний сиëсатнинг ижро механизмига киритилган тизимларнинг диний вазиятни соғломлаштириш учун амалга оширилиши лозим чора-тадбирларига оид иккинчи иловатая Дин ишлари бўйича қўмитага маълумот ва ҳисоб берувчилар рўйхати кенгайиб боради. “Жамиятда диний мутаассиблик ва радикаллашувнинг олдини олиш ҳамда мавжуд вазиятни барқарорлаштириш бўйича 2019 йилнинг сентябрь-декабрь ойларига мўлжалланган “Йўл харитаси” деб номланган иккинчи иловада жами 80 та вазифа белгилаб берилган. Бу вазифаларнинг 68 тасига бевосита ДХХ ëки бу хизмат раиси ўринбосари бошқараëтган Дин ишлари бўйича қўмита масъул этиб тайинланган. Махфий қарорни тақозо қилган саккиз омил Жамоатчиликка очиқланмаган қарорнинг “Мамлакатда диний вазиятни соғломлаштириш ва ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари” деб номлангани мантиқан Ўзбекистон ҳукуматида вазиятнинг носоғлом ва беқарорлашув йўналишида кетаëтганига оид маълумот ва таҳлиллар мавжудлиги ифодасидир. Қарор муқаддимасида “фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқини таъминлаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилаëтгани”¸ айни пайтда “республикадаги диний вазиятнинг таҳлили олиб борилаëтган ўзгаришлар натижалари жамиятдаги ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир этувчи қатор омиллар сақланиб қолаëтганини” кўрсатаëтгани таъкидланади. Президент қарорида саккизта шундай омил тилга олинади. “Биринчидан¸ диний соҳада яратилаëтган эркинлик ва шароитларни суиистеъмол қилиб¸ улардан сиëсий мақсадларда фойдаланишнинг кўпайиши; иккинчидан¸ кечаëтган ижтимоий-сиëсий жараëнларга диний тус бераëтган¸ ўз шахсий қарашларини мажбурий диний қоида сифатида талқин қилиб¸ уларни аҳоли орасида кенг ëйишга ҳаракат қилаëтган гуруҳлар фаолиятининг кучайиши; учинчидан¸ ахборот майдонида диний масалаларни ëритишнинг назорат механизмлари сустлиги¸ Интернет ва мобил мессенжерлардаги маълумотларни қамраб олиш имкониятининг мавжуд эмаслиги оқибатида уларда диний мутаассиблик ва экстремизм ғояларини тарғиб қилувчи контентнинг кўпайиши; тўртинчидан¸ аҳоли¸ айниқса¸ ëшларнинг диний эҳтиëжларини қондиришда¸ дунëда кечаëтган ижтимоий-сиëсий жараëнларнинг моҳиятини одамларга тўғри тушунтириб беришда чекка ва чегара ҳудудлардаги масжид имомларининг билими ва дунëқараши саëзлиги¸ диний соҳадаги ислоҳотларнинг моҳиятини тўлиқ тушунмаслиги; бешинчидан¸ диний соҳа ходимларини тайëрлаш ва малакасини оширишга оид ўқув-методик дастурларда экстремистик ғояларга қарши кураш кўникмаларини шакллантириш бўйича материалларнинг етишмаслиги; олтинчидан¸ хорижга ишлаш мақсадида кетаëтган фуқароларнинг экстремистик оқимлар таъсирига тушиши¸ Ўзбекистонга қайтганидан сўнг ўз яқинлари ва қариндошлари орасида радикал ғояларни тарғиб қилиши; еттинчидан¸ кундалик ҳаëтда кўзга ташланаëтган ноодатий либос ва қиëфа кўринишлари¸ аëллар орасида миллий расм-русумларга диний тус бериш; саккизинчидан¸ афв этилган ëки жазо муддати тугаши билан озод қилинган айрим шахслар томонидан ноқонуний фаолиятни давом эттириш ва ўзларининг экстремистик йўлдаги ҳамфикрлари билан алоқа ўрнатиш каби ҳолатлар кузатилмоқда”. Қарор ва унга илова қилинган “Йўл харитаси”¸ қарорда ëзилишича¸Ўзбекистонда “қонун устуворлигига асосланган инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этишга салбий таъсир этиши мумкин бўлган хавфларни бартараф этиш¸ мамлакатдаги “мавжуд барқарор тараққиëт¸ тинчлик ва осойишталикни сақлаш¸ диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларнинг самарадорлигини таъминлаш мақсадида” қабул қилинган. Қарор ижроси бормоқда; натижа декабрда сарҳисоб қилинади 4437м рақамли махфий қарор ижроси у расмийлаштирилган куннинг эртасигаëқ - 5 сентябрдан бошланган. Унга илова қилинган “Йўл харитаси”га кўра¸ 2019 йилда амалга оширилган ишлар натижалари уч ойдан сўнг - 5 декабрь куни таҳлил қилинади. Озодлик ихтиëридаги бошқа ҳужжатлар¸ қолаверса¸ ўзбекистонликлардан келаëтган хабарлар айни кунларда¸ қарор ижросига жалб этилган тизимлар¸ хусусан¸ ДХХ ва ИИВ жойларда президент қарорида белгиланган топшириқлар ижросига қаттиқ киришганини тасдиқлайди. Хусусан¸ Фарғона вилоят ҳокимининг ўтган ой ижтимоий тармоқда ëйинланган махсус селектор йиғилишида “беўхшов соқол қўйганлар ва рўмол ўраганларга” нисбатан чора кўриш ҳақидаги чиқишида берилган топшириқ ва ишлатилган аксар ибораларнинг ПҚ4437 рақамли махфий қарордаги билан айни экани кўрилади. Бундай қарор борлигидан хабари йўқ бўлса-да¸ унинг жойлардаги ижроси айни кунларда Ўзбекистон жамоатчилиги орасида зиддиятли муносабат уйғотмоқда. Каримов бошқаруви даврида диний идора ва масжидларда Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) кураторлари ишлаганига ишонилган бўлса-да¸ Озодлик ихтиëридаги махфий қарор диний вазиятга алоқадор барча давлат ва жамоатчилик тизимларининг бевосита ДХХ назоратида эканини илк бор расман тасдиқлади. 2018 йил 31 январь куни Рустам Иноятов МХХ раислигидан олиниб¸ идора номи МХХ дан ДХХга айлангани ортидан Тошкент мулозимлари Озодликка Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ва масжидларга бириктирилган МХХ кураторлари чақиртириб олинганини билдирган эди. Диний вазият устидан назоратнинг ДХХга қайтарилиши нимани англатади? Озодлик бу савол билан ўзбекистонлик икки таҳлилчига мурожаат қилди. АҚШда яшаëтган хавфсизлик масалалари бўйича ўзбекистонлик мутахассис Рафаель Сатторов¸ уч йиллик нисбий эркинликдан сўнг Мирзиëев ҳукуматининг диний вазият устидан яна жиддий назорат ўрнатиши ташқи ва ички омиллар туғдирган табиий қарор эканини айтади. Махфий қарорга изоҳ бериш оқибатидан чўчигани боис шахси сир қолишини сўраган ўзбекистонлик блогернинг Озодлик саволига йўллаган жавоби қуйидаги бўлди. "Барча ривожланган давлатларда радикал диндорлар билан махсус хизматлар шуғулланиши ҳеч кимга сир эмас. Аммо биз ва уларнинг фарқи шундаки, бизда бу нарса очиқ ошкора қилинади. Менинг фикримча¸ динга чуқур берилиб кетган инсонлар назорат остида бўлиши керак ва буни ким назорат қилиши менга унчалик қизиқ эмас. Муҳими улардан зарар кўрмайлик."  

