Добавить новость
Март 2019 Апрель 2019 Май 2019 Июнь 2019 Июль 2019 Август 2019 Сентябрь 2019 Октябрь 2019 Ноябрь 2019 Декабрь 2019 Январь 2020 Февраль 2020 Март 2020 Апрель 2020 Май 2020 Июнь 2020 Июль 2020 Август 2020 Сентябрь 2020 Октябрь 2020 Ноябрь 2020 Декабрь 2020 Январь 2021 Февраль 2021 Март 2021 Апрель 2021 Май 2021 Июнь 2021 Июль 2021 Август 2021 Сентябрь 2021 Октябрь 2021 Ноябрь 2021 Декабрь 2021 Январь 2022 Февраль 2022 Март 2022 Апрель 2022 Май 2022 Июнь 2022 Июль 2022 Август 2022 Сентябрь 2022 Октябрь 2022 Ноябрь 2022 Декабрь 2022 Январь 2023 Февраль 2023 Март 2023 Апрель 2023 Май 2023 Июнь 2023 Июль 2023 Август 2023 Сентябрь 2023 Октябрь 2023
Ноябрь 2023
Декабрь 2023 Январь 2024 Февраль 2024 Март 2024 Апрель 2024 Май 2024 Июнь 2024 Июль 2024 Август 2024 Сентябрь 2024 Октябрь 2024 Ноябрь 2024 Декабрь 2024 Январь 2025 Февраль 2025 Март 2025 Апрель 2025 Май 2025 Июнь 2025 Июль 2025 Август 2025 Сентябрь 2025 Октябрь 2025 Ноябрь 2025
Декабрь 2025
Январь 2026
Февраль 2026
Март 2026 Апрель 2026
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Поиск города

Ничего не найдено

Маҳаллалардаги Анзират бувилар гуруҳи нима билан шуғулланади?

