Добавить новость
Март 2019 Апрель 2019 Май 2019 Июнь 2019 Июль 2019 Август 2019 Сентябрь 2019 Октябрь 2019 Ноябрь 2019 Декабрь 2019 Январь 2020 Февраль 2020 Март 2020 Апрель 2020 Май 2020 Июнь 2020 Июль 2020 Август 2020 Сентябрь 2020 Октябрь 2020 Ноябрь 2020 Декабрь 2020 Январь 2021 Февраль 2021 Март 2021 Апрель 2021 Май 2021 Июнь 2021 Июль 2021 Август 2021 Сентябрь 2021 Октябрь 2021 Ноябрь 2021 Декабрь 2021 Январь 2022 Февраль 2022 Март 2022 Апрель 2022 Май 2022 Июнь 2022 Июль 2022 Август 2022 Сентябрь 2022 Октябрь 2022 Ноябрь 2022 Декабрь 2022 Январь 2023 Февраль 2023 Март 2023 Апрель 2023 Май 2023 Июнь 2023 Июль 2023 Август 2023 Сентябрь 2023 Октябрь 2023
Ноябрь 2023
Декабрь 2023 Январь 2024 Февраль 2024 Март 2024 Апрель 2024 Май 2024 Июнь 2024 Июль 2024 Август 2024 Сентябрь 2024 Октябрь 2024 Ноябрь 2024 Декабрь 2024 Январь 2025 Февраль 2025 Март 2025 Апрель 2025 Май 2025 Июнь 2025 Июль 2025 Август 2025 Сентябрь 2025 Октябрь 2025 Ноябрь 2025
Декабрь 2025
Январь 2026
Февраль 2026
Март 2026 Апрель 2026
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Поиск города

Ничего не найдено

1 майдан қонунчиликда қандай ўзгаришлар юз берди?

