Добавить новость
Март 2019 Апрель 2019 Май 2019 Июнь 2019 Июль 2019 Август 2019 Сентябрь 2019 Октябрь 2019 Ноябрь 2019 Декабрь 2019 Январь 2020 Февраль 2020 Март 2020 Апрель 2020 Май 2020 Июнь 2020 Июль 2020 Август 2020 Сентябрь 2020 Октябрь 2020 Ноябрь 2020 Декабрь 2020 Январь 2021 Февраль 2021 Март 2021 Апрель 2021 Май 2021 Июнь 2021 Июль 2021 Август 2021 Сентябрь 2021 Октябрь 2021 Ноябрь 2021 Декабрь 2021 Январь 2022 Февраль 2022 Март 2022 Апрель 2022 Май 2022 Июнь 2022 Июль 2022 Август 2022 Сентябрь 2022 Октябрь 2022 Ноябрь 2022 Декабрь 2022 Январь 2023 Февраль 2023 Март 2023 Апрель 2023 Май 2023 Июнь 2023 Июль 2023 Август 2023 Сентябрь 2023 Октябрь 2023
Ноябрь 2023
Декабрь 2023 Январь 2024 Февраль 2024 Март 2024 Апрель 2024 Май 2024 Июнь 2024 Июль 2024 Август 2024 Сентябрь 2024 Октябрь 2024 Ноябрь 2024 Декабрь 2024 Январь 2025 Февраль 2025 Март 2025 Апрель 2025 Май 2025 Июнь 2025 Июль 2025 Август 2025 Сентябрь 2025 Октябрь 2025 Ноябрь 2025
Декабрь 2025
Январь 2026
Февраль 2026
Март 2026 Апрель 2026
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Поиск города

Ничего не найдено

Аёллар нега жиноятга қўл уряпти?

