Добавить новость
Март 2019 Апрель 2019 Май 2019 Июнь 2019 Июль 2019 Август 2019 Сентябрь 2019 Октябрь 2019 Ноябрь 2019 Декабрь 2019 Январь 2020 Февраль 2020 Март 2020 Апрель 2020 Май 2020 Июнь 2020 Июль 2020 Август 2020 Сентябрь 2020 Октябрь 2020 Ноябрь 2020 Декабрь 2020 Январь 2021 Февраль 2021 Март 2021 Апрель 2021 Май 2021 Июнь 2021 Июль 2021 Август 2021 Сентябрь 2021 Октябрь 2021 Ноябрь 2021 Декабрь 2021 Январь 2022 Февраль 2022 Март 2022 Апрель 2022 Май 2022 Июнь 2022 Июль 2022 Август 2022 Сентябрь 2022 Октябрь 2022 Ноябрь 2022 Декабрь 2022 Январь 2023 Февраль 2023 Март 2023 Апрель 2023 Май 2023 Июнь 2023 Июль 2023 Август 2023 Сентябрь 2023 Октябрь 2023
Ноябрь 2023
Декабрь 2023 Январь 2024 Февраль 2024 Март 2024 Апрель 2024 Май 2024 Июнь 2024 Июль 2024 Август 2024 Сентябрь 2024 Октябрь 2024 Ноябрь 2024 Декабрь 2024 Январь 2025 Февраль 2025 Март 2025 Апрель 2025 Май 2025 Июнь 2025 Июль 2025 Август 2025 Сентябрь 2025 Октябрь 2025 Ноябрь 2025
Декабрь 2025
Январь 2026
Февраль 2026
Март 2026 Апрель 2026
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Поиск города

Ничего не найдено

Бемазаю бачкана латифалар. Қайнона она эмасми?