Читайте также

В тренде на этой неделе

Часть пятизвездочного отеля Four Seasons у Кремля намерены передать государству

Приставы открывают «Модный сезон» // Могут ли галерею «Модный сезон» и гостиницу Four Seasons передать государству

Эдуард Биров: Путин без громких слов начал деприватизацию

Государству хотят передать часть отеля Four Seasons, где останавливался Такер Карлсон

Загрузка...

Загрузка...
Новости последнего часа со всей страны в непрерывном режиме 24/7 — здесь и сейчас с возможностью самостоятельной быстрой публикации интересных "живых" материалов из Вашего города и региона. Все новости, как они есть — честно, оперативно, без купюр.



News-Life — паблик новостей в календарном формате на основе технологичной новостной информационно-поисковой системы с элементами искусственного интеллекта, тематического отбора и возможностью мгновенной публикации авторского контента в режиме Free Public. News-Life — ваши новости сегодня и сейчас. Опубликовать свою новость в любом городе и регионе можно мгновенно — здесь.
© News-Life — оперативные новости с мест событий по всей Украине (ежеминутное обновление, авторский контент, мгновенная публикация) с архивом и поиском по городам и регионам при помощи современных инженерных решений и алгоритмов от NL, с использованием технологических элементов самообучающегося "искусственного интеллекта" при информационной ресурсной поддержке международной веб-группы 123ru.net в партнёрстве с сайтом SportsWeek.org и проектом News24.


Владимир Зеленский в Украине


Светские новости



Сегодня в Украине


Другие новости дня



Все города России от А до Я