0 63
Сўнгги пайтларда қизлар ва аёллар ўртасида содир бўлаётган жиноятлар сони ортиб бормоқда. Ҳафта давомида тарқалган янгиликлар ичида бирортаси албатта шу ҳақида бўлади. Боласини сотган, ташлаб кетган қизлар, турмуш ўртоғини, оила аъзоларини ўлдиришга жазм қилган аёлларнинг сони камайиш ўрнига ортиб бормоқда. Балки авваллари ҳам бундай мудҳиш воқеалар кўп бўлган бўлиши мумкин. Бироқ, бугун ахборот тарқатиш ривожлангани учун ҳам сув тубига чўкиб ётган баъзи оғриқли нуқталар энди кўриниш беряпти. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хотин-қизларни ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш соҳаларида ҳамкорлик қилиш бўлими бошлиғи Ш.Казакбаев: Хотин-қизлар қўмитаси ҳар бир қизнинг ортидан кузатолмайди... “Бизнинг замонда унақа эди, бунақа эди”, деб кўп таққослашга чевар катталарнинг гапи барчамизга, айниқса, бугунги кун ёшларига бироз ғалати, шу билан бирга, қулоққа ёқмайдигандек сезилади. Чунки, ёшлар ўша замонни билмайди-да. Билишимизча, аввал аёл жигарбандини уриш тугул, қаттиқ бақирмаган ҳам, боласини бировга сотиш хаёлига ҳам келмаган. Бозор иқтисодиётини нотўғри тушунаётган айрим хотин-қизлар бугун чақалоқ сотмоқда. Яқинда сурхондарёлик қиз ўғлини ҳеч кимга айтмай туғиб, ҳожатхонага ташлаб кетибди. Ҳали турмушга чиқмаган қизнинг бу иши олдин қилган хатосини яшириш эди. ОАВда эълон қилинаётган бундай мавзуларни бугунги ўқувчи оддий хабардек қабул қиляпти. Дастлаб бет чизиб, “вой, ўлай”, деган муносабатлардан аллақачон узоқлашдик. Чунки ўқувчи бу каби воқеаларни кўп ўқиб, ўрганиб ҳам қолди. Шунга ўхшаш ҳолатларни бутунлай бартараф қилиш Хотин-қизлар қўмитасининг қўлидан келмайди. Ҳар бир қизнинг изидан кузатиб, ёмон йўлдан қайтариш ташкилотнинг вазифаси эмас. Негаки, жамият катта, хотин-қизлар кўп. Шу боис барча айбни қўмитага ҳам тўнкаш адолатдан эмас. “Ўша замон” дея таъкидланадиган тарихда ҳам тарбияни болага оила, ота-она, сўнг жамият берган. Бировнинг қизи турмушдан қайтса, бутун маҳалла, қўни-қўшни гап қилиб, қизни турмушига қайтарган, қайтиш уят, шарманда ҳисобланган. Уларнинг назарида, қиз бола эгилиб тушган жойнинг иссиғига ҳам, совуғига ҳам чидаши керак бўлган, шунча қийинчилик кўрса ҳам аёлларимиз чидаган ва бахтли бўлган. Бу билан аёллар маънан эзилиб, хўрлансин, демаймиз, бунга қаршимиз ҳам. Шунчаки, оилада келинни қул кўрмай, тарбияни яхши қилиш керак, демоқчимиз. Афсуски, ҳеч ким ҳеч кимнинг нози-ю карашмаси, эркалигини кўтаролмайдиган замонга мослашиш ҳам керак. Айрим аёллар диний ва инсоний ахлоқ қоидаларини англаб етмагани боис, (масалан, никоҳсиз фарзанд кўриш ва бошқа) ўз хатоларини яшириш мақсадида (ёки эл-юрт олдида қандай бош кўтариб юраман деган ўй-фикрлар) бундай ҳолатларга йўл қўйилмоқда. Баъзи ҳолларда бундай ҳолатларга эркаклар ҳам сабабчи бўлиб, аёлларимиз зўравонлик қурбонига айланиб, стресс ҳолатида хатога йўл қўймоқдалар. Бунда жамоат вакилларининг вақтида муаммодан хабар топмай уларга тегишли ёрдамни вақтида кўрсатмагани, яъни беэътиборлиги сабабли бундай жиноятлар содир бўлмоқда. Аёл боласини нега ўлдиради? Ҳозирги кунда дунёда одам савдоси, айниқса, болалар савдосининг кенг тарқалаётгани энг глобал муаммолардан бири ҳисобланади. Ушбу муаммо ривожланишининг асосий омиллари ривожланиш даражасининг пастлиги, қашшоқлик, иқтисодий тенгсизлик, кам таъминланганлик, билим даражасининг пастлиги ҳисобланади. Бу каби воқеа-ҳодисаларнинг ҳаётимизда тобора кўпайиб бораётганининг асл сабабини қидирадиган бўлсак, яна гап ўша тарбияга бориб тақалаверади. Айрим оилаларда тарбиядаги сустлашув, ғарбдан кириб келган нотаниш ғояларни сезмаслик, фарзандида туғилган янгича фикрлаш дунёсини тўғри йўналтира олмаслик ҳам келажакдаги катта муаммоларга замин яратяпти. Баъзи оналаримиз қизларига фарзанд кўриш ҳисси энг олий бахт эканини англатмаяпти. Ўз чақалоғини ўлдириш нафақат турли тарихий даврларда, балки бир даврнинг ўзида ҳар хил баҳоланган жиноятлардан биридир. Бунда аёлнинг биологик, психологик хусусиятлари, хулқ-атворини ҳисобга олсак, одатда, аёллар ўта таъсирчан, ҳис-туйғуларга бой бўлади. Бу беқарор руҳий жараёнлар туғруқ жараёнида сезиларли даражада кучаяди. Бундан ташқари, аёлларда неврозлар ва психопатиялар даражаси ҳам анча юқори бўлади. Буларнинг барчаси биргаликда онанинг ўз чақалоғини ўлдиришига сабаб бўлиши мумкин. Аёлнинг боладан қутулиш нияти уни қасддан ўлдириш жиноятига айланишига имконият яратувчи бир қанча субъектив ва объектив омиллар мавжуд. Булар: • никоҳсиз