Добавить новость
Март 2019 Апрель 2019 Май 2019 Июнь 2019 Июль 2019 Август 2019 Сентябрь 2019 Октябрь 2019 Ноябрь 2019 Декабрь 2019 Январь 2020 Февраль 2020 Март 2020 Апрель 2020 Май 2020 Июнь 2020 Июль 2020 Август 2020 Сентябрь 2020 Октябрь 2020 Ноябрь 2020 Декабрь 2020 Январь 2021 Февраль 2021 Март 2021 Апрель 2021 Май 2021 Июнь 2021 Июль 2021 Август 2021 Сентябрь 2021 Октябрь 2021 Ноябрь 2021 Декабрь 2021 Январь 2022 Февраль 2022 Март 2022 Апрель 2022 Май 2022 Июнь 2022 Июль 2022 Август 2022 Сентябрь 2022 Октябрь 2022 Ноябрь 2022 Декабрь 2022 Январь 2023 Февраль 2023 Март 2023 Апрель 2023 Май 2023 Июнь 2023 Июль 2023 Август 2023 Сентябрь 2023 Октябрь 2023
Ноябрь 2023
Декабрь 2023 Январь 2024 Февраль 2024 Март 2024 Апрель 2024 Май 2024 Июнь 2024 Июль 2024 Август 2024 Сентябрь 2024 Октябрь 2024 Ноябрь 2024 Декабрь 2024 Январь 2025 Февраль 2025 Март 2025 Апрель 2025 Май 2025 Июнь 2025 Июль 2025 Август 2025 Сентябрь 2025 Октябрь 2025 Ноябрь 2025
Декабрь 2025
Январь 2026
Февраль 2026
Март 2026 Апрель 2026
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Поиск города

Ничего не найдено

«Салим қори ёмон иш қилган... суддан дарак йўқ»