0 58
Фото: Видеолавҳадан скриншот Яқинда телевидениеда «Қаҳқаҳа» гуруҳи чиқишини кўриб қолдим. Улар сайёҳлик агентлиги фаолиятини намойиш этишди. Бири – агентлик ходими, бири – саёҳатга орзуманд одам. Ходим мижозга турли мамлакатларни тавсия қилиб, улардаги диққатга сазовор жиҳатларни санайди бирма-бир... – Мана, Таиландга саёҳат қилинг, денгиз, тоза ҳаво, палмалар... нақ экзотика. Тимсоҳлар ҳам бор. Тимсоҳ кўрганмисиз ўзи? – Ҳа кўрганман. – Қаерда? – Қайнонам ҳар замонда келиб туради... Залда ўтирган эркагу аёл гурра кулади. Даҳшатли ва ажабтовур ўхшатишдан худдики қайноналарини кўз олдига келтирган эркаклар тиззаларига урганча қотади. Мен кулолмадим, кулгим келмади, қайтанга энсам қотди. Нега дейсизми? Кейинги пайтларда қизиқчиларимиз (аксариятининг масхарабоздан фарқи қолмади) ўз репертуарларига албатта қайноналар ҳақидаги латифаларни қўшишни одат қилиб олишди. «Менинг қайнонам...», «уйимизга қайнонам келганди...», «душман тараф...». Бир-биридан бачкана латифалари билан кулдира-кулдира охирида ўзларини оқлаб ҳам олишади: бу шунчаки ҳазил... Энг ғалатиси, ўша залда турмуш ўртоғию фарзандлари билан бир қаторда қайноналари ҳам ўтирган бўлади. Тунов куни биттаси алмисоқдан қолган латифани айтиб чиқибди телевидениеда. Буни сиз ҳам эшитгансиз кўп бора: «Хотин белимга туфуриб қўй. Нега дадаси. Дўхтир илоннинг заҳарини суртинг деди». Қизиқчимиз шу латифани ҳам ўзгартириб, ўзига зўр топилма қипти. Хотинга эмас қайнонага туфлатибди. Белигамас, юзига тупурмабди-да, деган фикр ўтди хаёлимдан. Булар бир ҳазилда, нима бўпти, уларнинг касби шу, чипта сотиб олиб концертга кирган одамларни қандай қилиб бўлса ҳам кулдириш, дейишингиз мумкин. Бир томондан бу фикр тўғри. Лекин ўзбекона урф-одатларимизга бир қур назар ташласак, саҳнада ҳар қандай гапни ҳам валдиравермаслик кераклигига амин бўламиз. Қайноналар мавзуси шулардан бири. Одатда ўзбек жамиятида қайнона-келин муносабатлари мавжуд. Гоҳ салбий бўлсин, гоҳ ижобий бу муносабатлар табиийлиги билан аҳамиятлидир. Маҳаллаларда, ток-шоуларда муҳокама қилинадими, қизиқчиларимиз томонидан кулгу остига олинадими, барча бирдек табиий қабул қилади (лекин қайнона-келин мавзусида ҳам меъёр бўлиши керак, кўп ҳолларда қайноналар кулгу орқали чидаб бўлмас ҳақорат қилинадики, бу ҳам алоҳида мавзу). Аммо қайнона-куёв муносабатлари ҳақида бундай деб бўлмайди, бу муносабат ўта жиддий бўлиши билан бирга, ўта нозик ҳамдир. Хўш, унда нега қизиқчилар бу мавзуга бот-бот мурожаат қилишмоқда? Сабаби оддий: қайнона-куёв муносабатлари тилга олинган латифалар, анекдотлар интернетда тиқилиб ётибди. Ва ҳаммаси рус тилида, русларнинг кундалик ҳаётида учрайдиган ҳолатларнинг бўрттирилган талқинлари. Бизнинг шоввоз латифачиларимиз ўша анекдотлар ичидан энг «яхши»ларини танлаб олади-да, шартта ўзбекчалаштиришади. Қарабсизки, дўппию чопон кийган бир сап-сариқ нусха пайдо бўлади. Ўтирадими, Ҳожибой Тожибоевга ўхшаб изланиб, ўз устида тинимсиз ишлаб. Тайёрини таржима қилса бўлди, одамлар кулаверади. Бежиз «русларнинг кундалик ҳаётида учрайдиган ҳолатлар»га урғу бермадим. Гап шундаки, ўша латифаларни рус тингловчилари табиий қабул қилади. Негаки, улар ҳаётида кўпроқ қайнона-келин эмас, қайнона-куёв муносабатлари устуворлик касб этади. Русларни камситмаган ҳолда айтишим мумкинки, уларда ёшлар оила қурганларидан кейин, биздан фарқли ўлароқ, аксарият ҳолларда куёв келиннинг уйида яшай бошлайди. Шу тарзда биз «ичкуёв» деб атайдиган ва сал бошқачароқ қабул қиладиган вазият улар учун одатий ҳолга айланади. Бунинг кўплаб объектив ва субъектив сабаблари бор, албатта. Буни қўни-қўшниларимиз ҳаёт тарзи, кинофилмлар орқали кўрганмиз, билганмиз. Жон бор жойда жанжал бўлади, боз устига куёв тушмагур ғирт дангаса ва ичкиликка ружу қўйган бўлса. Онанинг табиийки қизига раҳми келади. Куёвга қилган насиҳатлари кор қилмагач жанжалу тортишувлар авж олади. Бир-бирини кўрарга кўзи, отарга ўқи йўқ – қайнона куёвдан ёзғиради, куёв вайсақи кампирдан безор. Шундай «жабрдийда» тўртта куёв жам бўлиб қолсами, қиттай-қиттай олгандан сўнг қайноналарини «сийлашга» тушишади, кимўзарга акетдотлар тўқилади, тор доирадаги бу латифалар катта саҳналарга йўл олади. Ана кулги-мана кулги. Ҳеч ким хафа ҳам, ҳайрон ҳам бўлмайди. Чунки ҳар қандай миллатнинг адабиёти, мақол ва маталлари, латифаларигача ўз яшаш тарзидан, дунёқарашидан келиб чиққан ҳолда пайдо бўлади, шаклланади. Биз ўзбекларга эса бу ҳолат бегона. Азалдан ўзбеклар куёвларни