0 89
2019 йил 1 майдан кучга кирган асосий ҳуқуқий янгиликлар тўплами Norma томонидан тақдим этилди. Болалар боғчаларида болалар учун тўлов оширилди Давлат бюджетидан молиялаштириладиган мактабгача таълим муассасаларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловининг миқдорлари оширилди. Илгаригидек, болалар боғчаси жойлашган жой ва унинг иш режими суммага таъсир кўрсатади. Қизилмия етиштирувчилар плантацияларни ташкил этишлари шарт Қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш ташкилотлари уюшмаси аъзоларига қўшимча талаблар амал қила бошлади. Хусусан, Уюшма аъзолари – қизилмия экстракти ишлаб чиқарувчилари 2024 йил 1 январгача ҳар йили 100 гектардан кам бўлмаган майдонда қизилмия плантацияларини ташкил этишлари шарт. Қўшимча имтиёз ва преференциялар ҳам назарда тутилган: • Халқаро лабораторияларни аккредитация қилиш ташкилоти (ILAC) ва Халқаро аккредитация қилиш форумининг (IAF) тўлақонли аъзолари ҳисобланган мамлакатларнинг сертификатлаш органлари томонидан берилган мувофиқлик сертификатлари ёки синовлар протоколлари тақдим этилганда ўзларининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари, плантациялар ташкил этиш ҳамда қизилмия ва бошқа доривор ўсимликлардан юқори қўшилган қийматга эга бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун Уюшма аъзолари томонидан олиб келинадиган товарларни сертификатлаш талаб этилмайди; • жорий йилнинг 1 апрелидан 30 декабригача бўлган даврда Фанлар академиясининг ижобий хулосасини инобатга олган ҳолда Уюшма буюртманомасига кўра Давлат экология қўмитаси томонидан тасдиқланадиган қизилмиядан фойдаланиш учун қўшимча квоталар ажратилади. Хотин-қизлар чекловларсиз ишлашлари мумкин Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва тадбиркорлик фаолиятига оид масалаларда янги қоидалар: биринчидан, аёллар меҳнатини муайян соҳа ёки касбларда қўллаш бўйича тақиқлар бекор қилинди (МКнинг 225-моддаси). Унинг ўрнига аёллар соғлиғига салбий таъсир этиши мумкин бўлган соҳа ва касблар тавсиявий рўйхати тасдиқланди; иккинчидан, агар отаси бола парваришлаш таътилининг камида 3 ойидан фойдаланса, ота ёки онадан бирига Меҳнат кодексининг 234-моддасида белгиланган тартибда қўшимча 1 ой нафақа тўланадиган бола парваришлаш таътили берилади; учинчидан, 2 ёшга тўлмаган фарзандини тарбияловчи ота-оналардан бирига уларнинг иш пайтидаги дам олиш ва овқатланиш, болани овқатлантириш учун бериладиган танаффуслар ҳисобидан иш берувчи билан келишган ҳолда кун давомида фойдаланиладиган танаффус вақтини белгилаш ҳуқуқи берилади; тўртинчидан, аёлларнинг пенсия ёшига тўлганлиги (МКнинг 100-моддаси 7-банди) ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи вужудга келганлиги сабабли улар билан тузилган номуайян муддатли меҳнат шартномасини 60 ёшга тўлгунга қадар, шунингдек муддатли меҳнат шартномасини муддати тугагунга қадар иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тақиқланади; бешинчидан, эркак ва аёллар ҳуқуқлари тенглигининг бузилиши билан боғлиқ ишларнинг судларда кўриб чиқилишида аёлларга адвокатлар томонидан кўрсатиладиган юридик хизмат учун ҳақ уларнинг хоҳишига кўра давлат ҳисобидан қопланади. Қишлоқ хўжалиги вазирлигида ва «маҳаллаларда» иш ҳақи оширилди Қишлоқ хўжалиги вазирлиги марказий аппарати ходимларининг лавозим маошларини белгилашда ЯТС бўйича тасдиқланган тариф коэффициенти 1,4 бараварга, ҳудудий бўлинмаларда 1,2 бараварга оширилди. Фуқаролар йиғинлари раислари ва масъул котибларининг ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди 1 майдан 1,25 бараварга оширилди (иккинчи индексация 1 октябрда амалга оширилади – 1,2 бараварга). Ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни эътироф этиш бўйича акция тугади Ўтган йилдан жисмоний шахсларнинг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ёки иморат қуриш учун рухсатнома олмасдан қурилган турар жойларига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси ўтказила бошлади. Бунда бир қатор шартлар амал қилди, ушбу тадбир муддати 1 майда тугади. Суд бошқарувчилари янгича тартибда тайинланади Суд бошқарувчиларининг иши такомиллаштирилмоқда: - биринчидан, солиқ органининг аризалари бўйича қўзғатилган банкротликнинг соддалаштирилган таомилларини ўтказишда суд бошқарувчиси солиқ органи ходимлари орасидан тайинланмайди; - иккинчидан, солиқ органининг аризалари бўйича қўзғатилган банкротликнинг соддалаштирилган таомилларини ўтказишда: • тўртинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган ва Ўзбекистон суд бошқарувчилари ассоциацияси (бундан кейин – Ассоциация) аъзолари ҳисобланган шахслар суд бошқарувчиси этиб тайинланади; • ҳар бир якунланган тугатишга доир иш бўйича Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан суд бошқарувчиларига ЭКИҲнинг 20 баравари миқдорида ҳақ тўланади; • солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорликни узишда тўланган қарз суммасининг 5%и миқдорида суд бошқарувчиларига қўшимча ҳақ тўланади; - учинчидан, суд бошқарувчиларининг фаолияти «фуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритиш» ихтисослашуви бўйича лицензияга эга бўлган ва суд бошқарувчиси аттестатини олган адвокатлар томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин; - тўртинчидан, суд бошқарувчиларини тайинлаш кредитор (кредиторларнинг умумий йиғилиши ёки қўмитаси) ёки банкротлик ишлари бўйича ваколатли давлат органи ёхуд Ассоциация ва унинг ҳудудий тузилмалари тақдимномаси бўйича улар фаолиятини рейтинг баҳолашни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан амалга оширилади. Ёғоч импорт қилувчилар учун имтиёз бекор қилинди Ёғоч-пайраҳа плиталар ва ёғочдан ясалган шунга ўхшаш плиталар ёки қатрон ёки бошқа органик боғловчи моддалар шимдирилган ёки шимдирилмаган бошқа ёғочсимон материалларни (ТИФ ТН коди 4410, 4410 11 300 0 дан ташқари) четдан келтиришда юридик шахсларни импорт божхона божи ва ҚҚС тўлашдан озод қилиш тарзидаги 2003 йилдан буён амал қилиб келган имтиёз бекор қилинди. Чарм ва мўйна хом ашёсини олиб чиқиш – мониторинг остида Мамлакат божхона чегараси орқали чарм ва мўйна хом ашёсини олиб чиқишни мониторинг қилиш тартиби жорий этилди.

Читайте также

Загрузка...

Загрузка...
Новости последнего часа со всей страны в непрерывном режиме 24/7 — здесь и сейчас с возможностью самостоятельной быстрой публикации интересных "живых" материалов из Вашего города и региона. Все новости, как они есть — честно, оперативно, без купюр.



News-Life — паблик новостей в календарном формате на основе технологичной новостной информационно-поисковой системы с элементами искусственного интеллекта, тематического отбора и возможностью мгновенной публикации авторского контента в режиме Free Public. News-Life — ваши новости сегодня и сейчас. Опубликовать свою новость в любом городе и регионе можно мгновенно — здесь.
© News-Life — оперативные новости с мест событий по всей Украине (ежеминутное обновление, авторский контент, мгновенная публикация) с архивом и поиском по городам и регионам при помощи современных инженерных решений и алгоритмов от NL, с использованием технологических элементов самообучающегося "искусственного интеллекта" при информационной ресурсной поддержке международной веб-группы 123ru.net в партнёрстве с сайтом SportsWeek.org и проектом News24.


Светские новости



Сегодня в Украине


Другие новости дня



Все города России от А до Я