БИ-ИР КУЛИШМАЙМИЗМИ, БРАТ?..
* * *
Хотин эрини қучиб эркаланди ва деди:
— Жоним, сизни шунчалар севаманки… Ҳозир сизнинг энг севимли нарсангизни ҳадя қиламан, кела қолинг!
— Ростданми? Ура-а-а-а!!! Бугун картошкали сомса ерканма-ан!!!
* * *
Чукчага қорда ҳаракатланадиган замонавий машина совға қилишди. Ундан сўрашди:
— Хўш, машина ёқдими?
— Ёқди, аммо итларим негадир жуда тез чарчаб қолишяпти.
* * *
Пиёниста дўконга кириб сотувчидан сўради:
— Сизларда бокс қўлқопи борми?
— Йўқ.
— Сузиш шапкачаси-чи?
— Йўқ.
— Чанғи бордир ҳеч бўлмаса?
— Оғайни, бу дўконда фақат ичкиликлар сотилади.
— Унда бир шиша ичкилик беринг!
Ичкиликни қўлига олгач, аста нари кетди-да, шивирлади:
— Худойим, мана, ўзинг спорт билан чин кўнгилдан шуғулланишга уринганимни кўрдинг! Дўконда биронтаям спорт анжоми йўғакан. Энди мен осий бандангни кечирмасанг бўлмайди, худойим!
* * *
Эр-хотин кўчада сайр қилиб юришганди. Хотин қарама-қарши тарафдан янги кўйлакда келаётган дугонасини кўриб қолиб эрини туртди.
— Менга қаранг, ҳозир дугонам яқин келса, бир кўйлагини мақтаб қўйинг!
— Нега? Дугонангни хурсанд қилмоқчимисан?
— Йўқ, яқинда унга «Эримнинг диди яхши эмас» дегандим.
* * *
— Хотинжон, тушимда иккаламиз бегона шаҳарда юрганмишмиз-у, кутилмаганда сени йўқотиб қўйибман. Шунақанги сиқилдим-ки…
— Кейин топдингизми мени?
— Ие, қидирсам топаман-да!
* * *
Аёл ҳайвонот боғида юриб туяқушлар билан қизиқиб қолди ва боғ ходимидан сўради:
— Айтинг-чи, туяқуш ҳам пат ташлайдими?
— Ҳа, ерда юз доллар ётганини кўрса, шу заҳоти пат ташлаворади.
* * *
— Оғайни, болаликдаги орзуларингнинг биронтаси ушалдими?
— Ҳа, биттаси ушалди.
— Қайсиси?
— Болалигимда отам сочларимдан тортиб калтакласа, доимо кал бўлиб қолишни орзулардим.
* * *
Ҳарбийнинг хотини эридан сўради:
— Нега менга уйлангансиз?
— Сен бир пайтлар ўткир нигоҳларинг билан менга бир ўқ отгансан. Мен ана ўша ўқни қандай бўлмасин зарарсизлантириш ниятига тушиб қолганман.
* * *
Пингвин боласи барга кириб сотувчидан сўради:
— Дадамни кўрмадингизми?
— Йўқ, кўриниши қанақайди?
* * *
Она кенгуру боласини уришаяпти:
— Мен сенга каравотда овқатланишни кўрсатиб қўяман!