Добавить новость
Март 2019 Апрель 2019 Май 2019 Июнь 2019 Июль 2019 Август 2019 Сентябрь 2019 Октябрь 2019 Ноябрь 2019 Декабрь 2019 Январь 2020 Февраль 2020 Март 2020 Апрель 2020 Май 2020 Июнь 2020 Июль 2020 Август 2020 Сентябрь 2020 Октябрь 2020 Ноябрь 2020 Декабрь 2020 Январь 2021 Февраль 2021 Март 2021 Апрель 2021 Май 2021 Июнь 2021 Июль 2021 Август 2021 Сентябрь 2021 Октябрь 2021 Ноябрь 2021 Декабрь 2021 Январь 2022 Февраль 2022 Март 2022 Апрель 2022 Май 2022 Июнь 2022 Июль 2022 Август 2022 Сентябрь 2022 Октябрь 2022 Ноябрь 2022 Декабрь 2022 Январь 2023 Февраль 2023 Март 2023 Апрель 2023 Май 2023 Июнь 2023 Июль 2023 Август 2023 Сентябрь 2023 Октябрь 2023
Ноябрь 2023
Декабрь 2023 Январь 2024 Февраль 2024 Март 2024 Апрель 2024 Май 2024 Июнь 2024 Июль 2024 Август 2024 Сентябрь 2024 Октябрь 2024 Ноябрь 2024 Декабрь 2024 Январь 2025 Февраль 2025 Март 2025 Апрель 2025 Май 2025 Июнь 2025 Июль 2025 Август 2025 Сентябрь 2025 Октябрь 2025 Ноябрь 2025
Декабрь 2025
Январь 2026
Февраль 2026
Март 2026 Апрель 2026
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Поиск города

Ничего не найдено

Суриядан қайтган аёллар Президентга мурожаат билан чиқди (видео)