0 47
«Azon.uz сайти шу одамни ёнини олиб яхши иш қилмади, ўғрини ўғри деймиз, даррор жазолаймиз» (ижтимоий тармоқдаги постлардан) Аслида масала биз ўйлагандан ҳам чуқурроқ илдизларга эга. Яқин, жуда яқин тарих. Куз. Семинар ва шунга ўхшаш тадбирларга бой фасл. Шундай ажойиб кунларнинг бирида аёллар мавзусига бағишланган конференция ўтказилди, катта одамлар иштирок этди, Бош вазир ўринбосари, Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходимлари, давлат идораларидан таклиф қилинган мутахассислар ва ...дин соҳаси одамлари. Албатта, аёллар ҳуқуқи тўғрисида бўладиган тадбирда Исломда аёл қадрини дин одамидан бошқа ким ҳам тушунтириб бера олади? Тадбир бўлиб ўтганлиги ҳақида Хотин-қизлар қўмитасининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилинган мақоладан Тадбир бўлиб ўтганлиги ҳақида Хотин-қизлар қўмитасининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасидан Хуллас, тадбир бўлиб ўтди. Кўпчилик сўзга чиқди. Бундай тадбирлар тарқатма материаллар билан бойитилади. Ушбу тадбирда диний адабиёт сифатида голограмма билан муҳрланган китоб ҳам тарқатилди, бу Салим қори Қодировнинг «Аёлни эъзозлаган дин» деб номланган китоби эди. Тўғриси, бу китоб ўша вақтда қўлимга тушган бўлса ҳам ўқиб кўрмадим. Ҳаммаси тушунарли-ку, яхши гаплар ёзилган, деб. Бугунги кунимиз. Жорий йилнинг 12 апрелида ЎзАда эълон қилинган мақола эътиборимни тортди: «Илмига амал қилмаган муллодан... Ёки кўплаб олимлар, ҳатто Бурҳониддин Марғиноний сўзларини ҳам ўзиники деб эълон қилган Фарғона вилояти бош имом хатибининг “ижоди” ҳақида», албатта, бундай жарангдор сарлавҳа кўпчиликни ўзига жалб қилади. Ўқидим, ия, бу ўша китоб-ку. Наҳотки шундай катта тадбирда, катталар иштирокида тарқатилган китоб бировники бўлиб чиқса? Бу ёмон! Мақолани ўқиб чиқдим. Қаерда, қандай кўчирилгани тўғрисида тўлиқ маълумот берилган. Фақат, негадир мендаги китоб билан ЎзАда келтирилган китобнинг варақлари тўғри келмаяпти: «...Салимқори Қодиров “муаллиф”лигидаги 116 бетли китобнинг 34,35,37-бетлари, 38-бетининг 2 ва 3-хатбошиси...», мендаги китоб 100 бетли эди-да. Биринчи китоб Иккинчи китоб Яна солиштиришни бошладим, мақолада келтирилган кўчирмалар бор, лекин умуман бошқа бетларда. Мақола сўнгида «Нега Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ўзининг 6591-сонли хулосаси билан уни чоп этишга тавсия берган?» дейилган, демак Қўмита хулоласи бор. Яна «хатолик», мен кўраётган китобда Қўмитанинг 6339-сонли хулосаси келтирилган. Лекин китобнинг бошқа параметрлари бир хил (УЎК, КБК, ISBN каби маълумотлар қайта нашрда ўзгаради). Ажабо, бир китобга 2 та хулоса. Фарғоналик танишлар орқали шу китобнинг ЎзАда чиққан талқинини топдим ва жумбоқ яна ҳам чигаллашиб кетди. Чунки кўриниши ўхшаш, лекин ичи бирмунча фарқ қилувчи китоблар эди. Биринчиси 2018 йил 23 ноябрда босмага берилган, Қўмитанинг 6339-сонли хулосаси асосида, иккинчиси ўша йили 17 декабрда, 6591-сонли хулоса билан босмага берилган. Иккала китоб ҳам муфтий Усмонхон Алимов ва шайх Абдулазиз Мансур таҳрири остида чиққан. Балки биринчи китоб яхши сотилгани учун қайта нашр бўлгандир, дейсиз. Балки, лекин иккинчи китобда биринчи китобдаги айрим хатбошилар кўринмаяпти, жумладан мана бу хатбоши негадир олиб ташланган: «Аёлнинг ижтимоий муносабатларда қатнашиш ҳуқуқи таъминланар экан, унинг жамоат жойларида ўраниб юриши шарт қилиб қўйилган. Бу масала ҳозирги кунда турлича талқин этилмоқда...» Ҳа, айнан шу жойи янги нашрда йўқ. Юқоридагиларни таҳлил қила туриб бир нарса хаёлга келди, ўша кунлари Халқаро Ислом академияси талабаси рўмол масаласида ўқув юрти билан судлашаётган, адвокат эса диний соҳадан эксперт қидираётган вақт эди. Нега булар бир вақтда рўй берди экан? Нега Мусулмонлар идораси раҳбарияти таҳрири остида чиққан китобга тезда ўзгартириш киритиш зарурати туғилиб қолди? Бу китобда келтирилган «Аёлнинг ижтимоий муносабатларда қатнашиш ҳуқуқи таъминланар экан, унинг жамоат жойларида ўраниб юриши шарт қилиб қўйилган» жумласи эксперт фикри сифатида (ахир Фарғона бош имом-хатиби кичкина одам эмас) қабул қилинармиди? Ёки кўчирганлиги исботланган имомнинг китобидаги гап энди инобатга олинмайдими? Саволлар кўп, имомнинг иши оқланмайди. Бировнинг ҳуқуқини бузиш бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам ҳисоб-китоб қилинади. Лекин юқоридаги саволлар кишини ўйлантириб қўйди. Агар имомнинг иши судгача етиб борса (бунда муаллиф билан келишув рўй бериб, ўзаро рози-ризолик бўлиб кетиш эҳтимоли борлиги учун, илло-биллоҳ иш хас-пўшланади демоқчи эмасмиз), китобдаги ўзгартишларга ҳам аниқлик киритиб кетилади деб умид қиламиз. Айтганча, Олий судда кўрилиши керак бўлган рўмол масаласи чўзилиб кетмадимикан? Манба: Azon.uz

Читайте также

Загрузка...

Загрузка...
Новости последнего часа со всей страны в непрерывном режиме 24/7 — здесь и сейчас с возможностью самостоятельной быстрой публикации интересных "живых" материалов из Вашего города и региона. Все новости, как они есть — честно, оперативно, без купюр.



News-Life — паблик новостей в календарном формате на основе технологичной новостной информационно-поисковой системы с элементами искусственного интеллекта, тематического отбора и возможностью мгновенной публикации авторского контента в режиме Free Public. News-Life — ваши новости сегодня и сейчас. Опубликовать свою новость в любом городе и регионе можно мгновенно — здесь.
© News-Life — оперативные новости с мест событий по всей Украине (ежеминутное обновление, авторский контент, мгновенная публикация) с архивом и поиском по городам и регионам при помощи современных инженерных решений и алгоритмов от NL, с использованием технологических элементов самообучающегося "искусственного интеллекта" при информационной ресурсной поддержке международной веб-группы 123ru.net в партнёрстве с сайтом SportsWeek.org и проектом News24.


Светские новости



Сегодня в Украине


Другие новости дня



Все города России от А до Я