Добавить новость
Март 2019 Апрель 2019 Май 2019 Июнь 2019 Июль 2019 Август 2019 Сентябрь 2019 Октябрь 2019 Ноябрь 2019 Декабрь 2019 Январь 2020 Февраль 2020 Март 2020 Апрель 2020 Май 2020 Июнь 2020 Июль 2020 Август 2020 Сентябрь 2020 Октябрь 2020 Ноябрь 2020 Декабрь 2020 Январь 2021 Февраль 2021 Март 2021 Апрель 2021 Май 2021 Июнь 2021 Июль 2021 Август 2021 Сентябрь 2021 Октябрь 2021 Ноябрь 2021 Декабрь 2021 Январь 2022 Февраль 2022 Март 2022 Апрель 2022 Май 2022 Июнь 2022 Июль 2022 Август 2022 Сентябрь 2022 Октябрь 2022 Ноябрь 2022 Декабрь 2022 Январь 2023 Февраль 2023 Март 2023 Апрель 2023 Май 2023 Июнь 2023 Июль 2023 Август 2023 Сентябрь 2023 Октябрь 2023
Ноябрь 2023
Декабрь 2023 Январь 2024 Февраль 2024 Март 2024 Апрель 2024 Май 2024 Июнь 2024 Июль 2024 Август 2024 Сентябрь 2024 Октябрь 2024 Ноябрь 2024 Декабрь 2024 Январь 2025 Февраль 2025 Март 2025 Апрель 2025 Май 2025 Июнь 2025 Июль 2025 Август 2025 Сентябрь 2025 Октябрь 2025 Ноябрь 2025
Декабрь 2025
Январь 2026
Февраль 2026
Март 2026 Апрель 2026
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Поиск города

Ничего не найдено

ЧИНГИЗХОН ҲАҚИДАГИ ҲАҚИҚАТЛАР…

0 50

— Ҳамма айлана ташкил этган ҳолда гилам устида ўтирарди, — деб ёзган эди Василий Ян. — Чингизхон эса олтиндан ясалган тахт устидан жой олган. Тахтнинг суянчиғини хитойлик усталар яратган. Тахтни эса Чингизхон Хитой императорининг саройидан олиб чиқиб кетган ва барча ҳарбий юришларда ўзи билан олиб юрган.

Чингизхоннинг ёш хотини Қулон Хотин бўй басти билан олтин тақинчоқларга бурканган. Хитойлик хизматкорлар егулик ва ичимликларни фақат олтиндан ясалган идишларда дастурхонга тортишди. Хитойлик мусиқачилар, ҳофизлар Чингизхоннинг хизматида бўлди. Хон овқатни чапиллатмасдан ея олмайди. Қаршисида қовурилган гўшт тўла идишни кўтарганча хитойлик қул тиз чўкиб туради.

 

У ЖАНГ ҚИЛИШНИ СЕВАРДИ

 

Асрлар бўйи Чингизхон ўта шафқатсиз босқинчи сифатида ном қозонган. Унинг фармонига кўра қўлга олинган асирларни шафқатсизларча қийноққа солишарди. Қийноқларнинг энг даҳшатлиси асирнинг оғзи ва қулоғи ичига эритилган қайноқ кумушни қуйишдан иборат эди. Ёки душман тарафнинг асирга олинган вакили жуссасини орқага қарата шундай букишардики, то умуртқаси синиб битмагунча букишдан тийилишмасди.

Бирор юртни босиб олгач, Чингизхон аёлларини ўз аскарларига бўлиб берар, ёки энг гўзал аёлни ўзи учун танлаб олгач, қолганлари ўртасида гўзаллик танловига ўхшаш маросим ташкил этарди. Ўзи танлаган соҳибжамолни эса ҳарамига жўнатарди.

Жангларда хоннинг ўзига хос бир усули бор эди. Масалан, 1201 йили Чингизхонни душман камончиларидан бири ярадор қилди. Хон қўл остидагиларга ўша камончини топиб келишни буюрди. Топиб келишгач, жазолаш ўрнига уни мўғуллар армиясига ўтишга чақирди. Юқори лавозим ҳадя қилишга ваъда берди. Чингизхон ана шундай айёрона усуллар ёрдамида ҳам душман устидан ғалаба қозонарди.

 

ЧИНГИЗХОН ДАВРИДАГИ МОДА

 

Мўғуллар сардори Чингизхон ўқиш, ёзишни билмасди. Лекин ораторликда тенгсиз эди. Бу қадар шафқатсизлигига қарамай, ўз эътиқодига содиқ ва бардошли эди. У Исломни, буддизм, даосизм, насроний динларини атрофлича ўрганиб чиққан. Мўғулистонда диний қарама-қаршиликлар бўлмаслигига эришишни орзуларди.

Чингизхон ўз яқинларига нисбатан меҳрибон ва адолатли эди. Ихтиёрида чексиз бойлик ва имкониятлар борлигига қарамай, уларнинг бир мисқолидангина фойдаланиш билан чекланарди.