0 69
“Тонгда кўзларимни очаман атроф тинч, хаёл суриш, орзу-ниятлар қилиш мумкин. Кечагина уруш – жаҳаннамда эдим, орзу қилиш у ёқда турсин, кўзларимни очишга-да қўрқар эдим...” Суриядан қайтган, бугун Ўзбекистон фуқаролиги паспортини олган 16 ёшли Самиянинг сўзлари... Гул нима эканини умрида кўрмаган болалар борлигини биласизми? Ўт-ўланларни ейишга яроқли озуқа деб тушунган болаларни-чи? Яқиндагина Суриядан қайтган болалар уруш ўчоқларида сарсон-саргардон юриб, очарчиликда ўт-ўланларни қовуриб-қайнатиб еб кун кўришга мажбур бўлишган экан. Туғилгандан урушдан бошқа нарсани кўрмаган 1,5 ёшли қизчанинг онаси уни бир ҳафталар ўтиб, одамларга қўшилишни ўргангани ва ўт ейишни ташлаганини айтади. Уруш даҳшатларида оналар бағриларига отилиб юрган болалар бугун оналари бағридан қочиб чиқиб ўйнаб юрибди. “Сурия қамоқхоналарида фарзандли бўлдим” Андижонлик 25 ёшлар атрофидаги аёлнинг айтишича, у Суриядаги қамоқхонада фарзандини дунёга келтирган. Бир ярим ёшга тўлай деган болакай Ўзбекистондан ёрдам боргунча ёруғ оламни кўрмаган ва қамоқхонанинг қоронғи, зах хоналарида катта бўлган. Яна бир уруш ўчоғидан қайтган ватандошимиз “Тинч ҳаёт нима эканини унутган эдик. Кўз ўнгимизда қанчадан-қанча одамлар жон берди. Яраланганларга ёрдам бериш, нобуд бўлганларни кўмиш ҳам хавфли эди”, дейди. Ўн кундан ортиқ кун давомида «уруш ўчоғи»дан қайтган мактаб ёшидаги болалар билан шуғулланган психолог Барно Қурбонованинг айтишича, болалар аввалига ёруғликка, тинч ҳаётга кўникишлари оғир бўлган. Уларда яна тинч ҳаёт ортидан қўрқинчли кунлар келади, деган хавотир бўлган. Уларга Мактабгача таълим вазирлиги томонидан велосипед ва бошқа ўйинчоқлар совға қилингач, ўйинчоқларга ҳам секин кўника боришган. Болаларда қўл маторикаси ривожланмаган бўлса-да, кўпчилиги араб, инглиз тилларини ўзга юртда яхши ўзлаштирган. Бир ҳафталар ичида болалар салом беришни, сўрашишни ўрганишди, дейди амалиётчи психолог. Суриядан қайтган аёлларнинг кўпчилиги бугун яна ўша уруш даҳшатларини ёдга олишни исташмади. Кечаги кунлари даҳшатли тушдек, ортда қолганидан хурсанд бўлиб, Дамашқда Ўзбекистон байроғи тасвири туширилган самолётни кўришлари билан унга эсон-омон етиб олишни Аллоҳдан сўраб ёлворишганини айтишади. “Ўзбекистон самолётини кўриб, ичимда умид уйғонди. Шу самолётга ета олармиканман, деган қўрқув мени тарк этмасди. Самолётга чиқиб, Тошкентга келгач эса ҳаммаси ортда қолганига ишондим”, дейди янгийўллик яна бир аёл. Улар моддий ёрдам билан таъминланадими? Бугун бу даҳшатлар ортда қолди. 100 дан ортиқ ватандошларимизга руҳий-ижтимоий ёрдам кўрсатилиб, 11-12 июнь куни уларга паспорт ва туғилганлик ҳақида гувоҳномалар топширилди. Юртдошларимизни ўз уйларига кузатиш учун вилоят ҳокимлиги, Хотин қизлар қўмитаси вакиллари етиб келди. Ўзга юртда сарсон-саргардонликда бўлган ҳамюртларимизга Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан 16 ёшгача бўлганларга 1 миллион, ундан катталарга 2 миллион сўм миқдорида пул маблағлари топширилди. Вилоят ҳокимлиги томонидан болаларни уй манзили бўйича боғча, мактабга жойлаш аёлларни ҳунарга ўргатиш ва иш билан таъминлаш масалалари ҳал этилиши белгиланди. Фуқаролик паспортларини қўлга киритган аёллар тикувчилик, ошпазликка ўқиш, ишга жойлашиш борасидаги режалари борлигини айтишди. Туғилганлик ҳақида гувоҳнома олган ўсмирлар қайси ўқув юртида таҳсил олишни ҳам режалаштиришга улгуришибди. Суриядан қайтган юртдошларимизга шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни топшириш маросимида қатнашган Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг айтишича, уруш ўчоқларидан қайтган ҳамюртларимизга халқаро конвенцияларда кўрсатилган ҳуқуқий меъёрлар асосида ёрдам кўрсатилган. “Суриядан қайтган фуқароларимизни жамиятимизга интеграция қилиш бўйича БМТ ва ЮНИСЕФнинг юқори малакали мутахассислари, Хотин-қизлар қўмитаси, мактабгача таълим, халқ таълими вазирлиги вакиллари, диний қўмита ходимлари икки ҳафта давомида иш олиб борди. Ҳозирда мутахассисларнинг хулосаларига кўра, Суриядан қайтган ҳамюртларимиз жамиятга