Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўз жамоаси билан Оққўрғонда пахта терди
0
36
Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова ўз жамоаси билан Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида пахта терди.
Қўмита сайтида хабар қилинишича, 5 октябрь куни ташкилот жамоаси Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида бўлган.
"Эльмира Иркиновна ҳашарчи, теримчи аёллар билан дилдан суҳбатлашди, қишлоқ хўжалиги ривожи орқали халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришда уларнинг ҳам муносиб ҳиссаси борлигини алоҳида таъкидлади", дея хабар қилади қўмита.
Элмира Боситхонова фаол теримчи аёлларга эсдалик совғалари улашган.
Шу кунда Ўзбекистон бўйлаб пахта терими давом этмоқда.
Аксар давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари шанба-якшанба кунлари пахта теримига чиқишга мажбурланаётганидан шикоят қилмоқда.
Пахта теримига оид Озодликка келган хабарлар билан PAXTAGRAM саҳифасида танишинг.