0 79
Фото: Зайнаб Садриева. "Суюнчи" филмида Анзират буви ролини ўйнаган Расмийлар Анзират буви деб юритилаётган аёллар гуруҳи айнан нима иш билан шуғулланиши борасида якуний низом ишлаб чиқилмаганини айтишмоқда. Бироқ низом бўлмаса ҳам жойларда 30 нафар "Анзират буви"дан иборат аёллар гуруҳи фаолиятини бошламоқда. Би-би-си боғланган оддий одамларнинг айтишича, баъзи жойларда Анзират буви гуруҳлари ташкил қилинган. "Маҳалладаги ёши каттароқ аёлларни сайлашибди. Нима қиласизлар десам, уйларнинг атрофидаги тозаликка қараймиз, жанжаллашиб қолган оилаларни яраштирамиз дейишди. Ҳар шанба куни мажлисга боришаркан", – дейди суҳбатдош. Маҳаллаларда аёллардан иборат Анзират буви гуруҳларини тузиш хабарига ижтимоий тармоқдагилар танқидий муносабат билдиришди. "Маҳалла тамом бўларкан-де. Фараз қилинг: уйизда кечаси ётибсиз. Анзират буви билан Дасаев амаки кириб келишади. У-бу ортиқча гап гапирса қўлидаги ҳасса билан уради. Миллий-феодал-дружиначи бир бало бўларкан", – дейди Mirrakhmat Muminov. Natalee Yusupovа "кимдир Боситхоновани тўхтатсин-ей" дейди. Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Мукаррам Нурматованинг айтишича, 30 кишидан ташкил топган аёллар гуруҳи кўнгилли равишда ишлайди ва маош олмайди. "Ҳали бу гуруҳлар ташкил қилингани йўқ. Энди шунақа нарса қилинади. Мен ўзим тўртта вилоятга чиқиб келдим". «Facebook»да фикр қолдирганлар Анзират бувилар шахсий ҳаётга дахл қилиши мумкинлигидан хавотир билдирган. "Олдиндан айтиб қўяй, мени оиламдагиларга маънавиятиздан дарс беришизга қаршиман. Оиламга қандай кийиниш, қандай рўмол ўрамасликни ўргатишга қаршиман. Қачон фарзанд кўриб-кўрмасликни ўргатишига қаршиман. Қайси китобни ўқиб-ўқимасликни ўргатишига қаршиман", – дейди Sherzod Daliyev. Хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари Мукаррам Нурматова аёллар гуруҳини шахсий ҳаётга аралашиш деб ҳисобламаслигини билдирди. "Маҳалладаги муаммоларни олиб чиқиб, ўша маҳаллада муҳокама қилинади. Фаол аёллардан иборат бўладиган, ёшлари катта, тажрибаси бор аёллардан тузилиб, ёшларни йўлга солиш, тартибга чақириш маъносида-да бу. Бу бизнинг менталитетда бор-ку. Яраштириш комиссиялари бор. Бу фақат яхшиликни кўзлаб қилинаётган нарса". Бироқ бу каби мажбурий яраштирувлар ҳар доим ҳам ижобий якун топмаслиги айтилади. Айрим ҳолларда мажбурий яраштирилган аёллар зулмга чидолмасдан ўз жонига қасд қилган ҳолатлар ҳам учраб туради. Ташқи аралашув ортидан яраштирилган оилаларнинг қанча фоизи яшаб кетгани ёки қанчасининг тақдири бошқача тугагани ҳақида статистика йўқ. 11 июл куни Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова ҳар бир маҳаллада қўмитанинг бошланғич ташкилоти тузилиши тўғрисида гапирди. Маҳаллада жами 30 нафар "Анзират буви"дан иборат 5 та гуруҳ фаолият олиб боради. Таркиб қуйидагилардан иборат бўлади: - Маҳалла фуқаролар йиғини мутахассиси (оилага кириш гуруҳи). 6 киши. - Оилавий шифокор (саломатлик мактаби гуруҳи). 6 киши. - Маҳалладаги ўқитувчи (таълим-тарбия гуруҳи). 6 киши. - Маҳалладаги тадбиркор (бандликни таъминлаш ва тадбиркорлик гуруҳи). 6 киши. - Профилактика инспектори (жиноятчилик профилактикаси гуруҳи). 6 киши. Хабарларда Боситхонова нима учун гуруҳни Анзират буви деб номлагани ҳақида изоҳ берилмаган. Лекин қўмита раиси ғоя ўртага ташлашда "Суюнчи" филмидаги Анзират образидан илҳомланган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинади. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Анзират буви совет одами бўлганига эътибор қаратган. "Анзират буви совет одами бўлгани, бойларни қулоқ қилиб, колхозлаштиришда жонбозлик қилганидан хабарлари йўқ шекилли опанинг", – дейди Али Али. Ҳақиқий Анзиратлар чиқишига ишонмайман "Суюнчи" филмида Анзират буви образи қишлоқнинг виждони ва расмийлар эътиборсиз қолдираётган муаммоларни жамоатчилик кучи билан ечишга ҳаракат қиладиган аёл сифатида тасвирланади. Навоийдан журналист ва фаол Дилдора Боймуродова бундан 4-5 йил олдин уни янги кўчиб ўтган маҳалладаги қўшнилари ҳазиллашиб Анзират буви деб чақиришганини айтади. "Маҳаллада ичимлик суви, свет, газ ва йўл қурилишида муаммолар бор эди. Ёзавериб, тепага чиқавериб муаммоларни ҳал қилганимиз учун мени маҳалладошларим Анзират буви дейишарди", – дейди у. Журналистнинг айтишича, сўнгги вақтларда маҳаллада Анзират буви бўлишнинг иложи бўлмаяпти. Мутасаддилар муаммони ҳал қилиш ўрнига уни кўтариб чиққан одамга босим ўтказишаяпти. "Президент портали бошида бироз ишлади. Ҳозир тепага шикоят билан чиқсангиз, мутасаддилар 15 киши бўлиб келиб ўзингизни айбдор қилиб кетишаяпти. Бундай шароитда Анзират буви чиқишига ишонмайман", – дейди у.

Читайте также

Загрузка...

Загрузка...
Новости последнего часа со всей страны в непрерывном режиме 24/7 — здесь и сейчас с возможностью самостоятельной быстрой публикации интересных "живых" материалов из Вашего города и региона. Все новости, как они есть — честно, оперативно, без купюр.



News-Life — паблик новостей в календарном формате на основе технологичной новостной информационно-поисковой системы с элементами искусственного интеллекта, тематического отбора и возможностью мгновенной публикации авторского контента в режиме Free Public. News-Life — ваши новости сегодня и сейчас. Опубликовать свою новость в любом городе и регионе можно мгновенно — здесь.
© News-Life — оперативные новости с мест событий по всей Украине (ежеминутное обновление, авторский контент, мгновенная публикация) с архивом и поиском по городам и регионам при помощи современных инженерных решений и алгоритмов от NL, с использованием технологических элементов самообучающегося "искусственного интеллекта" при информационной ресурсной поддержке международной веб-группы 123ru.net в партнёрстве с сайтом SportsWeek.org и проектом News24.


Светские новости



Сегодня в Украине


Другие новости дня



Все города России от А до Я