Поиск города

Ничего не найдено

«Зулфия» танловига очиқлик принципи бегонами?

0 47
«Зулфия» танловига очиқлик принципи бегонами?

"Держат в кармане фигу": Захарова раскрыла хитрый план США с тайными поставками ATACMS Киеву

Отели экс-владельца «Югры» хотят обратить в пользу государства

РБК: часть расположенного у Кремля отеля могут передать государству

История одного элитного отеля у Кремля: После приезда Такера Карлсона он перейдёт государству

Ҳар йили Зулфия номидаги давлат мукофотининг ўз эгаларига дабдаба-ю, асъаса билан топширилиш жараёни ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларидаги резонансли муносабатларга уланиб кетади. Қизиғи, билдирилган фикрларнинг аксарияти (ҳаммаси десак ҳам муболаға бўлмас) норозилик кайфиятида танлов адолатсиз ўтганлигининг таъкиди сифатида жаранглайди. Лекин буларнинг барчаси, таъбир жоиз бўлса, «карнинг қулоғига танбур чертишга» ўхшайди. Чунки эътирозлар ўз манзилига етиб бормайди, ёинки эшитиб, эшитмаганликка олинади. Бу гал ҳам худди шу томошани кўрдик. Ҳамма ёқда бонг урилди, эътирозлар билдирилди, асослидир-асоссиздир таклифлар берилди. Лекин ҳеч нарса ўзгаргани йўқ, ўзгарадиганга ҳам ўхшамаяпти. Бу сафар ҳам 11 ой жим юриб, март келганда яна айюҳаннос соламизми? Нега бу танлов атрофидаги фикрларнинг барчаси салбий? Ундан ҳам муҳимроқ савол: нега эътирозлар айтилган ва ёзилган жойида ўз ҳолича қолиб кетяпти? Ҳусан Карвонли, « Маърифат» газетаси бош муҳаррири: ─ Зулфия номидаги давлат мукофотини бериш тўғрисидаги низомга кўра, мамлакатнинг ҳар бир ҳудудига, яъни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига 2 тадан квота ажратилган. Кўпчиликда «Зулфиячилар» га нисбатан хайрихоҳлик муносабатининг шаклланмаслигига, яъни улардан аксариятининг савиясидан зиёли қатламнинг кўнгли тўлмаслигига мана шу квоталар « айбдор». Яъни 3 миллиондан зиёд аҳолиси бор Андижондан ҳам, 800 минг аҳолиси бор Сирдарёдан ҳам ҳар йили 2 нафардан қиз мукофотни олади. Ҳудудларга бир хил квота берилиши савияли номзодларнинг четда қолиб кетишига сабабчи бўлади. Муаммонинг ечими бор: худди фан олимпиадаларидаги каби ҳар бир ҳудуддан 3 нафардан ғолиб республика босқичига келади. Якуний босқичда қайси ҳудуддан бўлишидан қатъи назар муносиб номзодлар ғолиб дея эътироф этилади. Шаҳноза Тўрахўжаева, блогер: ─ Зулфия номидаги давлат мукофоти имтиёзи кўп мукофот. Яна ёш қизчаларга таваккалига, кредит сифатида бериладиган мукофот. Энди ўйлаб кўрайлик: қарийб 20 йилдан бери берилган шу кредитларнинг қанчаси қайтди? Мукофот олган 300га яқин қизнинг нечтаси бугун илғор қизга айланди? Қанча олима, депутат, раҳбар, чемпион, тадбиркор...аёл етишиб чиқди улардан? Биз шу мукофот орқали қизларни рағбатлантиряпмиз, улардан келажакда етакчи, илғор аёллар етишиб чиқишига замин яратяпмиз, деб ўзимизни алдамаяпмизми? Танлов жараёнининг шаффофлиги масаласида бир неча таклифларим: иштирокчиларнинг ҳужжат топширишини электрон шаклга ўтказиш, танловни онлайн тарзда ўтказиш (бунинг учун махсус портал очиш), танлов ҳайъати таркиби ва баҳолаш жараёни ҳам очиқ бўлиши керак, ғолибларнинг грант асосида ўқишга кириши масаласини қайта кўриб чиқиш лозим. Алишер Назар, публицист: ─ Менга қолса, Зулфия номидаги давлат мукофоти низомини ўзгартириш керак. Биринчидан, 15-16 ёшли ўсмир қизалоққа давлат мукофотини бериш тўғри эмас. Ҳали ҳаётнинг аччиқ-чучугини тотмаган, эл-юртга фойдаси тегмаган, ўз соҳасида ниманидир яратиб қўймаган ўсмирга бу меҳрибончилик «оғирлик» қилади. Иккинчидан, мукофот нотўғри тақсимланмоқда. Зулфия умрида бадиий гимнастика, кураш ёки сакраш билан шуғулланмаган. Лекин айни спорт чемпионларига Зулфия мукофоти берилмоқда. Бу мантиқан тўғри эмас. Учинчидан, Зулфия мукофоти фақат қизларга хосланиши тўғри эмас. Борингки, фақат қизларга