Добавить новость
Март 2019 Апрель 2019 Май 2019 Июнь 2019 Июль 2019 Август 2019 Сентябрь 2019 Октябрь 2019 Ноябрь 2019 Декабрь 2019 Январь 2020 Февраль 2020 Март 2020 Апрель 2020 Май 2020 Июнь 2020 Июль 2020 Август 2020 Сентябрь 2020 Октябрь 2020 Ноябрь 2020 Декабрь 2020 Январь 2021 Февраль 2021 Март 2021 Апрель 2021 Май 2021 Июнь 2021 Июль 2021 Август 2021 Сентябрь 2021 Октябрь 2021 Ноябрь 2021 Декабрь 2021 Январь 2022 Февраль 2022 Март 2022 Апрель 2022 Май 2022 Июнь 2022 Июль 2022 Август 2022 Сентябрь 2022 Октябрь 2022 Ноябрь 2022 Декабрь 2022 Январь 2023 Февраль 2023 Март 2023 Апрель 2023 Май 2023 Июнь 2023 Июль 2023 Август 2023 Сентябрь 2023 Октябрь 2023
Ноябрь 2023
Декабрь 2023 Январь 2024 Февраль 2024 Март 2024 Апрель 2024 Май 2024 Июнь 2024 Июль 2024 Август 2024 Сентябрь 2024 Октябрь 2024 Ноябрь 2024 Декабрь 2024 Январь 2025 Февраль 2025 Март 2025 Апрель 2025 Май 2025 Июнь 2025 Июль 2025 Август 2025 Сентябрь 2025 Октябрь 2025 Ноябрь 2025
Декабрь 2025
Январь 2026
Февраль 2026
Март 2026 Апрель 2026
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Поиск города

Ничего не найдено

Отаси ташлаб кетган, «ўртоқлар»и томонидан зўрланган ўзбек қизининг аччиқ тақдири

