Добавить новость
Март 2019 Апрель 2019 Май 2019 Июнь 2019 Июль 2019 Август 2019 Сентябрь 2019 Октябрь 2019 Ноябрь 2019 Декабрь 2019 Январь 2020 Февраль 2020 Март 2020 Апрель 2020 Май 2020 Июнь 2020 Июль 2020 Август 2020 Сентябрь 2020 Октябрь 2020 Ноябрь 2020 Декабрь 2020 Январь 2021 Февраль 2021 Март 2021 Апрель 2021 Май 2021 Июнь 2021 Июль 2021 Август 2021 Сентябрь 2021 Октябрь 2021 Ноябрь 2021 Декабрь 2021 Январь 2022 Февраль 2022 Март 2022 Апрель 2022 Май 2022 Июнь 2022 Июль 2022 Август 2022 Сентябрь 2022 Октябрь 2022 Ноябрь 2022 Декабрь 2022 Январь 2023 Февраль 2023 Март 2023 Апрель 2023 Май 2023 Июнь 2023 Июль 2023 Август 2023 Сентябрь 2023 Октябрь 2023
Ноябрь 2023
Декабрь 2023 Январь 2024 Февраль 2024 Март 2024 Апрель 2024 Май 2024 Июнь 2024 Июль 2024 Август 2024 Сентябрь 2024 Октябрь 2024 Ноябрь 2024 Декабрь 2024 Январь 2025 Февраль 2025 Март 2025 Апрель 2025 Май 2025 Июнь 2025 Июль 2025 Август 2025 Сентябрь 2025 Октябрь 2025 Ноябрь 2025
Декабрь 2025
Январь 2026
Февраль 2026
Март 2026 Апрель 2026
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Поиск города

Ничего не найдено

Пайариқда 13 яшар бола 4 яшар қизни зўрлаганликда гумон қилинмоқда

0 72
Самарқанд вилоят, Пайариқ туманидаги кам таъминланган оилалар яшайдиган ётоқхонада "13 яшар бола 1 август куни тушдан кейин 4 яшар қизчанинг номусига тажовуз қилгани" тўғрисида Озодликка шу "воқеа гувоҳларидан бири" хабар берди.


Гувоҳнинг айтишича, "қизчани музқаймоқ билан алдаган бола уни ётоқхона ҳовлисидаги хилват жойга олиб бориб тажовуз қилган".


Қизча уйга йиғлаб бориб, бу ҳақда онасига айтганидан сўнг, она "Тез ёрдам" чақирган.


Тумандаги касалхона шифокори Озодликка қиз суд-тиббий экспертизасига юборилганини айтди.


Қизча қўшниларининг айтишича, прокуратура ходимлари ўша куни кечқурун воқеа жойини суратга тушириб, гувоҳлардан кўрсатма олган.


Туман ҳокими ўринбосари ва Хотин-қизлар қўмитаси раиси бундай воқеа бўлганини эшитмаганини айтди.


Пайариқ туман тиббиёт бирлашмасининг ўзини таништирмаган шифокори 1 август куни зўрланганлик гумони билан 4 яшар қизча касалхонага олиб келинганини тасдиқлади:


“Тўғри, 1 август куни “Тез ёрдам” машинасида у қизча олиб келинган. Навбатчи врач уни кўрикдан ўтказган. Лекин бокираликни текшириш хулосасини экспертиза беради. Қиз болани врачлар кўришга ҳаққи йўқ. Қизча экстренний ёрдам кўрсатадиган ҳолатда бўлмаган. Навбатчи врачимиз ички ишларга телефон қилган. Улар бизларга жўнатинглар, биз экспертиза тайинлаймиз деганидан сўнг, қизча экспертизага жўнатилган”.


Пайариқ туман суд-тиббий экспертизаси врачи Воҳид Абдураҳмонов, 4 яшар қизнинг экспертиза хулосаси ҳақида маълумот бериш ваколати йўқлигини айтди.


4 яшар қизнинг зўрланганини иддао қилиб, уни яхши таниган, исми сир қолишини сўраган қўшниларидан бири Озодликка бундай деди:


“Биз тиббиёт коллежининг собиқ ётоқхонасида яшаймиз. Икки қаватли бу ётоқхонанинг хоналари, коллеж бошқа жойга кўчирилиши сабабли, уйсиз, етим, боқувчиси йўқ, кам таъминланган оилаларга туман ҳокимлигининг қарори билан уй қилиб берилган. Бир синглиси ва онаси билан ётоқхонада яшайдиган 13 яшар ўсмир онаси ва бувиси билан яшайдиган тўрт яшар қизчани музқаймоқ билан алдаб, номусига теккан”.


