КУН КУЛГИСИ…
* * *
Эр хотинига деди:
— Турли ёшартирадиган дориларни ичиб юришингга қарши эмасман. Лекин бир нарса эсингда бўлсин, қизинг билан сенинг орангда камида тўққиз ой фарқ бўлиши керак.
* * *
Хотин олис сафарга кетгач, эр унга телеграмма жўнатди:
— Хотин, қошиқ, санчқилар қаерда?
Хотин жавоб ёзди:
— Уйда ухлаш керак.
Эртасига яна шундай савол-жавоб бўлиб ўтди. Орадан икки ҳафта ўтиб хотин сафардан қайтди.
Эр:
— Қошиқ, санчқиларнинг қаердалигини бир оғиз сўз билан айтиб қўйсанг бўларди-ку!
Хотин:
— Айтдим-ку уйда ухлаш керак деб!
Ва у каравотдаги кўрпа остидан қошиқ ва санчқини олиб эрига узатди.
* * *
Ўқувчи муаллимдан сўради:
— Устоз, дафтаримга нима деб ёздингиз? Ҳеч нарсани тушуниб бўлмаяпти.
— «Тушунадиган қилиб ёзгин» деб ёздим.
* * *
Икки таниш учрашиб қолишди.
— Мен машина сотиб олдим.
— Ў, зўр-ку!
— Зўр ҳам гапми? Машинанг бўлса, ҳамма нарсага улгураркансан. Масалан, кеча эрталабдан кечгача жуда кўп ишни бажаришга улгурдим.
— Масалан, қандай ишни?
— Машинанинг мойини алмаштирдим, янги баллонлар сотиб олдим, бозорга тушиб машинамга янги қанот сотиб олдим. Сўнгра автосервисга бориб уёқ-буёғини созлаттирдим. Машинам бўлмаса, шунча ишни бажаришга улгурмасдим-да!
* * *
— Дада! Мени энди синфимда энг ёмон ўқувчи демай қўйишди.
— Нимага?
— Мендан ҳам ёмон ўқийдиган янги ўқувчи келди.
* * *
Йўл четида мушук ўлиб ётарди. Болакай онасидан сўради:
— Ойи, мушукка нима бўлди?
— У ўлиб қолди ва осмонга чиқиб кетди.
— Ие, осмонга чиққандан кейин уёқдагилар мушукни қайтадан ерга ташлаб юборишдими?
* * *
Қиз дугонасига арз қиляпти:
— Кеча севган йигитим билан учрашувга чиқсам, у менга сўлиб қолган гул совға қилди.
— Сен учрашувга ўз вақтида боришга ҳаракат қилгин-да!
* * *
Ота ўғлидан сўради:
— Зоологиядан аъло баҳо олибсанми?
— Ҳа.
— Қайси саволга жавоб бердинг?
— Устозим туяқушнинг оёғи нечталигини сўради.
— Нима деб жавоб бердинг?
— Туяқушнинг оёғи учта дедим.
— Тўхта, туяқушнинг оёғи иккита-ку!
— Ҳамма гап шунда-да! Бошқалар туяқушнинг оёғи тўртта деб жавоб беришди.
* * *
Тўрт яшар бола онасига деди:
— Бугун боғчамизда бизни дўхтир текширди.
— Нимани текширди?
— Нафас олаётган-олмаётганимизни текширди.
* * *
Қушлар кўргазмасида учта тўтиқуш сотувга қўйилган. Бирининг нархи юз минг, иккинчисиники беш юз минг, учинчисиники эса бир миллион сўм. Харидорлардан бири сўради:
— Нега манави тўтининг нархи юз минг сўм?
— У иккита тилда бемалол гапиради.
— Беш юз минг сўмлиги-чи?
— У учта тилда гапиради.
— Хўп, у ҳолда анави тўтининг нархи нега бир миллион сўм? У қандай каромат кўрсатади?
— Ҳеч қандай каромат кўрсатмайди. Бу тўти анави иккаласининг бошлиғи.