хосланганда ҳам умумий аёл ижодкорларга берилиши лозим. Чунки шу пайтгача юзлаб ўсмир қизлар ушбу мукофотга соҳиба бўлдилар. Лекин бугун улар қани? Нега муҳташам адабиётимиз саҳнасида ижодни қойил қилиб қўйган « зулфиячилар» кўринмайди? Кўринаётганларининг ҳам сохта, роботга ўхшаб « ватанпарвар» лик қилиши кишининг энсасини қотиради. Тўртинчидан, мукофот низомнинг «олий ўқув юртига тўғридан тўғри қабул қилинади» деган жойини ўчириб ташлаш керак. Ана шунда адолат қарор топган бўлади. Бешинчидан, бу мукофот ҳар йили 14-15 нафар (ўтган йилдан бошлаб 28 нафар) истеъдодли қизни « топиб олаётгани» бироз эриш туюлади. Шубҳасиз, Ўзбекистон алломалар юрти. Лекин ҳар йили ўнлаб истеъдодларни етиштириб бериши озгина шубҳали эмасми? Абдунаби Абдиев, Миришкор тумани 22-мактаб директори: ─ Мазкур мукофот учун кураш шунчалик кучайиб кетдики, ҳафсала қилиб икки-уч варақни алмойи-жалмойи мисралар билан қорайтирган қизалоқ ҳам уни қўлга киритишдан умидвор. Тенгдошлари сочбоғига жамалак тақиб, ҳалинчак учишдан ортмаётган қизчаларнинг ижоди сермаҳсуллигига тан бермасдан илож йўқ. Аммо уларнинг чоп этилган китобларини варақлаб кўринг-чи, ялт этиб кўзга ташланадиган мисра топиладими? Қаламкаш танишларимдан бири мақтаниб кўкрагига муштлайди: «Фалончи мукофотни олган писмадончининг китобини мен ёзиб бергандим...» Мукофот таъсис этилгандан буён унга сазовор бўлганлар рўйхатини элакдан ўтказиб чиқсангиз, Гулжамол Асқарова каби бир-икки таниш номларни айтмасак, адабиёт оламида портлаган бошқа юлдузларга дуч келиш амримаҳол. Гапнинг очиғи, мукофотга тақдим этиш жараёнининг ибтидоси хатоликдан бошланади. Зулфия шоира сифатида танилган. Аммо нега унинг номи билан аталувчи мукофот ҳунарманд-у спортчи, тадбиркор-у талабага бирдек раво кўрилаверади? Менимча, Зулфия номидаги мукофотга фақатгина адабиёт соҳасида ютуқларга эришган хотин-қизлар сазовор бўлиши, лауреатларни эса бир ҳовуч идора ходимлари эмас, кенг жамоатчилик муҳокамаси белгилаб бериши керак. Матлуба Бердиёрова, Каттақўрғон тумани 18-мактаб кутубхоначиси: ─ Зулфия номидаги давлат мукофоти танлови низомини қайта кўриб чиқиш, саралаш жараёнини «Ёш китобхон» танлови каби телевидениеда кўрсатиш керак. Чекка қишлоқларда яшовчи иқтидорли, интилувчан қизлар шаҳар қизларидек тўртта тилни билмаса-да, ўзбек тилини яхши, рус ва инглиз тилларини қисман билади, шу боис чет тилини билишга асосий урғу берилмаслиги лозим. Шалола Раҳимова, Қарши давлат университети 2-курс талабаси: ─ Зулфия мукофотини олиб, имтиёзни қўлга киритган лауреатларнинг олий таълим муассасасига кириш имтиёзи соҳалар бўйича чегараланиши керак: ─ адабиёт, шеърият йўналиши бўйича мукофотланганларга ─ филология йўналишлари; ─ санъат йўналиши бўйича мукофотланганларга ─ санъат, дизайн каби йўналишлар; ─ фан, таълим йўналиши бўйича мукофотланганларга ─ фан соҳасидан келиб чиқиб биология, кимё, педагогика, математика йўналишлари; ─маданият, спорт йўналиши бўйича мукофотланганларга─маданият, спорт йўналишлари бўйича ОТМга кириши учун имтиёз берилиши зарур. Спорт йўналиши бўйича мукофот олиб, ўзбек филологияси факультетида ўқиётганлар ҳам бор. Зилола Ғайбуллаева, ЎзДЖТУ 3-босқич талабаси: ─ Танловнинг ҳудудий босқичида сараланган қизлар республика босқичига атиги икки соатлик суҳбат учун шунча йўл босиб келади. Танлов ички тартибда бўлгани учун уларни бунчалик овора қилиш маънисиз, менимча. Бунинг ўрнига онлайн суҳбатни йўлга қўйиш мумкин. Шахсан ўзим танловда кўп бора қатнашганим учун биламан, узоқ ҳудуддан чарчаб келиб, катта мутахассислар билан мулоқотга киришиш осон эмас. Танловга суҳбат ўтгандан кейин, ҳужжатлар ўрганилгунга қадар жараёндан ҳеч ким хабардор бўлмайди. Айнан қайси мезонлар асосида иштирокчилар сараланишини очиқ тизимга ўтказиш керак. Негадир Президент ғолиблар