0 55
Фото: UNICEF нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси UNICEF болалар жамғармаси Европа иттифоқи ҳомийлигида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган «Болаларни миграция таъсиридан ҳимоя қилиш» лойиҳаси доирасида оиладаги носоғлом муҳит сабаб яқинларидан қочиб юрган ўзбекистонлик ҳақидаги мақолани эълон қилди. Унда Ирода исмли қизнинг тақдири ҳикоя қилинади. Шаҳарнинг қадимги қисмида жойлашган кафедан таралаётган куйни тонгги шабада атрофга таратиб, йўловчилар эътиборини жалб этади. Қуёш нурлари ерни исицада, сояда ҳали совуқ билинади. Сайёҳлар гуруҳи ортидан паст бўйли қиз чиқиб, шаҳар марказидаги ҳовуз томон юради. 18 ёшли Ирода енги узун футболканинг устидан юпқа нимча кийиб олган. Сочлари орқага қаттиқ тортиб йиғилган. Унинг бироз шишган юзидан кечаси ухламагани кўриниб туради. Жуда паст овозда гапириши сабабли унинг сўзларини деярли англаб бўлмайди. Иродани учрашишга кўндириш осон бўлмади. У келишилган учрашувларга чиқмаганидан кейин, икки кун давомида беҳисоб телефон қўнғироқлари зарур бўлди. «Аввалроқ келмаганим учун кечиринг», - дея Ирода узр сўрайди. «Мен нотаниш одамлар билан учрашишдан қўрқиб қолганман». Унинг айтишича, яқинда бир неча аёл алдов йўли билан Иродани учрашувга чақирган, кейин эса уни калтаклашган. «Улар пулларимни ҳам олиб қўйишди». Сўнгги бир неча ой давомида қиз қочқинда яшаб юрибди. Амакиси қизнинг қочиб кетгани тўғрисида хабар берганидан кейин ички ишлар органлари ходимлари Иродани қидириб топишди. Лекин у уйига қайтишдан бош тортди. Амакиси яна уни топмаслиги учун тез-тез иш жойини ва телефон рақамини ўзгартириб турди. Ирода оиласида ягона фарзанд эди. Онаси уни дунёга келтириб ташлаб кетганидан кейин, у отаси томонидан бувисининг қўлида катта бўлди. Бувиси унга онаси туғруқ пайтида вафот этган деб айтган. Ирода 12 ёшга тўлганида отаси кўпроқ пул топиш мақсадида Россияга жўнаб кетди. Ўшандан бери у отасини кўрмади. Кейин жуда ҳам мудҳиш воқеа содир бўлди. Ирода фақат мева шарбати ичганини эслайди. Кейин эса қорнида кучли оғриқ билан қон кўлмагида ўзига келди. Маълум бўлишича, шарбатга гиёҳванд модда қўшилган ва қиз зўрланган. Ўшанда Ирода атиги 13 ёшда эди. Олти йил аввал бошидан кечирганларини тасвирлар экан, Ирода яна оғриқни сезгандек қорнини ушлайди. «Бу ҳаётимдаги энг ёмон кун эди. Ўша куни мен энг азиз нарсадан – ўз қадр-қимматимдан айрилдим». Парчаланган орзу-умидлари билан бирга у ўз устидан назоратни ҳам йўқотди. Натижада тарбияси оғир болалар учун махсус таълим муассасасига жўнатилди. Чет элда ишлаётган ўзбекистонликларнинг сони ортиб бораётгани сари, бир ёки иккала ота-онасиз уйда қолган болаларнинг сони ҳам ортди. «Халқаро тадқиқотлар шуни кўрсатадики, миграция оила тузилмасига ва қолдирилган болаларга чуқур таъсир қилади», - дейди UNICEF нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Саша Грауманн. «Ота-оналарнинг миграцияси туфайли болалар оиланинг бузилиши оқибатларидан азият чекиши, етарлича ғамхўрлик кўрмаслиги ва махсус муассасага жўнатилиш хавфига дуч келиши мумкин». Махсус мактабда ўтган уч йил мобайнида Иродага отаси уч марта қўнғироқ қилди. У Россиянинг қайси шаҳрида эканлигидан қизнинг хабари йўқ. Бу тўғрисида у отасидан сўрамаган ҳам. Отаси ҳам буни қизига айтмаган. Фақатгина қайтиш нияти йўқлигини маълум қилган. Иккинчи маротаба махсус муассасага Ирода озиқ-овқат дўконидан маҳсулот ўғирлагани учун жўнатилди. У ердан чиққанидан бери ҳар ҳафта участка нозири билан учрашиб, ҳисобот бериб туради. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари билан қайта-қайта учрашгани сабабли Ирода улардан жуда қўрқиб қолган. Суҳбат давомида ҳам атрофда ички ишлар ходимлари йўқлигига ишонч ҳосил қилиш учун у ён-атрофга тез-тез қараб қўяди. «Мен ўтмишга қайтишни истамайман», — дейди у кўчада ўтказган ҳаётини назарда тутиб. Ҳозир Ирода бозор ёнидаги чойхонада официант бўлиб ишлайди. Мушт қилиб тугилган бармоқларини ёяр экан, пушти ранг бўёқ қолдиқлари қолган тирноқлари кўзга ташланади. Кунига 13 соат ишлаб топган 35 минг сўм пули ижара ҳақи билан еб-ичишдан ортмайди. Ирода мактабни тугата олмади. Махсус муассасадан қайтганида у 18 ёшга тўлган эди. Қолган икки йилни ўқиш истаги бўлсада, бунга кўзи этмайди «Ҳеч қайси ота-она мен уларнинг фарзандлари ёнида бўлишимга йўл қўймайди», - дейди у. Ироданинг дўстлари йўқ. Ўнг билагидаги «Ж» ҳарфи шаклидаги қўлбола татуировка унга махсус муассасадаги энг яхши дугонасини эслатиб туради. Бошқа 14 қиз билан бирга улар уч йилдан ортиқ вақт давомида битта хонада яшашган. Фото: UNICEF нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Ирода умидсизликка тушган вақтларида ўткир тиғ билан иккала билагини кесиб ўзига жароҳатлар етказган. Ўша кўплаб излар кийимининг узун енглари остида кўринмайди. Ирода амакисининг уйига қайтишни истамайди. «У мени яна уйда қамаб қўяди». Ҳеч кимга ишонмасдан у қочишда давом этади. «Мактабни тугатсам бўлди, менга бошқа ҳеч нарса керак эмас», - дейди у.

Читайте также

Загрузка...

Загрузка...
Новости последнего часа со всей страны в непрерывном режиме 24/7 — здесь и сейчас с возможностью самостоятельной быстрой публикации интересных "живых" материалов из Вашего города и региона. Все новости, как они есть — честно, оперативно, без купюр.



News-Life — паблик новостей в календарном формате на основе технологичной новостной информационно-поисковой системы с элементами искусственного интеллекта, тематического отбора и возможностью мгновенной публикации авторского контента в режиме Free Public. News-Life — ваши новости сегодня и сейчас. Опубликовать свою новость в любом городе и регионе можно мгновенно — здесь.
© News-Life — оперативные новости с мест событий по всей Украине (ежеминутное обновление, авторский контент, мгновенная публикация) с архивом и поиском по городам и регионам при помощи современных инженерных решений и алгоритмов от NL, с использованием технологических элементов самообучающегося "искусственного интеллекта" при информационной ресурсной поддержке международной веб-группы 123ru.net в партнёрстве с сайтом SportsWeek.org и проектом News24.


Светские новости



Сегодня в Украине


Другие новости дня



Все города России от А до Я