Қўшнининг айтишича, қизчанинг аҳволи ёмон бўлгани боис, "Тез ёрдам" чақиртирилган:


“Онаси билан қизчани “Тез ёрдам” олиб кетди. Кейин милиция, прокуратура ходимлари келиб, воқеа жойини суратга олишди. Коллежнинг ҳовлисида ҳовуз бор, ўша ҳовузнинг орқаси ташландиқ, хилват жой. Ўша жойга олиб бориб, зўрлаганми ёки зўрламоқчи бўлганми, бунисини билмадим. Қизча йиғлаб келиб онасига айтиб берган, онаси кейин тез ёрдам чақирган”.


Исми сир қолишини сўраган бошқа бир қўшнининг айтишича, расмийлар бу ишни бости-бости қилиб юборишмоқчи:


“Болани қочириб юборишган. Қизчанинг онаси ишни бости-бости қилишгани учун ҳамма ерга ёзиб юрибди. Қўшнилар у боланинг оиласини кўчиб кетишини талаб қилмоқда. Ҳоким келиб, Наримонни (Наримоновка - Пайариқ тумани марказининг эски номи – таҳр.) номини булғайдиган керакмас, яна шунақа ҳолат такрорланса ҳаммангни кўчага чиқариб юбораман, деди”.


Қўшнининг айтишича, улар яшаётган ётоқхона ҳинд киноларидаги "трушчобаларни" эслатади:


"Ҳокимлик бошпанаси йўқ, эри йўқ, кам таъминланган, ногирон оилаларга тиббиёт коллежининг ётоқхонаси хоналарини ўттизтача оилага уй қилиб берган. Кўпчилик оиланинг боқувчиси йўқ. Бу ерда яшашнинг ўзи даҳшат. Туалет кўчада, бир хонали уй ҳам ётар жой, ҳам ошхона. Қий-чув, тўполон, қўланса ҳид. Болалар жанжаллашган, уришган. Зўрланган қизча ҳам онаси ва бувиси билан яшайди. Зўрлашда гумонланган боланинг ҳам отаси йўқ, онаси ва бир синглиси бор".


Озодликда қизчанинг зўрланганини тасдиқловчи ҳужжат йўқ.


Зўрлагани ва зўрлангани иддао қилинаётган болаларнинг оналари ёки бошқа яқинлари билан боғланишнинг имкони бўлмади. 


Пайариқ тумани ҳокимлиги Хотин-қизлар бўлими раиси Дилфуза Мамасолиева Озодликка бу воқеадан хабари йўқлигини айтди.


Туман ҳокимининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Фаррух Олимов ҳам бундай воқеа бўлганини инкор қилар экан, 9 август куни кечга қадар яна ўрганиб Озодликка ўзи маълум қилишини айтди.


Аммо ҳоким ўринбосаридан Озодликка қўнғироқ бўлмади.


Пайариқ туман ҳокимлигининг матбуот хизмати мутахассиси Дилшод Назаров, иш бошлаганига энди тўрт кун бўлганини айтиб, мутлақо бу воқеани эшитмаганини таъкидлади.


Пайариқ тумани ИИБ ва прокуратурасидан бу масалага муносабат олишнинг имкони бўлмади.

Читайте также

Загрузка...

Загрузка...
Новости последнего часа со всей страны в непрерывном режиме 24/7 — здесь и сейчас с возможностью самостоятельной быстрой публикации интересных "живых" материалов из Вашего города и региона. Все новости, как они есть — честно, оперативно, без купюр.



News-Life — паблик новостей в календарном формате на основе технологичной новостной информационно-поисковой системы с элементами искусственного интеллекта, тематического отбора и возможностью мгновенной публикации авторского контента в режиме Free Public. News-Life — ваши новости сегодня и сейчас. Опубликовать свою новость в любом городе и регионе можно мгновенно — здесь.
© News-Life — оперативные новости с мест событий по всей Украине (ежеминутное обновление, авторский контент, мгновенная публикация) с архивом и поиском по городам и регионам при помощи современных инженерных решений и алгоритмов от NL, с использованием технологических элементов самообучающегося "искусственного интеллекта" при информационной ресурсной поддержке международной веб-группы 123ru.net в партнёрстве с сайтом SportsWeek.org и проектом News24.


Светские новости



Сегодня в Украине


Другие новости дня



Все города России от А до Я