рўйхатини тасдиқлаганидан кейин ҳам исмлар сир тутилади, умид билан кутиб юрган қизлар тақдирлаш маросимидан кейин ҳафсаласи пир бўлади. Жараён яхши ёритилса, менимча, норозилик кайфияти ҳам камроқ бўларди. Танлов учун бир-бирига ўхшаш бўлган ҳужжатларнинг талаб қилиниши ҳам ортиқча. Ижтимоий тармоқлар ва ОАВда Зулфия мукофоти ҳақида билдирилган турли фикр ва мулоҳазалар юзасидан Хотин-қизлар қўмитаси бош мутахассиси Нодира Каримовага мурожаат қилдик: ─ 2018 йил 2 февралдаги «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Президент Фармонига асосан танлов янгича мезонлар асосида ўтказилмоқда. Ижтимоий тармоқлардаги муносабатларни кўриб ҳайрон қоламан, нега одамларда мукофот ҳақда бундай тушунча пайдо бўлган?Мукофот эгаси қанча синовлардан ўтади. Йиллар давомида қилинган меҳнат асосида белгиланган кўрсаткичлар ─ халқаро ютуқлари, фан олимпиадалари ғолиблиги, медаллари сони, нашрдан чиққан китоблари ҳисобга олинади. Ҳар йили ҳамкор ташкилотлар ─Халқ таълими, Маданият, Жисмоний тарбия ва спорт вазирликлари, Ёзувчилар уюшмаси, Ёшлар иттифоқи, Бадиий академиядан захирадаги иқтидорли қизларнинг янгиланган рўйхати олинади. Охирги уч йиллик ютуқлари инобатга олиниб, ана шу қизлар биринчи навбатда мазкур мукофот талабгорлари ҳисобланишади. Алоҳида таъкидлаш керакки, қизларнинг ОАВдаги чиқишлари уларнинг мукофот олишини белгилаб бермайди. Белгиланган низом ва йўриқнома асосида номзодларнинг илмий изланишлари, билимлари, мамлакат равнақи йўлида қўлга киритган ютуқлари инобатга олинади. Жараён ёпиқ тарзда кечади, деган фикрга қўшилмайман, ягона низомда ҳамма нарса белгиланган ва унга риоя қилинади, хоҳловчилар низом билан танишиб чиқиши мумкин. Шу йили танлов натижаларидан норози бўлганларнинг биронтаси эътибордан четда қолмади. Қўмита раиси Танзила Норбоева шахсан ҳар бир мурожаатчи билан шуғулланди. Зулфия мукофоти учун танлов ҳар йили ўтказилаверади, ютган ютаверади, «омади чопмаган» , «истеъдоди етарли даражада бўлмаганлар» нима учун муносиб кўрилмаганининг тагига етолмай қолаверади, одамлар норозилик билдираверади... фақатгина низомлар ўзгармайди, эски принциплар ўз ҳолича қолаверади. Бу кетишда кейинги йили ҳам эски спектакль такрор қўйилиши эҳтимолга жуда яқин. Сценарий ўша-ўша, фақатгина қаҳрамонлар ўзгаради, « қаҳрамонлар» ни кашф этишда устаси фаранг бўлиб кетганлар эса курсисидан қўзғалмайди. Шамол бўлмаса, теракнинг учи қимирламас... Кўп сонли эътирозларни ҳам таҳлил қилиб кўриш керакдир. Саодат Абдураҳмонова Манба: Kun.uz

Читайте также

Загрузка...

Загрузка...
Новости последнего часа со всей страны в непрерывном режиме 24/7 — здесь и сейчас с возможностью самостоятельной быстрой публикации интересных "живых" материалов из Вашего города и региона. Все новости, как они есть — честно, оперативно, без купюр.



News-Life — паблик новостей в календарном формате на основе технологичной новостной информационно-поисковой системы с элементами искусственного интеллекта, тематического отбора и возможностью мгновенной публикации авторского контента в режиме Free Public. News-Life — ваши новости сегодня и сейчас. Опубликовать свою новость в любом городе и регионе можно мгновенно — здесь.
© News-Life — оперативные новости с мест событий по всей Украине (ежеминутное обновление, авторский контент, мгновенная публикация) с архивом и поиском по городам и регионам при помощи современных инженерных решений и алгоритмов от NL, с использованием технологических элементов самообучающегося "искусственного интеллекта" при информационной ресурсной поддержке международной веб-группы 123ru.net в партнёрстве с сайтом SportsWeek.org и проектом News24.


Владимир Зеленский в Украине


Светские новости



Сегодня в Украине


Другие новости дня



Все города России от А до Я