Бир куни қимматбаҳо либосларга ружу қўйган аскарларини қошига чорлаб барчаларига Хитой ипак матосидан тикилган либослар кийишни буюрди. Кейин шу кийимдаги аскрлар билан бирга чангалзорларни оралаб ўтди. То чангалзордан чиққунларича қимматбаҳо кийимлар илма-тешик бўлиб кетди. Шунда у аскарларга ҳамиша гўзаллик эмас, мустаҳкамликка интилиш зарурлигини уқтирди. Бундан ташқари, ҳадеб гўштли таом еявермасдан, сутли таомлар ейишга одатланишни маслаҳат берди.

 

УЗОҚ ЯШАШ СИРИ

 

Ёши бир жойга боргач, Чингизхон узоқ ёки абадий яшаш сирларидан воқиф бўлган табибларни қидира бошлади. Қўл остидагилар унга тоғда яшовчи хитойлик бир қария ҳақида маълумот беришди. Хон унга чопар юборди. Чопардан қариянинг номига битилган мактубни ҳам бериб юборди.

— Ҳашаматга интилавергани учун, — деб ёзилганди мактубда. — Тангри Хитойдан юз ўгирди. Мен эса оддийликни хуш кўраман. Ихтиёримда биттагина кийим ва этик бор холос. От гўшти ўрнига мол гўшти ейишга одатланганман. Мен яратган подшолик, империя эса ер юзи тарихида бўлмаган. Унвоним жуда буюк. Масъулиятим осмонча бор. Қария, халқимга раҳминг келсин. Менга узоқ ёки абадий яшаш сирингни ошкор қил! Эвазига истаганингча олтин ҳадя этай!..

Олдинига қария Чингизхон ҳузурига боришни истамади. Аммо барибир рози бўлди. Йўл жуда олис эди. Икки йил деганда хон ҳузурига етди. Чодирга киргач, одатга кўра тиз чўкиб таъзим қилмади. Шунчаки бош эгиш билан чекланди.

Қария шундай деди:

— Эй хонлар хони Чингизхон, дунёда узоқ яшаш ёки абадий яшаш имконини берувчи дори йўқ. Ҳеч қачон бўлмаган!..

Чингизхон қариянинг сўзларига ишонди. Тўғрисўзлигига тан бериб ўз ёнида олиб қолди. Хитойлик табиб узоқ йиллар Чингизхонга ҳалол хизмат қилди.

 

ЧИНГИЗХОННИНГ ХАЗИНАСИ

 

Чингизхоннинг нафақат ҳаёти, ҳатто ўлими ҳам сирли кечган. Тарихда унинг ўлими ҳақида турлича фактлар келтириб ўтилган. Уларнинг бирида хон 1227 йили Тангут подшолигига юриш пайтида душман камончиси отган ўқ унинг тиззасига теккани, кейинроқ қон заҳарланиши оқибатида Чингизхон ўлим топгани таъкидлб ўтилган. Хитой манбаларида эса шаҳарлардан бирини босиб олишда хон ахлатдан таралган заҳарли ҳид, кўчалардаги мурдаларнинг чириши туфайли ҳавога тарқалган ҳиддан заҳарланиб ўлгани айтиб ўтилган. Татарларнинг ёзишича, Чингизхонни Тангутлар маликаси ўлдирган. Малика хон ҳарамига олиб кетилгач, илк никоҳ кечасида томоғини ғажиб ташлаган экан. Лекин бу тахмин ҳали ҳануз ўз исботини топмаган.

Чингизхон ўлимидан сўнг жуда катта бойлик қолдирган. Беш юз тонна олтин, уч минг тонна кумушни қуйма ҳолатда еттита қудуққа беркитгани ҳақида тарихий маълумотларда кўрсатиб ўтилган.

Аммо хоннинг ўлимидан кейин бойликларни беркитган аскарлар ўлдириб юборилган. Аскарларни қатл этган жаллодлар ҳам уларнинг кетидан боқий дунёга йўл олган. Ажабланарлиси шуки, Чингизхон беркитган бойликларни ҳамон ҳеч ким топа олмади. Уларнинг қаерга беркитилгани ҳақида шунчаки тахминлар олдинга сурилмоқда холос.

Константин Дворецкий
Рус тилидан Олимжон ҲАЙИТ таржимаси


Читайте также

Загрузка...

Загрузка...
Новости последнего часа со всей страны в непрерывном режиме 24/7 — здесь и сейчас с возможностью самостоятельной быстрой публикации интересных "живых" материалов из Вашего города и региона. Все новости, как они есть — честно, оперативно, без купюр.



News-Life — паблик новостей в календарном формате на основе технологичной новостной информационно-поисковой системы с элементами искусственного интеллекта, тематического отбора и возможностью мгновенной публикации авторского контента в режиме Free Public. News-Life — ваши новости сегодня и сейчас. Опубликовать свою новость в любом городе и регионе можно мгновенно — здесь.
© News-Life — оперативные новости с мест событий по всей Украине (ежеминутное обновление, авторский контент, мгновенная публикация) с архивом и поиском по городам и регионам при помощи современных инженерных решений и алгоритмов от NL, с использованием технологических элементов самообучающегося "искусственного интеллекта" при информационной ресурсной поддержке международной веб-группы 123ru.net в партнёрстве с сайтом SportsWeek.org и проектом News24.


Светские новости



Сегодня в Украине


Другие новости дня



Все города России от А до Я