қўшилишга, интеграция қилишга тайёр. Уларнинг кўпчилиги ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлганликлари сабабли барча Ўзбекистон фуқаролари билан тенг равишда, қонунчилик асосида уларга ижтимоий ёрдам пуллари белгиланади. Ундан ташқари, аёлларни иш билан таъминлаш бўйича Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги шуғулланади. Узоғи билан бир ой ичида улар иш билан таъминланади, яъни доимий даромадга эга бўладилар. Мактаб ёки боғча ёшидаги болалар билан ҳам алоҳида шуғулланилиб, уларнинг ижтимоийлашуви масаласи кўрилади. Ҳозирданоқ уларни интеграциялашуви бўйича мутахассислар шуғуллана бошлашган. Эндиликда барчаси Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаролари. Биз Суриядан қайтган юртдошларимизга ёрдам кўрсатишдан аввал халқаро интеграциялашув ва социялизациялашув бўйича тажрибаларини ўргандик. Фикримча, уларнинг жамиятимизга қўшилишларига тўсқинлик қилаётган муаммолар йўқ. Халқаро тажрибаларга кўра уруш ўчоқларидан келган фуқароларга ижтимоий ҳимоя ва ёрдам 6 ойдан бир йилгача бўлган муддатда давом этади. Биз эса бир йил давомида уларни ижтимоий ҳаётга кўникишларига ва иш, ўқишга жойлашишларида ёрдам кўрсатамиз”, дейди Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов. Суриядан қайтган аёллар Президентга нега мурожаат қилди? Ўн кун давомида “Бўстон” санаторийсида реабилитацияда бўлган Суриядан қайтган аёлларнинг 10 нафари Ўзбекистон Республикаси Президентига ташаккурномалар ёзиб берган. Республика маънавият ва маърифат маркази ходими Мағфират Зикированинг айтишича, улардан ҳеч ким миннатдорчилик хати ёзишни сўрамаган. “Нақд жаҳаннамнинг ўзидан қайтган юртдошларимиз ватанда ижтимоий ҳимоя кўрсатилганидан хурсанд. Уларнинг кўпчилиги ўз ватанида шундай муносабатда бўлишларини кутмаган экан”, дейди Мағфират Зикирова. Айрим юртдошларимиз Суриядан қайтган ватандошларимиз ижтимоий ҳимояга олинганидан норози ҳам бўлди. Уларга жиноятчидек муносабатда бўлиш керак, деган қарашларни ҳам кузатдик, аммо масалага жиддий ёндашсак, бу инсонларни уруш ўчоқларига етаклаган турли сабаблар бисёр. Бу борада Президент Шавкат Мирзиёев “Уят бўлса ҳам айтиш керак, 156 нафар Сурияга кетганлар нима учун кетган? Кимни излаб кетган? Тан олиш керак, биз уларга шароит яратиб бермаганимиз учун кетган! Мен конституцияга кўра уларга чора кўришим керак аслида. Лекин ундай қилмайман. Чунки улар ўзбек, бизнинг Ватандошларимиз! Уларни Ватанга олиб келиш азоб бўлди. Жуда оғир бўлди. Биз ҳаммамиз бу ҳолатни чуқур ўйлашимиз керак”, деган эди. Нима бўлганда ҳам бугун ўзбек фарзанди Сурия саҳроларида оч-наҳор қолиб кетмади. Улар қайтарилмоқда. Урушли юртда фарзанди фақат омон қолишини ўйлаган оналар бугун уларнинг келажакда ким бўлиши ҳақида орзулар қилмоқда. Анора СОДИҚОВА, Нишонбой АБДУВОИТОВ Манба: Uza.uz

Читайте также

Загрузка...

Загрузка...
Новости последнего часа со всей страны в непрерывном режиме 24/7 — здесь и сейчас с возможностью самостоятельной быстрой публикации интересных "живых" материалов из Вашего города и региона. Все новости, как они есть — честно, оперативно, без купюр.



News-Life — паблик новостей в календарном формате на основе технологичной новостной информационно-поисковой системы с элементами искусственного интеллекта, тематического отбора и возможностью мгновенной публикации авторского контента в режиме Free Public. News-Life — ваши новости сегодня и сейчас. Опубликовать свою новость в любом городе и регионе можно мгновенно — здесь.
© News-Life — оперативные новости с мест событий по всей Украине (ежеминутное обновление, авторский контент, мгновенная публикация) с архивом и поиском по городам и регионам при помощи современных инженерных решений и алгоритмов от NL, с использованием технологических элементов самообучающегося "искусственного интеллекта" при информационной ресурсной поддержке международной веб-группы 123ru.net в партнёрстве с сайтом SportsWeek.org и проектом News24.


Светские новости



Сегодня в Украине


Другие новости дня



Все города России от А до Я