ўзгача ҳурмат қилиш фазилати билан ажралиб турган. Куёвларни пайғамбарлар сийлаган, мақоли ҳам айнан бизда бўлса керак. Чунки ўзбек оналари қизининг тушган жойида тош қотишини истайди. Бу йўлда ҳар қандай чораларни кўради. Қизи уйига келса, тансиқ таомлар билан сийлайди, қайтишида, куёвимнинг ҳам оғзи тегсин, дея ўша овқатдан тугиб беради қўлига. Қизи аразлаб келса, дарров куёвнинг гўрига ғишт қаламайди. Эр-хотиннинг уруши – дока рўмол қуриши, қабилида иш тутади. Қизининг устидан арз қилиб заҳрини сочган куёвга, болам дейди, қизим ҳали сал ёшроқда дейди, ўзим насиҳат қилиб қўяман дейди, сиз овқатдан олинг, болам... Қайнонадан бу ҳурматни кўрган ҳар қандай инсофли куёв гиналарни унутади-да, албатта. Эр-хотин кўп жанжаллашса-да қайнонасининг оқиллиги билан оиласи сақланиб қолгани, кейинчалик ҳаммаси изига тушиб кетгани учун қайнонасидан миннатдор куёвларни кўп кўрганман. Тўғри, куёвини хушламайдиган қайноналар, қайнонасини кўрса пешонаси тиришадиган куёвлар йўқ эмас. Аммо бу айрим мисоллар ўзбек жамиятидаги ҳақиқий қайнона-куёв муносабатини англатмайди. Бироқ бундай бачканаликларга чек қўймасак, уйланмаган йигитлар онгида қайноналар ҳақида жудаям нотўғри тушунчалар, хулосалар пайдо бўлиб қолиши мумкин. Ҳар қанча хато бўлмасин, онг остига ўрнашиб қолган тушунчадан воз кечиш қийин бўлади. Кейинги пайтларда қайноналарини муҳокама қиладиган, тап тортмай ёмонлайдиган эркакларнинг пайдо бўлиб қолаётгани балки катта саҳналарда айтилаётган ана шундай латифалар натижасидир. Эҳтимол, ёмонлашга арзирли сабаблар бордирда, дейишингиз мумкин. Тўғри, лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам қайнонаси ғийбатини қилиб юриш эркакнинг иши эмас. Қайноналар ҳақидаги тутуруқсиз латифаларни эшитганимда ҳар сафар қизларига бекалик сирларини ўргатиб улғайтирган, ўқитиб, эрларига муҳтож бўлмайдиган даражада нонини бутун қилиб қўйган, бир умр куёвларини эъзозлаб яшаган, саксондан ошса ҳам олтмишдан ошган куёвлари келгудек бўлса ҳамон тагига тўшак солиб, орқасига ёстиқ қўйишни канда қилмайдиган онажоним кўз олдимга келади. Қизиқчиларимизнинг ўзидан ҳам бачкана ана ўшандай чиқишларини кўрганимда меҳмонга борсам ҳам, меҳмонга келса ҳам ўтқизгани жой тополмай қоладиган, болам-боламлаб бағрига босадиган, пулдор ўғиллари олиб берган қатор-қатор кийимлари қолиб қайсидир байрамда совға қилган рўмолимни, болам олиб келган Тошкентдан, дея давраларда қайта-қайта мақтаниб юрадиган қайнонам-онам (охирати обод бўлсин, илоҳим) гавдаланади. Шунинг учун қайноналар ҳақидаги бундай беўхшов, ясама латифаларга кулолмайман. Шундай латифа айтгичларга эса раҳмим келади: тирикчилигинг қурсин! ...Майли, шу харитадан ўзингиз хоҳлаган жойни кўрсатинг, жўнатамиз, – дейди қаҳқаҳачи агентлик ходими мижозга. Мижоз бармоғи билан бир жойни танлайди. Ходимнинг капалаги учади гўё. – Тўхтанг, тўхтанг, бу ерни тавсия қилмайман. Бу ер жуда хавфли. – Нега, қанақасига хавфли? – Одамхўрлар бор. Мижознинг чеҳраси ёришади: – Роса менга керакли жой экан, шу ерни алоҳида белгилаб қўйинг, илтимос. – Нега? – Келаси йили қайнонамни юбораман... Кулгилими? Фақат шошманг, ўйлаб кўринг. Сизнинг ҳам онангиз қайсидир йигитнинг қайнонаси ахир! Усмонжон Йўлдошев Манба: Xabar.uz

Читайте также

Загрузка...

Загрузка...
Новости последнего часа со всей страны в непрерывном режиме 24/7 — здесь и сейчас с возможностью самостоятельной быстрой публикации интересных "живых" материалов из Вашего города и региона. Все новости, как они есть — честно, оперативно, без купюр.



News-Life — паблик новостей в календарном формате на основе технологичной новостной информационно-поисковой системы с элементами искусственного интеллекта, тематического отбора и возможностью мгновенной публикации авторского контента в режиме Free Public. News-Life — ваши новости сегодня и сейчас. Опубликовать свою новость в любом городе и регионе можно мгновенно — здесь.
© News-Life — оперативные новости с мест событий по всей Украине (ежеминутное обновление, авторский контент, мгновенная публикация) с архивом и поиском по городам и регионам при помощи современных инженерных решений и алгоритмов от NL, с использованием технологических элементов самообучающегося "искусственного интеллекта" при информационной ресурсной поддержке международной веб-группы 123ru.net в партнёрстве с сайтом SportsWeek.org и проектом News24.


Светские новости



Сегодня в Украине


Другие новости дня



Все города России от А до Я