бола туққани учун атрофдагиларнинг қоралашидан қўрқиш ҳамда уялиш; • боланинг отаси, ўз қариндошлари ёки бошқа шахслар онани ўз чақалоғини ўлдиришга оғдириши; • ота-онасининг салбий муносабатидан қўрқиш; • жиноий ҳомила тушириш билан шуғулланувчи шахсларнинг оғдириши; • ҳомиладорликнинг олдини олиш, ҳомилани даволаш муассасаларида тушириш имкониятига доир махсус тиббий билимларнинг йўқлиги; • сўққабош она болани тарбиялашда моддий ва маънавий қийинчиликларга дуч келишини тушуниш, ҳомиладор аёллар ва сўққабош оналарга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилиши ҳақида зарур ҳуқуқий билимларнинг йўқлиги. Хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликка қарши курашиш, айниқса чақалоқ савдосининг олдини олиш юзасидан овул ва маҳаллаларда мунтазам равишда тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, оғир турмуш шароитига тушиб қолган хотин-қизлар аниқланиб, уларга тегишли ижтимоий ёрдам кўрсатилмоқда. Бундан ташқари, ҳар туманда зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш марказлари ташкил этилган бўлиб, бу ерга келган аёлларга биринчи навбатда психологик, тиббий, ҳуқуқий ёрдамлар берилиб, уларни руҳий тушкунликдан чиқаришга кўмак берилмоқда. Психологлар бунга қандай изоҳ беради? Бахтинисо Азимбаева, психолог: Бугунги кунда аёллар ўртасидаги мудҳиш воқеаларнинг кўпайишига асосий сабаб оила, таълим берувчи масканларда жисмоний ва руҳий тарбия сустлигидадир. Масалан, мусиқа инсоннинг тинглаш қобилиятини оширади, ҳис қилиш, ижодий баркамолликни ривожлантиради, инсонда ички уйғунлик уйғотади. Расм чизиш руҳий хотиржамлик ҳиссини бериш билан бирга, сезги аъзоларини фаол ҳаракатлантиришга ёрдам беради. Рақслар танани эгилувчанлигини ошириб, борлиқдаги ҳодисаларни борича қабул қилиш, қийин вазиятлардан осон чиқиб кетишда ёрдам беради. Нега айрим аёллар боласидан қутулишни истаяпти? Қиз бола учун ёнида мард, ўзига ишонган, дадил қадам боса оладиган ота, ака ва турмуш ўртоқ бўлиши керак. Аёлга қарши жинс вакилларининг ғамхўрлик қилиши уни янада аёллик образини кучайтиради ва ўзини латофатли, гўзал ва кимгадир кераклигини ҳис эттиради. Мана шу ҳис уни келажакда яхши фарзанд, вафодор ёр, содиқ уй бекаси бўлишини таъминлаб беради. Бироқ, агар у ғамхўрлик, кераклилик ҳисларини туймаса, аёллик образини йўқотади. Энди у ўзи учун ўзи эркаклик ролини ўйнай бошлайди ва бу унга хуш келмайди. Қаҳр, алам, нафрат, туйғулари уйғона бошлайди. “Мен бу дунёга бошқа вазифа учун келгандим ку” , деган савол уйғонади. Ботиний онгга синган бу нафратни бошқариб бўлмай қолади ва турли номақбул ишлар қилишга мажбур бўлади. Бундай кўнгилсизликларни олдини олиш учун ҳар бир ота-она ўз фарзандларининг жавобгарлигини бўйнига олиб, ёшлигидан бола тарбиясида ўзлари намуна бўла олиши керак. Аёл ҳамиша муҳаббатни ҳис қилиши лозим. Азалдан жамият никоҳсиз туғилган болани қабул қилишни хоҳламайди. Динимизда ҳам бу ҳолат қораланган. Ёш, ақли кўп нарсага етмаган қизлар қилган гуноҳини юваман деб, тирик жонни нобуд қилишга уриняпти. Аслида эса, бу гуноҳнинг ювилиши учун эмас, янада катталашиши учун хизмат қилади. Буни оналар фарзандларига уқтириши, фарзанд Аллоҳнинг буюк неъмати эканини қалбига сингдириши керак. Озода ВАЛИЕВА Манба: Kun.uz

Читайте также

Загрузка...

Загрузка...
Новости последнего часа со всей страны в непрерывном режиме 24/7 — здесь и сейчас с возможностью самостоятельной быстрой публикации интересных "живых" материалов из Вашего города и региона. Все новости, как они есть — честно, оперативно, без купюр.



News-Life — паблик новостей в календарном формате на основе технологичной новостной информационно-поисковой системы с элементами искусственного интеллекта, тематического отбора и возможностью мгновенной публикации авторского контента в режиме Free Public. News-Life — ваши новости сегодня и сейчас. Опубликовать свою новость в любом городе и регионе можно мгновенно — здесь.
© News-Life — оперативные новости с мест событий по всей Украине (ежеминутное обновление, авторский контент, мгновенная публикация) с архивом и поиском по городам и регионам при помощи современных инженерных решений и алгоритмов от NL, с использованием технологических элементов самообучающегося "искусственного интеллекта" при информационной ресурсной поддержке международной веб-группы 123ru.net в партнёрстве с сайтом SportsWeek.org и проектом News24.


Светские новости



Сегодня в Украине


Другие новости дня



Все города России от А до Я